Бош саҳифа
Намоз ўқиш
Кичик суралар
Дуолар
Ҳадислар
Саловот
Истиғфор
401 - Ҳадис
401-ҳадис Абдуллоҳ ибн Масъуд: “Расулуллоҳ (сав) пешин ёки аср намозини ўқидилар”, деди. “Ўшанда кўпайтириб ўқидиларми ё камайтириб ўқидиларми, аниқ айтолмайман”, - деди Иброҳим. Расулуллоҳ (икки елкаларига) салом берганларидан кейин: “Ё Расулуллоҳ, намозга бирор янгилик киритилдими?” – дейишди. Расулуллоҳ (сав): “Нега бундай дейсизлар?” – дедилар. “Сиз бундай ўқидингиз”, - деб кўрсатишди. Шунда Расулуллоҳ (сав) чўккалаб ўтирдилар-да, қиблага қараб икки бор сажда қилиб, салом бердилар. Кейин, бизларга ўгирилиб: “Намозда бирор янгилик бўлса, албатта мен сизларга хабар қиламан, лекин (албатта) мен сиз каби одамман, сиз унутганингиздей мен ҳам унутаман. Агар унутсам, эслатингиз, агар бирортангиз намоз ўқиётиб неча ракъат ўқиганингизни утутсангиз, ўз тахминингиз бўйича намозни ниҳоясига етказингиз, сўнг салом берингиз, ундан кейин икки бор сажда қилингиз!” – дедилар (яна қ. 404, 1226, 6671, 7249).
402 - Ҳадис
402-ҳадис Ҳазрат Умар дедилар: “Раббим менинг уч ниятимни рўёбга чиқарди. “Ё Расулуллоҳ, Иброҳим мақомида намоз ўқишни одат қилсак эди!” – деганимда, “Иброҳим мақоми”ни намозгоҳ қилиб олингиз!” (“Бақара” сураси, 125-оят) – деган оят нозил бўлди, “Ё Расулуллоҳ, хотинларингизга ёпинишни буюрсангиз эди! Чунки уларга яхши одам ҳам, ёмон одам ҳам гапиради” – деганимда, “Ҳижоб ояти” нозил бўлди. Расулуллоҳ (сав)нинг хотинлари рашк қилишди, шунда мен: “Агар Расулуллоҳ (сав) сизларни қўйиб юборсалар, Аллоҳ таоло ўрнингизга сиздан яхшироқ хотинларни ато қилиши мумкин” – деганимда, айнан шу мазмунда оят нозил бўлди”. Ҳумайд: “Юқоридаги ҳадисни Анасдан мен ҳам эшитганман”, - дейдилар (яна қ. 4483, 4790, 4916).
403 - Ҳадис
403-ҳадис Абдуллоҳ ибн Умар айтиб берганлар: “Қубо масжидида одамлар бомдод намозини ўқишаётган вақтда, бир киши келиб: “Шу кеча Расулуллоҳ (сав)га Қуръон ояти нозил бўлди, Расулуллоҳ (сав)га Каъба тарафга қараб намоз ўқиш буюрилди”, - деди. Одамлар юзларини Каъбага қаратдилар. Улар аввал юзларини Шом тарафга қаратиб намоз ўқиётган эдилар” (яна қ. 4488, 4490, 7251).
404 - Ҳадис
404-ҳадис Абдуллоҳ ибн Масъуд дедилар: “Расулуллоҳ (сав) пешинда 5 ракъат фарз ўқидилар. Шунда саҳобалар: “Намознинг ракъатлари кўпайтирилдими?” – деб сўрадилар. Жаноб Расулуллоҳ (сав): “Нега бундай деб сўраяпсизлар?” – дедилар. “Беш ракъат фарз ўқидингиз”, - дейишди. Расулуллоҳ (сав) оёқларини ташаҳҳудда ўтиргандек қилиб букдиларда, яна икки марта сажда қилдилар” * (яна қ. 401). (Бу ҳадис мансух. Фиқҳга кўра беш ракъат ўқигандан кейин гапириб қўйса, саждаи саҳв ўрнига келмайди)
405 - Ҳадис
33-боб Масжиддаги тупукни қўл билан кўчириб ташлаш 405-ҳадис Анас айтадилар: “Жаноб Расулуллоҳ (сав) масжиднинг қибла томонидаги деворида (қотиб қолган) балғамни кўрдилар. Бу Расулуллоҳ (сав)га жуда оғир ботди, ҳатто юзларидан хафа бўлганлари кўриниб турарди. Расулуллоҳ ўринларидан туриб, балғамни қўл билан кўчириб ташладилар, сўнг: “Қайси бирингиз намоз ўқисангиз, раббингиз билан сўзлашасиз, раббингиз олдингизда, қиблада бўлади. Шунинг учун бирортангиз қибла томонга тупурмангиз, агар зарур бўлса, чап томонга ёки оёқ тагига тупуринглар!” – дедилар. Кейин Жаноб Расулуллоҳ (сав) ридоларининг бир тарафини ушлаб, унга тупуриб буклаб қўйдилар-да: “Ёки мана шундай қилинглар!” – дедилар (яна қ. 241).
406 - Ҳадис
406-ҳадис Абдуллоҳ ибн Умар дедилар: “Жаноб Расулуллоҳ (сав) масжиднинг қибла томони деворидаги тупукни кўриб, қириб ташладилар, кейин одамларга қараб: “Агар бирортангиз намоз ўқиётган бўлсангиз, қибла томонга тупурмангиз. Чунки Аллоҳ таоло киши намоз ўқиётганида юз ўгирган томонда бўлади”, - дедилар” (яна қ. 753, 1213, 6111).
407 - Ҳадис
407-ҳадис Ойша онамиз дедилар: “Жаноб Расулуллоҳ (сав) қибла томон девордаги мишиқни (ёки балғамни) кўриб, қириб ташладилар”.
408 - Ҳадис
34-боб Масжиддаги мишиқни майда тош билан кўчириб ташламоқ Ибн Аббос: “Агар ҳўл ахлатни босиб олсанг, уни сув билан ювгин, агар қуруқ бўлса юқмаса, ювмагин!” – деганлар. 408-409-ҳадислар Абу Хурайра ва Абу Саид (рз.) айтиб беришган ҳадис: “Жаноб Расулуллоҳ (сав) масжид деворидаги мишиқни кўриб, уни тош билан кўчириб ташладилар,кейин: “Бирортангиз бурнингизни қоқмоқчи бўлсангиз, олд ва ўнг томонингизга қоқманглар, чап томонга ёки чап оёғингиз остига қоқинглар”, - дедилар” * (яна қ. 410, 411, 414, 416). (* У пайтларда намоз жойнамозда эмас, ерда ўқилар эди. Тупук каби нарсаларни ердан супуриб-сидириб ташланар ёки кўмиб ташланар эди).
409 - Ҳадис
34-боб Масжиддаги мишиқни майда тош билан кўчириб ташламоқ Ибн Аббос: “Агар ҳўл ахлатни босиб олсанг, уни сув билан ювгин, агар қуруқ бўлса юқмаса, ювмагин!” – деганлар. 408-409-ҳадислар Абу Хурайра ва Абу Саид (рз.) айтиб беришган ҳадис: “Жаноб Расулуллоҳ (сав) масжид деворидаги мишиқни кўриб, уни тош билан кўчириб ташладилар,кейин: “Бирортангиз бурнингизни қоқмоқчи бўлсангиз, олд ва ўнг томонингизга қоқманглар, чап томонга ёки чап оёғингиз остига қоқинглар”, - дедилар” * (яна қ. 410, 411, 414, 416). (* У пайтларда намоз жойнамозда эмас, ерда ўқилар эди. Тупук каби нарсаларни ердан супуриб-сидириб ташланар ёки кўмиб ташланар эди).
410 - Ҳадис
35-боб Намозхон ўнг томонига тупурмасин 410-411-ҳадислар Абу Ҳурайра ва Абу Саид (рз.) айтиб беришган ҳадис: “Расулуллоҳ (сав) масжид деворидаги мишиқни кўриб, уни майда тош билан кўчирдилар, кейин: “Бирортангиз бурун қоқсангиз, олд ва ўнг томонга қоқмангиз, чап томонингизга ёки чап оёғингиз остига қоқингиз!” – дедилар” (яна қ. 408, 409).
411 - Ҳадис
35-боб Намозхон ўнг томонига тупурмасин 410-411-ҳадислар Абу Ҳурайра ва Абу Саид (рз.) айтиб беришган ҳадис: “Расулуллоҳ (сав) масжид деворидаги мишиқни кўриб, уни майда тош билан кўчирдилар, кейин: “Бирортангиз бурун қоқсангиз, олд ва ўнг томонга қоқмангиз, чап томонингизга ёки чап оёғингиз остига қоқингиз!” – дедилар” (яна қ. 408, 409).
412 - Ҳадис
412-боб Қадода (рз.) Расулуллоҳ (сав)нинг “Бирортангиз олд томонингизга ҳам, ўнг томонингизга ҳам тупурманг, аммо чап томонингизга ёки оёғингиз остига тупуришингиз мумкин” деганларини “Менга Анас айтиб берган”, - дейдилар (яна қ. 241).
413 - Ҳадис
36-боб Чап томонига ёки чап оёғининг остига тупурсин! 413-ҳадис Қатодадан: “Жаноб Расулуллоҳ (сав): “Мўмин киши намоз ўқиётганида рабби билан сўзлашади, (шу боисдан) олд ва ўнг томонига зинҳор тупурмасин, чап томонига ёки оёғини остига тупурсин!” – деганлар” (яна қ. 241).
414 - Ҳадис
414-ҳадис Абу Саид ал-Худрийдан: “Жаноб Расулуллоҳ (сав) масжиднинг қибла тарафи деворидаги мишиқни кўриб, уни тош билан кўчириб ташладилар. Кейин, одамларни олд ва ўнг томонга тупурмасликка даъват қилдилар. Лекин чап томонга ва чап оёқ остига тупуришдан қайтармадилар. Аз-Зуҳрий Абу Саид айтиб берган ушбу ҳадисга ўхшаш ҳадисни Ҳумайддан эшитган экан” (яна қ. 409).
415 - Ҳадис
37-боб Масжидда тупурган киши айбини қандай ювади? 415-ҳадис Қатодадан: “Жаноб Расулуллоҳ (сав): “Масжидда тупуриш гуноҳдир, бу гуноҳнинг каффорати уни кўмишдир”, - деб айтдалар”.
416 - Ҳадис
38-боб Масжиддаги тупукни кўмиш 416-ҳадис Ҳаммомдан: “Расулуллоҳ (сав): “Қайси бирингиз намозда турсангиз, олд томонга тупурманг, чунки сиз Аллоҳ билан сўзлашаётган бўласиз. Модомики, намозда турган бўлсангиз, ўнг томонга ҳам тупурманг, чунки ўнг томонгизда фаришта бордир. Чап томонгизга ёки чап оёғингиз остига тупуринг, сўнг уни кўмиб қўйинг!” – деганлар” (яна қ. 408).
417 - Ҳадис
417-ҳадис Анас дедилар: “Расулуллоҳ (сав) қибла томон деворидаги мишиқни кўриб, уни ўз қўллари билан артиб ташладилар. Расулуллоҳ (сав)нинг бундан хафа бўлганлари сезилди, бу у кишига жуда оғир ботганидан: “Қайси бирингиз намоз ўқисангиз раббингиз билан сўзлашаётган бўласиз ёки раббингиз олдингизда ва қибла томонда бўлади. Шу боисдан зинҳор қибла тарафга тупурманглар, аммо чап тарафингизга ёки чап оёғингиз остига тупурсангиз мумкин”, - дедилар. Кейин, ридоларининг бир тарафини олиб, унга тупурдилар-да, буклаб қўйдилар (иложи бўлмаганда шундай қилинглар, деган маънода)” (яна қ. 241).
418 - Ҳадис
40-боб Имомнинг намозни мукаммал ўқиш ва қиблани ёддан чиқармаслик тўғрисида ваъз айтмоғи 418-ҳадис Абу Ҳурайра (рз.) айтиб берганлар: “Расулуллоҳ (сав): “Қиблани кўриб турибсизларми? Аллоҳга қасамки, сизнинг саждангиз ҳам, рукуъингиз ҳам менга махфий эмас, мен сизни орқамда турсангиз ҳам кўриб тураман”, - дедилар” (яна қ. 741).
419 - Ҳадис
419-ҳадис Анас (рз.). айтиб берганлар: “Жаноб Расулуллоҳ (сав) биз билан бирга намоз ўқидилар, сўнг минбарга кўтарилиб, намоз ва унинг рукуълари (арконлари) тўғрисида гапириб: “Мен сизни олдимдан кўргандек, орқамдан ҳам кўраман”, - дедилар” (яна қ. 742, 6644).
420 - Ҳадис
41-боб Фалон қавмнинг масжиди, дейиш жоизми? 420-ҳадис Абдуллоҳ ибн Умар (рз.) айтиб берганлар: “Жаноб Расулуллоҳ (сав) совутилган отлар (минган чавондозлар) ўртасида Ҳафйо деган жойдан Санийятул Вадоъ деган жойгача, совитилмаган отлар (минган чавондозлар) ўртасида эса, Санийятул Вадоъдан то Бани Зурайқ масжидигача пойга уюштирдилар”. Пойгачилар орасида Абдуллоҳ ҳам бор эканлар (яна қ. 2868-2670, 7336).
421 - Ҳадис
42-боб Масжидда мол тақсимлаш ва масжидга хурмо шингини осиш 421-ҳадис Анас (рз.)дан: “Расулуллоҳ (сав)га Баҳрайндан мол келтиришди. Шунда Расулуллоҳ (сав): “Масжидга тўкиб қўйинглар”, - дедилар. Бу Расулуллоҳ (сав)га илгари келтирилган моллардан ҳам кўп эди. Сўнг Расулуллоҳ (сав) намозга чиқдилар, лекин молларга қайрилиб ҳам боқмадилар. Намозни тугатганларидан кейингина молни тақсимлашга киришдилар, кўзлари тушган одамга улашдилар, ҳеч ким қолмади, ҳаммасига бердилар. Шу пайт амакилари Аббос келиб қолдилар ва: “Расулуллоҳ, шу молдан менга ҳам беринг, чунки мен (Бадр урушида) ўзим ва укам Уқайл учун фидя бердим (жон тўлови тўладим)”, - дедилар. Шунда Расулуллоҳ (сав): “Олинг!” – дедилар. Аббос ридоларига ҳовучлаб солдилар, кейин кўтаришга уриндилар, кўтара олмадилар. Сўнг: “Ё Расулуллоҳ, биронтасига айтинг, кўтариб юборсин!” – дедилар. Расулуллоҳ (сав): “Йўқ!” – дедилар. “(Бўлмаса) ўзингиз кўтаргизиб юборинг!” – дедилар Аббос. Расулуллоҳ яна “Йўқ!” – дедилар. Амакилари бироз тўкиб, сўнг кўтаришга уриндилар, яна кўтара олмадилар. Сўнг: “Расулуллоҳ, буюринг, бирортаси кўтариб юборсин!” – дедилар. Расулуллоҳ (сав) яна: “Йўқ!” – дедилар. Амакилари: “Ўзингиз кўтартириб юборинг!” – дедилар. Расулуллоҳ бу гал ҳам: “Йўқ!” – дедилар. Аббос яна озгина тўкиб ташладилар, кейин елкаларига кўтариб чиқиб кетдилар. Шунда Расулуллоҳ (сав) Аббос амакилари кўзга кўринмай кетгунларича орқаларидан тикилиб қолдилар, у кишининг молга нисбатан бўлган хирсига ажабландилар. Расулуллоҳ (сав) ўша ерда молдан бирор дирҳам қолмагунча ўринларидан турмадилар” (яна қ. 3049, 3165).
422 - Ҳадис
43-боб Масжидга бориб овқатга таклиф қилган ва унга “хўп” деб жавоб қилган кишилар 422-ҳадис Исҳоқ ибн Абдуллоҳга Анас айтиб берган эканлар: “Расулуллоҳ (сав)ни масжидда бир жамоа одамлар орасидан топдим, ёнларига бордим. Шунда менга: “Абу Талҳа юбордими сени?” – дедилар. “Ҳа” – дедим. “Овқатгами?” – дедилар. “Ҳа” – дедим. Расулуллоҳ (сав) ёнларидаги кишиларга: “Туринглар, кетдик!” – деб ўринларидан қўзғалдилар. Мен ҳам улар билан бирга йўл олдим” (яна қ. 3578).
423 - Ҳадис
44-боб Масжидда қозилик ва лиъон қилмоқ 423-ҳадис Саҳл ибн Саъд айтиб берганлар: “Бир киши: “Ё Расулуллоҳ, нима дейсиз, кимки хотини билан ёт эркакнинг ётгани кўрса, ўлдирадими?” – деб сўради. Ўша киши билан хотини бизга лиъон қилди (яъни, ҳар бири ўз даъвосини айтиб, “Агар ёлғон сўзласам, менга Аллоҳнинг лаънати бўлсин!” – дейишди), мен буни шоҳидиман” (яна қ. 4745, 5259, 6854, 7165, 7304).
424 - Ҳадис
45-боб Агар киши таклифга биноан бировнинг уйига кирса, пок ёки ифлослигини текширмай намозини ўзи хоҳлаган жойда ўқийверадими ёки хонадон соҳиби кўрсатган жойда ўқийдими? 424-ҳадис Итбон ибн Молик айтиб берганлар: “Расулуллоҳ (сав) менинг ҳовлимга келдилар ва: “Уйингни қаерида намоз ўқишимни истайсан?” – дедилар. Мен Расулуллоҳ (сав)га бир жойни кўрсатдим. Расулуллоҳ (сав) такбир айтиб, намоз ўқий бошладилар. Биз орқаларида саф туриб иқтидо қилдик. Икки ракъат намоз ўқидилар” (яна қ. 425, 667, 686, 838, 1186, 4010. 5401).
425 - Ҳадис
46-боб Уйларда маҳсус намоз ўқийдиган жой (масжид) қилиб олиш Баро ибн Озиб ўз ҳовлисидаги масжидида жамоат билан намоз ўқиди 425-ҳадис Маҳмуд ибн ар-Рабиъ ривоят қиладилар: “Итбон - Расулуллоҳ (сав)нинг Бадр урушида бирга қатнашган ансорий саҳобаларидандир. У Расулуллоҳ (сав)га келиб: “Ё Расулуллоҳ, кўзим хиралашиб қолди. Мен ўз қавмимнинг имомиман. Ёмғир ёғаётганда менинг уйим билан қавмим ўртасида водийда сув тўпланиб, уларнинг масжидига бориб намоз ўқиб бера олмаяпман. Ё Расулуллоҳ (сав), сиздан илтижо қиламан, меникига бориб, уйимда намоз ўқисангиз, мен ўша жойни ўзимга намозгоҳ қилиб олсам!”- деди. Расулуллоҳ (сав) унга: “Иншоаллоҳ, шундай қиламан”, - дедилар. Итбон айтадилар: “Расулуллоҳ (сав) ва Абу Бакр Сиддиқ эрта билан қуёш бир оз кўтарилгач, келдилар. Расулуллоҳ (сав) киришга руҳсат сўрадилар. Уларни ҳовлига таклиф қилдим. Расулуллоҳ (сав) уйга киргач, ўтирмасдан: “Уйингни қайси ерида намоз ўқиб беришимни истайсан?” – дедилар. Мен уйимни бир томонини Расулуллоҳга кўрсатдим. У зот ўша ерда намозга такбири таҳрима айтдилар. Биз орқаларида саф туриб, у кишига иқтидо қилдик, икки ракъат намоз ўқиб, кейин салом бердилар. Биз Расулуллоҳни, у киши учун тайёрланган “хазира” деган таомни еб кетинг, деб қўймадик. Маҳалламдагилар Расулуллоҳ (сав) келибдилар деб кетма-кет уйимга кириб келишди. Улардан бири: “Молик ибн Духайшин (ёки ибн Духшин, дея ровий иккиланган) қани?” – деди. Кимдир: “У мунофиқ, Аллоҳ ва унинг Расулини яхши кўрмайди”, -деди. Шунда Расулуллоҳ: “Ундай деманг, у Аллоҳни ризолигини тилаб, “Ла илаҳа иллаллоҳу Муҳаммадун расулуллоҳ”, - деган билмайсизларми?” – дедилар. Кимдир: “Аллоҳ ва унинг Расули яхшироқ билади”, - деди. Яна кимдир: “Биз унинг мунофиқларга ёндошаётганини, уларнинг ёнини олаётганини кўрганмиз”, - деди. Расулуллоҳ (сав): “Аллоҳнинг ризолигини истаб, “Ла илаҳа иллаллоҳу Муҳаммадун расулуллоҳ” – деган кишига дўзах ўтини ҳаром қилади”, - дедилар. Ибн Шиҳоб аз-Зуҳрий: “Кейин ушбу ҳадисни ал-Ҳусайн ибн Муҳаммаддан сўрадим. У Бани Солим қабиласининг нуфузли кишиларидан бири бўлиб, мазкур ҳадисни тасдиқлади”, - дейдилар”.
426 - Ҳадис
47-боб Масжид ва бошқа жойларга ўнг оёқ билан кирмоқ Ибн Умар (масжидга) ўнг оёқ билан кириб, чап оёқ билан чиқар эдилар. 426-ҳадис Ойша онамиз (рз.) айтиб берганлар: “Расулуллоҳ (сав) ҳамма ишни иложи борича ўнгидан бошлашни яхши кўрар эдилар: таҳоратни ҳам, соч тарамоқни ҳам, пойабзал киймоқни ҳам”.
427 - Ҳадис
48-боб Жоҳилия (исломдан аввалги) даврдаги мушриклар қабрини кўчириб, ўрнига масжид қурса бўладими? Расулуллоҳ (сав)нинг “Аҳли китобларга Аллоҳ лаънат юборсин! Улар ўз пайғамбарларининг қабрларини масжидларга айлантириб олдилар”, - деганларига доир ҳамда мозорларда намоз ўқишни макруҳлиги хусусида. Ҳазрат Умар Анас ибн Моликнинг қабр олдида намоз ўқиётгани кўриб: “Ахир бу, қабр-ку, қабр-ку!” – дедилар-у, лекин намозни қайтариб ўқишни буюрмадилар. 427-ҳадис Ойша онамиз айтиб берганлар. “Умму Ҳабиба ва умму Салама Ҳабашистонда ўзлари кўрган канисалар ва унинг ичидаги суратларни эслаб сўзлашиб ўтирдилар, сўнг булар тўғрисида Расулуллоҳ (сав)га ҳам айтдилар. Расулуллоҳ: “Улар, агар ораларида бирор тақводор киши вафот этса, унинг қабри устига масжид қуриб, ўша суратларни соладилар. Улар қиёмат куни Аллоҳ даргоҳида энг ёмон халқдир”, - дедилар” (яна қ. 434, 1311, 3873).
428 - Ҳадис
428-ҳадис Анас ибн Молик (рз.) айтиб берганлар: “Расулуллоҳ (сав) Мадинага келдилар. Мадинанинг юқори қисмидаги Бани Амр маҳалласига келиб тушдилар. У ерда Расулуллоҳ (сав) 14 кеча туриб қолдилар. Кейин, Бани Нажжорга одам юбордилар. Улар қиличларини тақиб, тайёр бўлиб келишди. Ҳозир ҳам кўз олдимда турибди, Расулуллоҳ (сав) туяларига ўтирибдилар. Абу Бакр эса орқаларига мингашиб олган, Бани Нажжор чор атрофларида, ҳатто Абу Айюб майдонига сиғмай кетишган. Расулуллоҳ (сав) намоз вақти қаерда тўғри келиб қолса, ўша ерда намоз ўқишни яхши кўрар эдилар ва (ҳатто) қўй қўраларида ҳам намоз ўқийверардилар. Расулуллоҳ (сав) масжид қуришни буюриб, Бани Нажжор қабиласининг бир жамоасига одам юбордилар. Улар келгач, “Эй, Бани Нажжор, менга мана бу боғ ҳовлингизни сотинглар!” – дедилар. Улар: “Йўқ, Аллоҳга қасамки, пул олмаймиз, Аллоҳ ризолиги учун берамиз”, - дейишди. Анас айтади: “Ўша боғ-ҳовли ичида боя мен сизларга айтган мушриклар қабрлари, харобалар бўлиб, хурмозор ҳам бор эди. Расулуллоҳ (сав) мушрикларнинг қабрларини кўчиришни буюрдилар, кейин харобалар текисланди. Хурмоларни кесишга буюрдилар, кесишди. Хурмо ёғочлари (бўлажак) масжиднинг қибла томонга тахлаб қўйилди. Одамлар пойдеворга тош тера бошладилар, улар байт айтиб тош ташишарди. Расулуллоҳ (сав) ҳам улар билан бирга ишлар эдилар ва нуқул: “Илоҳи, охират хайриятидан бошқа хайрият йўқдир, муҳожирий ансорийларни мағфират қилгайсан!” – дер эдилар” (яна қ. 234).
429 - Ҳадис
49-боб Қўйхоналарда намоз ўқишнинг ҳукми 429-ҳадис Абу ат-Тайёҳдан: “Анас (рз.): “Расулуллоҳ (сав) қўй қўраларида намоз ўқир эдилар”, - деганди. Кейинчалик унинг “Расулуллоҳ (сав) масжид бино бўлмасдан аввал қўйхоналарда намоз ўқир эдилар”, - деганини ҳам эшитганман” (яна қ. 234).
430 - Ҳадис
50-боб Туяхоналарда намоз ўқишни ҳукми 430-ҳадис Нофеъ (рз.): “Ибн Умар туясига қараб намоз ўқиётганини кўрдим, Расулуллоҳ (сав)нинг ҳам шундай қилганларини кўрганман”, деганлар (туя қибла тарафга тўсиқ бўлиб турган)” (яна қ. 507).
431 - Ҳадис
51-боб Олдида тандир ёки ўт (аланга) ёҳуд қандайдир сиғиниладиган нарса тургани ҳолда фақат Аллоҳ таолони назарда тутиб намоз ўқиган киши хусусида Расулуллоҳ (сав): “Мен намоз ўқиётганимда кўзимга дўзах оташи намоён қилинди, деб айтганлар”, - дейдилар Анас. 431-ҳадис Абдуллоҳ ибн Аббос дедилар: “Қуёш тутилди. Расулуллоҳ (сав) намоз ўқидилар, кейин: “Намоз ўқиётганимда менга дўзах ўти кўрсатилди. Бугунгача бундан даҳшатлироқ манзарани кўрмаганман”, - дедилар” (яна қ. 29).
432 - Ҳадис
52-боб Қабристонда намоз ўқимаслик тўғрисида 432-ҳадис Ибн Умар: “Расулуллоҳ (сав): “Уйларингизда ҳам намоз ўқинглар. Уйларингизни мозорга ўхшатиб қўйманглар! – деганлар, - дейдилар (яна қ. 1187).
433 - Ҳадис
53-боб Одам ютган ерларда ва азоб юборилган жойларда намоз ўқимаслик ҳақида “Ҳазрат Али Бобилдаги одам ютган ерда намоз ўқишни рад этдилар”, - дейилади. 433-ҳадис Абдуллоҳ ибн Умар (рз.) нақл қиладилар: “Расулуллоҳ (сав): “Анави бошига азоб юборилган қавмнинг ерига кирманглар. Мабодо кирсангизлар, йиғлаб киринглар. Агар йиғлай олмасангиз, кирманглар. Тағин уларнинг бошига тушган мусибат сизнинг бошингизга тушмасин!” – деганлар (яна қ. 3380, 4419, 4702).
434 - Ҳадис
54-боб Канисада (черковда) намоз ўқишни ҳукми Умар (рз.): “Биз канисаларингизга улардаги суратлар сабабли кирмаймиз”, - деганлар. Ибн Аббос сурати йўқ канисада намоз ўқир эди, сурати булса, ўқимас эди. 434-ҳадис Ойша онамиз нақл қиладилар: “Умму Салама Расулуллоҳ (сав)га Ҳабашистонда кўрган Мария канисаси, унинг ичидаги суратлар тўғрисида сўзлаб берди. Шунда Расулуллоҳ (сав): “Улар шундай қавмдирки, агар ораларида бирор солиҳ банда ёки солиҳ киши ўлса, унинг қабри устига масжид қуриб, унга ўша суратларни соладилар. Улар Аллоҳ таоло даргоҳидаги энг ёмон халқдир”, - дедилар” (яна қ. 427). * (Бу ҳадисдан уларнинг ибодатхона ёки черковини баъзида масжид деб аташ ҳам жоизлиги маълум бўлади)
435 - Ҳадис
55-боб Пайғамбарларининг қабрларини масжид қилиб олганларга Аллоҳнинг лаънати бўлсин 435-436-ҳадислар Ойша онамиз ва Абдуллоҳ ибн Аббос қуйидагича нақл қиладилар: “Расулуллоҳ (сав) Аллоҳ таоло даргоҳига риҳлат этмоқ муддати яқинлашгач, муборак юзларини гулдор мато билан ёпдилар, исиб кетганларидан очиб ташладилар. Шу ҳолатда бўла туриб: “Аҳли китобларга Аллоҳнинг лаънати бўлсин! Улар пайғамбарларининг қабрларини масжид қилиб олдилар”, - дедилар” (Бу билан Расулуллоҳ (сав) ўз умматларини яҳудий ва насоролар қилмишидан ҳазар қилмоққа даъват этдилар, дейди муҳандис) (яна қ. 1330, 1390, 3453, 4441, 5815).
436 - Ҳадис
55-боб Пайғамбарларининг қабрларини масжид қилиб олганларга Аллоҳнинг лаънати бўлсин 435-436-ҳадислар Ойша онамиз ва Абдуллоҳ ибн Аббос қуйидагича нақл қиладилар: “Расулуллоҳ (сав) Аллоҳ таоло даргоҳига риҳлат этмоқ муддати яқинлашгач, муборак юзларини гулдор мато билан ёпдилар, исиб кетганларидан очиб ташладилар. Шу ҳолатда бўла туриб: “Аҳли китобларга Аллоҳнинг лаънати бўлсин! Улар пайғамбарларининг қабрларини масжид қилиб олдилар”, - дедилар” (Бу билан Расулуллоҳ (сав) ўз умматларини яҳудий ва насоролар қилмишидан ҳазар қилмоққа даъват этдилар, дейди муҳандис) (яна қ. 1330, 1390, 3453, 4441, 5815).
437 - Ҳадис
437-ҳадис Расулуллоҳ (сав): “Аллоҳ таоло аҳли китобларни бало-қазога гирифтор қилсин! Улар пайғамбарларининг қабрларини масжид қилиб олдилар, деб айтганлар”, - дейдилар Абу Ҳурайра (рз.) (яна қ. 3454).
438 - Ҳадис
56-боб Расулуллоҳ (сав)нинг “Ер менга саждагоҳ ҳамда таҳорат воситаси қилиб берилди”, - деганлари хусусида 438-ҳадис Жобир ибн Абдуллоҳнинг нақл қилишича, Расулуллоҳ (сав) бундай деган эканлар: “Аллоҳ таоло томонидан мендан илгариги пайғамбарларнинг бирортасига ҳам ато қилинмаган бешта имтиёз берилган: Бир ойлик йўлда турганимдаёқ душманларим юрагига қўрқув солиниб, ғолиб, қилинганман. Бутун ер юзи менга саждагоҳ қилиб берилган. Қайси бир умматимга намоз вақти қаерда тўғри келса, ўша ерда намоз ўқийверсин! Жангда олинган ўлжа менга ҳалол қилинган. Ҳар бир пайғамбар ўз қавмигагина пайғамбар қилиб юборилар эди. Мен эса, ҳамма одамларга пайғамбар қилиб юборилганман. Менга шафоат қилмоқ имконияти берилган” (яна қ. 335).
439 - Ҳадис
57-боб Масжидда аёл кишининг (агар унинг бошқа бошпанаси бўлмаса) яшамоғи ва ухламоғи тўғрисида 439-ҳадис Ойша онамиз қуйидагича нақл қиладилар: “Араб қавмларидан бирининг ёш занжия (негр қиз) жориясини озод қилдилар. У озод қилганлар билан бирга қолди. Ўша занжия қиз: “Бир куни мен қабиладаги ёш келинчаклардан бири билан ўйнагани чиқдим. Келинчакнинг қизил тақинчоғи бор эди”, - дебди. Ойша онамиз айтадилар: “Келинчак тақинчоғини бир жойга қўйибди, шу пайт бир қуш учиб келиб, тақинчоқни гўшт деб ўйлаб олиб қочибди”. “Тақинчоқни қидиришди, ҳеч топа олмадилар, кейин менга сен олдинг, деб тухмат қилдилар-да, ҳамма ёғимни тита бошладилар. (Ойша онамиз айтадилар: “Ҳатто унинг олдини ҳам қараб кўрибдилар”). Аллоҳга қасамки, мен улар билан бирга турибман-у, бирдан қуш учиб ўтиб, мунчоқни ерга ташлади. Мунчоқ шундоққина уларнинг олдига тушди. “Мана ўша сизлар менга олдинг, деб туҳмат қилаётган нарса, (ваҳоланки) мен бу гуноҳдан узоқман, дедим” – дебди занжия қиз. Ойша онамиз айтдилар: “Занжия қиз Расулуллоҳ ҳузурларига келиб, исломга кирди. Унинг масжидда чодири (ёки бошпанаси) бўлиб, менинг олдимга келиб турар эди. Мен у билан суҳбатлашиб ўтирар эдим. “Тақинчоқ воқеаси содир бўлган кун раббимизнинг ажойиботларидандир. У мени куфр оламидан қутқарди”, деб қўярди. Бир куни мен: “Сенга нима бўлди ўзи, қачон қараса, мен билан ўтирганингда тақинчоқ тўғрисида байт айтасан?” – деганимда, у мазкур қиссани айтиб берган эди” (яна қ. 3835).
440 - Ҳадис
58-боб Масжидда кишиларнинг ухлаши тўғрисида Анас (рз.) анҳу қуйидаги ҳадисни келтирдилар: “Укл қабиласидан бир жамоа кишилар Расулуллоҳ (сав)нинг ҳузурларига келди, улар Масжидин-Набий супасида яшаб турганди. Абдураҳмон ибн Абу Бакр: “Супада яшовчи кишилар фақирлар эди”, - дейди”. 440-ҳадис “Абдуллоҳ ибн Умар бўйдоқлик вақтларида Расулуллоҳ (сав)нинг масжидларида ётиб қолар эди”, - дейдилар Нофеъ (рз.)
441 - Ҳадис
441-ҳадис Саҳл ибн Саъд нақл қиладилар: “Расулуллоҳ (сав) қизлари Фотиманинг уйига келдилар. (Куёвлари) Алини уйдан топмадилар. Шунда Фотимага: “Амакиваччанг (яъни, эринг) қаерда?” – дедилар. “Ўртамизда бир нарса ўтган эди, мендан ғазабланиб, чиқиб кетди, намоздан кейин қайлула ҳам қилгани йўқ (кундузи мизғигани ҳам йўқ)”, - деди Фотима. Шунда Расулуллоҳ ёнларидаги кишига: “Қарагинчи у қаерда экан”, - дедилар. Киши келиб : “Ё Расулуллоҳ, у масжидда ётибди”, - деди. Расулуллоҳ масжидга келдилар. Али эса масжидда ридолари елкадан тушиб кетган, елкаларига тупроқ теккан ҳолда ётган эканлар. Расулуллоҳ (сав) Алининг елкаларидаги тупроқни қоқиб туриб: “Тургин йигит, тургин тупроқ йигити” – дедилар”.* (Шундан кейин Ҳазрат Алининг лақаби “Абу туроб”, яъни “Тупроқ йигити” бўлган)
442 - Ҳадис
442-ҳадис АбуҲурайра (рз.) ривоят қиладилар: “Аҳли супалар (масжидда ётиб юрувчилар)дан етмиш нафарини кўрдим, бирортасини ридоси йўқ, ё бир парча лунги ёки кўйлакни (кичиклигидан) бўйнига осиб олган, баъзисиники болдиргача, айримлариники тўпиққача ҳам етмайди. “Авратим кўриниб қолмасин”, - деб доим қўли билан кийимини ушлаб юради”.
443 - Ҳадис
59-боб Сафардан қайтгач, ўқиладиган намоз Каъб ибн Молик айтадилар: “Жаноб Расулуллоҳ (сав) сафардан келсалар, энг аввало масжидга кириб намоз ўқир эдилар”. 443-ҳадис Жобир ибн Абдуллоҳ нақл қиладилар: “Расулуллоҳ (сав)нинг ҳузурларига келдим, у киши масжидда эканлар. Назаримда чошгоҳ вақти эди. Шунда Мисвар: “Расулуллоҳ менга: “Сафардан қайтибсан (шукронасига) икки ракъат намоз ўқиб олгин!” – дедилар. Кейин, мендан қарзлари бор эди, қарзларимни ҳам бердилар, яна унга қўшиб ҳадя пул ҳам бердилар”, - деди” (яна қ. 1801, 2097, 2309, 3087, 6387).
444 - Ҳадис
60-боб Кимки масжидга кирса, икки ракъат намоз ўқисин! 444-ҳадис “Расулуллоҳ (сав): “Қайси бирингиз масжидга кирсангиз, икки ракъат намоз ўқимай, ўтирмангиз! – деганлар”, - дейдилар Абу Қатода (яна қ. 1163).
445 - Ҳадис
61-ҳадис Масжидда таҳорат синдириш тўғрисида 445-ҳадис Абу Ҳурайра (рз.) бундай дейдилар: “Расулуллоҳ (сав): “Қайси бирингиз намоз ўқисангиз, фаришталар сиз учун истиғфор айтиб турадилар, шундай экан (намоз вақтида масжидда) таҳоратингизни синдирмангиз! Фаришталар: “Бу кишининг гуноҳларини кечиргин, илоҳи, бу кишига раҳм қилгин! – деб турадилар”, - деганлар” (яна қ. 176).
446 - Ҳадис
62-боб Масжидун-Набийнинг биноси Абу Саъд нақл қиладилар: “Расулуллоҳнинг масжидлари шипи хурмо шохидан эди. Ҳазрат Умар (ҳалифалик даврида) масжид биносини тузатишни буюрдилар. Устага: “Одамларни ёмғирдан асрагин, лекин масжидни қизартириб, сарғайтириб бўямагин, одамларнинг хаёлини бузмасин!” – дедилар. Анас: “(Кейинчалик) одамлар масжид биноси билан фахрланиб юрадилар-у, лекин кам таъмир қиладилар”, - дедилар. Ибн Аббос эса: “Аллоҳга қасамки, яҳудий ва насоролар ибодатхоналарини безаганидек, сизлар ҳам масжидларни безайсизлар”, - дедилар”, 446-ҳадис Ибн Абдуллоҳ бундай деб айтган эканлар: “Расулуллоҳ (сав) даврларида Масжудун-Набийнинг деворлари хом ғиштдан, шипи хурмо шохидан, устунлари эса хурмо ёғочидан эди. Абу Бакр ҳалифалик қилган вақтида масжидга бирор ўзгариш киритмади. Ҳалифа Умар эса масжиднинг бўйига ҳам энига ҳам қўшди. Асосий бинони ўзгартирмади. Девори хом ғиштлигича , шипи хурмо шохидан қилинганича қолди, аммо устунларини ўзгартирди. Чунки улар чириган эди. Кейин, Усмон (рз.) масжид биносига кўп ўзгаришлар киритди. Масжиднинг деворлари нақшли тошлар ва ганч билан безаттирди, устунларини ҳам нақшли тошлардан қурдирди, шипини эса сож дарахти ёғочидан ясаттирди”.
447 - Ҳадис
63-боб Масжид қурилишига ҳашар қилиш Аллоҳ таоло бундай дейди: “Мушриклар ўзларининг кофирликларига гувоҳ бўла туриб, Аллоҳнинг масжидларини обод қилишлари мумкин эмас. Ана ўшаларнинг қилган ишлари ҳабата (беҳуда) кетиб, улар дўзахда мангу қолувчидир. Аллоҳнинг масжидларини фақат Аллоҳга ва охират кунига имон келтирган, намозни баркамол ўқиган, закот берган ва фақат Аллоҳдангина қўрққан кишилар обод қилурлар. Айнан ўшалар ҳидоят топувчилардан бўлишлари мумкин” (“Тавба” сураси, 17-18-оятлар). 447-ҳадис Икрима бундай деб ривоят қиладилар: “Ибн Аббос мен ва ўғиллари Алига: “Боринглар, Абу Саиддан ҳадис эшитинглар!” – дедилар. Биз бордик, у киши боғда ишлаётган эканлар, ридолани олиб, унга ўрандилар-да, бизга ҳадис айта бошладилар, то Масжидун-Набий биноси қурилишигача гапириб бердилар, сўнг: “Биз ғиштни битта-биттадан кўтарар эдик. Аммор эса иккита-иккитадан кўтарар эди. Шу пайт Расулуллоҳ уни кўриб қолдилар-у, устидан чангни қоқиб: “Амморнинг ҳолига вой! Амморни боғийлар тўдаси ўлдиради. У уларни жаннатга даъват қиладилар”, - дедилар. Шунда Аммор: “Фитналар балосидан Аллоҳнинг ўзи асрасин мени! – деб қўяди”, - дедилар (яна қ. 2812).
448 - Ҳадис
64-боб Уста ва ҳунармандлардан масжид ва минбарларни тузатишда ёрдам сўрамоқ 448-ҳадис Саҳл ибн Саид нақл қиладилар: “Расулуллоҳ (сав): “Дурадгор ғуломига буюрсин, менга ўриндиқ ясаб берсин!” – деб бир ансорий аёлга одам юбордилар” (яна қ. 377).
449 - Ҳадис
449-ҳадис Жобир (рз.) қуйидаги ҳадисни айтиб бердилар: “Бир хотин Расулуллоҳ (сав)га: “Ё Расулуллоҳ, сизга бир ўриндиқ ясатиб берайми, чунки менинг дурадгор ғуломим бор”, - деди. Расулуллоҳ (сав): “Агар истасанг, майли”, - дедилар. Сўнгра у хотин ўриндиқ ясатиб берди” (яна қ. 918, 2095).
450 - Ҳадис
65-боб 450-ҳадис Усмон Зуннурайн бундай деган эканлар: “Расулуллоҳ (сав)нинг масжидларини таъмирлаш пайтида одамлар турли ғийбат гапларни айта бошладилар. Усмон (рз.) уларга: “Сизлар гапни кўпайтириб юбордингиз, мен Расулуллоҳ (сав)нинг “Кимки (шу суҳбатда бўлган Букайр: “Аллоҳнинг ризолигини истаб, деган эди шекилли”, - дедилар) масжид қурса, Аллоҳ таоло жаннатда унга шунга ўхшаш қаср барпо қилади, деганларини эшитганман”, дедилар”. ***** "Ўзбек халқ табобати" мобил иловасини бепул юклаб олинг! https://play.google.com/store/apps/details?id=com.aasnsprojects.uzbnatmed
«
←
5
6
7
8
9
10
11
12
13
→
»