Бош саҳифа
Намоз ўқиш
Кичик суралар
Дуолар
Ҳадислар
Саловот
Истиғфор
451 - Ҳадис
66-боб Масжидда ўқ-ёйнинг учидан ушлаб юрилади 451-ҳадис Суфён (рз.) қуйидаги ҳадисни айтиб бердилар: “Мен Амрга: “Сен Жобир ибн Абдуллоҳнинг “Бир киши масжидда ўқ-ёй билан юрган эди. Расулуллоҳ (сав) унга: “Ёйнинг учидан (тиғидан) ушлаб юргин!” – деб айтган эдилар” деганини эшитганмисан?” – дедим. Амр: “Ҳа, эшитганман”, - деди” (яна қ. 7073).
452 - Ҳадис
67-боб Масжидда юриш тартиби 452-ҳадис Абу Мусо нақл қиладилар: “Расулуллоҳ (сав): “Кимки бизнинг масжидларимизда ёки бозорларимизда ўқ-ёйга ўхшаш тиғли нарса билан юрадиган бўлса, унинг тиғидан ушлаб юрсин, токи бирор мусулмонга жароҳат етказмасин!” – деганлар” (яна қ. 7015).
453 - Ҳадис
68-боб Масжидда шеър айтмоқ тўғрисида 453-ҳадис Абу Салама ибн Абдураҳмон ибн Авф қуйидаги ҳадисни айтиб берганлар: “Ҳассон ибн Собит (шоир), Абу Ҳурайранинг гувоҳ бўлмоқларини сўраб: “Аллоҳ ҳаққи-ҳурмати, айтинг-чи, Расулуллоҳ (сав)нинг “Эй Ҳассон, илоҳи, Расулуллоҳга Руҳул-Қудус (Жаброил)ни мададкор айлагин деб (шеър) айт!” деганларини эшитганмисиз?” деди. Абу Ҳурайра: “Ҳа, эшитганман”, - дедилар” (яна қ. 3212, 6152).
454 - Ҳадис
69-боб Найзабардорларнинг масжидга кирмоғи ҳадида 454-ҳадис Ойша онамиз бундай деган эдилар: “Бир куни Расулуллоҳ (сав)нинг ҳужрам эшиги олдида турганларини ва ҳабаш жангчилар ҳарбий машқ қилаётганини кўрдим. Расулуллоҳ (сав) мени, уларнинг ўйинига қараётганимда, ридолари билан тўсар эдилар”.
455 - Ҳадис
455-ҳадис Урва (рз.): “Ойша онамиз: “Расулуллоҳ (сав)ни кўрдим, ҳабаш жангчилар (у ерда) найзабозлик қилишаётган экан”, - деганлар”, айтиб берди.
456 - Ҳадис
70-боб Масжид минбаридан туриб олди-сотди тўғрисида сўзлаш 456-ҳадис Ойша онамиз ҳузурларига Барира исмли аёл келиб, ўзини қулликдан озод бўлмоғига тўланадиган пулга ёрдам қилишларини сўради. Ойша онамиз: “Агар истасанг, мен зиммангдаги маблағни эгангга бераман, лекин унда сен менинг паноҳимга ўтасан”, - дедилар. Унинг эгалари: “Агар шуни хоҳласангиз зиммасида қолган қарзини сиз бера қолинг”, - дейишди. Суфён: “Агар хоҳласангиз, уни озод қилинг, лекин у бизнинг паноҳимизда қолади, дейишганди”, - дегандилар. Расулуллоҳ келганларидан кейин Ойша онамиз ҳалиги гапни айтдилар. Шунда Расулуллоҳ: “Уни сотиб олгин ва озод қилгин, ким озод қилган бўлса, у ўшани паноҳига ўтади”, - дедилар. Сўнг, Расулуллоҳ (сав) минбарга чиқиб: “Нима бўлди одамларга, Аллоҳ таолонинг Китобида йўқ нарсаларни шарт қилиб қўйишмоқда, гарчи у юз карра шарт қилиб қўйишса ҳам, мутлақо ҳисобга ўтмайди” деб айтдилар”, - дейдилар Суфён. Имом Ойша онамиз ҳақларида ривоят қилган ҳадисда “Минбарга чиқдилар” деган жойи йўқ (яна қ. 1493, 2155, 6760).
457 - Ҳадис
71-боб Масжидда қарздордан пулини қистамоқ ва берасан, деб туриб олишни ҳукми 457-ҳадис Каъб ибн Молик Ибн Абу Ҳадраддан қарзини қистади. Икковлари жанжаллашиб бақир-чақир қилишганини Расулуллоҳ (сав) уйларида туриб эшитдилар. Ҳужраларини пардасини очиб: “Эй, Каъб!” – дедилар. “Лаббайка, ё Расулуллоҳ!” – деди. “Қарзингнинг ярмидан кечгин!” – дедилар ёки шу маънода ишора қилдилар. Каъб: “Хўп, кечдим”, - деди. Расулуллоҳ (сав) Ибн Абу Ҳадрадга: “Тур, қарзингни тўлагин!” – дедилар (яна қ. 471, 2710).
458 - Ҳадис
72-боб Масжидга тушган латта-путта, хас-чўп ва бошқа ташландиқ нарсаларни йиғиштирмоқ ҳамда масжидни супурмоқ 458-ҳадис Абу Ҳурайра (рз.) нақл қиладилар: “Бир қоп-қора киши (ёки қоп-қора хотин) масжидни супуриб юрар эди. Бир куни у вафот этиб қолди. Расулуллоҳ (сав) уни сўраганларида, “вафот этди”, - дейишди. Расулуллоҳ: “Мени чақирмабсизлар-да, унга жаноза ўқир эдим. “Қабрини кўрсатинг”, - дебдилар. Сўнг қабрига бориб, жаноза ўқибдилар” (яна қ. 460, 1337).
459 - Ҳадис
73-боб Масжидда маст қиладиган ичимликлар сотишни таъқиқлаш 459-ҳадис Ойша онамиз қуйидаги ҳадисни айтдилар: “Судхўрлик харом, деб айтилган “Бақара” сураси оятлари нозил бўлганда, Расулуллоҳ (сав) масжидга чиқиб уларни ўқиб бердилар, ичимлик сотишни ман қилдилар” (яна қ. 2084, 2226, 4543).
460 - Ҳадис
74-боб Масжидга хизмат қилиш Ибн Аббос бу хусусда Имроннинг хотини Ҳаннанинг: “Эй, Раббим, мен қорнимдаги нарсани (ҳомилани дунё ишларидан) озод этиб, Сенга назр қилдим” (“Оли Имрон” сураси, 35-оят). У фақат масжидга хизмат қилади – деган сўзларини келтирадилар. 460-ҳадис Собит (рз.) ривоят қиладилар: “Хотинми ёки эркакми, бир одам масжидда хизмат қилиб юрар эди”, - дедилар Абу Ҳурайра. Абу Рофеъ: “Назаримда, ўша хотин киши эди”, - дедилар. Сўнгра, Абу Ҳурайра ўша масжидга хизмат қилувчи одам вафот этгандан кейин Расулуллоҳ (сав) унинг хусусида нималар деганларини ва унинг қабрига бориб жаноза ўқиганларини айтдилар” (яна қ. 458).
461 - Ҳадис
75-боб Асир ва душманни масжидга боғлаб қўймоқ 461-ҳадис Абу Ҳурайра: “Жаноб Расулуллоҳ бундай дедилар”, - деб ривоят қиладилар: “Ифрит деган жин кеча кечқурун рўпарамга келиб қолди, (олдимдан ўтиб) намозимни бузмоқчи бўлди. Аллоҳ таоло менга уни ушлашга имкон берди. Тонг отгач, ҳаммангиз кўрингиз деб масжид устунларидан бирига боғлаб қўймоқчи бўлдим. Шунда биродарим Сулаймон (ас)нинг “Илоҳи, мени кечиргин ва менга подшоҳлик бергинки, у мендан кейингиларда бўлмасин!” – деган дуосини эсладим”. “Жаноб Расулуллоҳ Ифрит деган жинни кейин ҳайдаб юбордилар”, - дедилар Равҳ (рз.) (яна қ. 1210, 3284, 3423, 3423, 4808).
462 - Ҳадис
76-боб Кофирнинг мусулмон бўлганидан кейин ғусл қилиши лозимлиги ва (яна) масжидга асирни боғлаб қўйишлик ҳақида Шурайҳ қарздорларни ҳам масжид устунларига боғлаб қўйишни буюрар эдилар. 462-ҳадис Абу Ҳурайра ривоят қиладилар: “Расулуллоҳ (сав) Нажд томонга аскар юбордилар. Улар Бани Ҳанифа қабиласидан бир кишини тутиб келишди. Унинг исми Сумома ибн Усол эди. Асирни масжид устунларини бирига боғладилар. Расулуллоҳ (сав) ичкаридан чиқиб: “Сумомани қўйиб юборинглар!” – дедилар. Сумома масжид яқинидаги хурмозорга кириб ғусл қилди, сўнг масжидга кириб: “Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан расулуллоҳ” деб имон келтирди” (яна қ. 469).
463 - Ҳадис
77-боб Масжидда касаллар ва бошқалар учун чодир қуришнинг жоизлиги 463-ҳадис Ойша онамиз дедилар: “Хандақ урушида Саъд қўлини йўғон томиридан яраланди. Расулуллоҳ (сав) унинг учун масжидга чодир тиклаб бердилар. Яқин кишилари уни тез-тез кўриб турмоқлари учун шундай қилдилар. Касални масжидда ётмоғи саҳобаларни хафа қилмади. Масжидда Бани Ғифор қабиласига тегишли яна бир чодир ҳам бор эди. Улар ҳам бундан ранжимадилар, фақат Саъднинг чодиридан оқиб чиқаётган қон уларни ташвишга солди. Улар: “Эй чодирдагилар, нима бўлди? Сизнинг чодирингиздан қон оқиб чиқяпти”, - дейишди. Бориб қарасалар, Саъднинг жароҳатидан қон оқаётган экан. Шу жароҳатдан Саъд вафот этди”* (яна қ. 2813, 3901, 4122). (* Бу Саъд Авс қабиласининг бошлиғи, Саъд ибн Муоз Абу Амр эди)
464 - Ҳадис
78-боб Бирор зарурат сабабли масжидга туя билан кириш ҳақида Ибн Аббос: “Расулуллоҳ (сав) Каъбатуллоҳни туяда тавоф қилдилар”, - дейдилар. 464-ҳадис Умму Салама қуйидаги ҳадисни айтиб бердилар: “Мен Расулуллоҳга тобим йўқлигидан шикоят қилдим. Расулуллоҳ: “Одамларга эргашиб туяда тавоф қилавергин!” – дедилар. Мен туяда тавоф қилдим. Расулуллоҳ (сав) эса, Каъбатуллоҳ ёнида “Тур” сурасини зам қилиб намоз ўқир эдилар” (яна қ. 1619, 4853).
465 - Ҳадис
79-боб 465-ҳадис Анас ибн Молик ривоят қиладилар: “Расулуллоҳ (сав)нинг саҳобаларидан икки киши Жаноб Расулуллоҳнинг ҳузурларидан қорунғу кечада чиқдилар. Уларнинг йўлини бир нур чироқ каби ёритиб борар эди. Ўша чироққа ўхшаган нур то иккалаларининг йўллари ажралмагунча бирга борди, кейин иккига бўлиниб, уларнинг ҳар бирини уйларигача кузатиб қўйди” (яна қ. 3639, 3805).
466 - Ҳадис
80-боб Масжидга уйидан дарча ва йўл очмоқ 466-ҳадис Абу Саид ривоят қиладилар: “Расулуллоҳ (сав) хутбада ваъз айтиб: “Аллоҳ таоло бандасига бу дунёни ёки ўзининг ҳузуридаги охиратни танлаш имконини берди, бандаси Аллоҳ ҳузуридагисини танлади”, - дедилар. Шунда Абу Бакр йиғладилар. Мен ўзимга ўзим: “Бу мўйсафид нега йиғлаяпти, Аллоҳ бандасига: “Бу дунёни ёки охиратни танлагин!” – деса, бандаси Аллоҳ ҳузуридаги охиратни танласа, шунга ҳам йиғлайдими?” – дедим. Кейин билсам, ўша банда Расулуллоҳ (сав) эканлар. Буни бизга Абу Бакр айтдилар. Расулуллоҳ (сав): “Эй, Абу Бакр йиғламанг! Сиз молини ҳам, эзгу сўзини ҳам мендан аямаган энг яхши одамсиз! Агар Аллоҳдан бошқа яна умматларимдан бирор кишини ҳам ўзимга халил (энг яқин дўст) тутмоғимга ижозат бўлганида эди, Абу Бакрни дўст тутар эдим. Аммо бу мумкин эмас. Ислом биродарлиги ва ислом дўстлигигина мумкиндир. Уйдан масжидга қаратиб очилган дарчаларнинг бирортаси ҳам қолдирмай, уриб ташлансин! Фақат Абу Бакрнинг дарчасигина қолса бас!” – дедилар” (яна қ. 3654, 3904).
467 - Ҳадис
467-ҳадис Ибн Аббос (рз.) ривоят қиладилар: “Расулуллоҳ (сав) вафотларидан олдинги касаллик пайтларида бошларига мато боғлаб чиқдилар. Минбарга ўтириб, Аллоҳга ҳамду сано айтдилар. Сўнг: “Абу Бакрдан кўра кўпроқ молу жонини менга фидо қилган инсон йўқ! Агар одамлар орасидан ўзимга халил (энг яқин дўст) тутадиган бўлсам, Абу Бакрни тутар эдим. Лекин Аллоҳнигина энг яқин дўст тутмоқ мумкиндир. Шу боисдан инсонларга ислом дўстлиги афзалроқдир. Масжид ичидаги Абу Бакрнинг дарчасидан бошқа барча дарчаларни уриб ташланглар!” – дедилар” (яна қ. 3656, 6738).
468 - Ҳадис
81-боб Каъбатуллоҳ ва масжидлар эшигини очмоқ ва уларни беркитмоқ тўғрисида “Эй, Абдумалик, Ибн Аббос, масжидларини ва унинг эшикларини бир кўрганингда эди!” – деб айтди менга Ибн Абу Мулайка”, - дейдилар Ибн Журайж. 468-ҳадис Ибн Умар ривоят қиладилар: “Расулуллоҳ (сав) Маккага келдилар. Усмон ибн Талҳа: “Эшикни очинглар!” – деб овоз қилди. Эшикни очишгач, Расулуллоҳ (сав) (Каъбага) кирдилар. У киши билан бирга Билол, Усома ибн Зайд ва Усмон ибн Талҳалар ҳам кирди. Сўнг эшикни ёпиб қўйдилар. Бир оздан кейин ҳаммалари қайтиб чиқдилар. Мен шоша-пиша: “Расулуллоҳ (сав) намоз ўқидиларми, йўқми?” – дедим Билолга. Ҳа, ўқидилар, - деди. Қайси жойда? – дедим. Икки устун оралиғида, - деди. Қарангки, ўшанда “неча ракъат” деб сўраш хаёлимдан кўтарилибди” (яна қ. 397).
469 - Ҳадис
82-боб Масжидга мушрикларнинг кирмоғи хусусида 469-ҳадис Саид ибн Абу Саид: “Қуйдаги ҳадисни Абу Ҳурайрадан эшитдим”, - дейдилар: “Расулуллоҳ (сав) Нажд томонга аскар юбордилар. Аскарлар Бани Ҳанифа қабиласидан бир кишини тутиб келишди. Уни Сумома ибн Усол дейишарди. Сумомани масжид устунларидан бирига боғлаб қўйдилар” (бу ҳадис юқорида айтилган) (яна қ. 462).
470 - Ҳадис
83-боб Масжидларда баланд овоз билан гаплашмоқнинг ноўринлиги 470-ҳадис Соиб ибн Язид ривоят қиладилар: “Масжидда турган эдим, бир киши майда тош отиб мени чақирди, қарасам, Ҳазрат Умар эканлар. “Анави икки кишини олиб келгин!” – дедилар. Икковини бошлаб келдим. “Кимсизлар? Қаердансизлар?” – дедилар Ҳазрат Умар. “Тоифликмиз”, - дейишди. “Агар Мадина аҳлидан бўлганингизда, дарра билан урдирардим, (бу қанақаси?) Расулуллоҳ (сав) масжидларида овозларингизни кўтарасизлар?” – дедилар Ҳазрат Умар.
471 - Ҳадис
471-ҳадис Расулуллоҳ (сав) даврларида Каъб ибн Молик Ибн Абу Ҳадраддан масжидда қарзини қистади. Улар овозларини кўтариб жанжаллаша бошладилар. Расулуллоҳ (сав) уйларида туриб уларнинг овозини эшитдилар. Кейин, ҳужраларининг пардасини очиб: “Эй, Каъб ибн Молик!” – дедилар. “Лаббай, ё Расулуллоҳ!” – деди Каъб. Расулуллоҳ (сав) муборак қўллари билан “қарзингнинг ярмидан кечгин” деб ишора қилдилар. “Кечдим, ё Расулуллоҳ (сав)!” – деди Каъб. Расулуллоҳ: “Тур, қарзингни тўлагин!” – дедилар Ҳадрадга” (яна қ 457).
472 - Ҳадис
84-боб Масжидда давра олиб ўтиришнинг жоизлиги 472-ҳадис Ибн Умар қуйидаги ҳадисни айтдилар: “Бир киши Расулуллоҳ (сав)дан минбарда турганларида: “Кечаси ўқиладиган намоз тўғрисида нима дейсиз?” – деб сўради. Жаноб Расулуллоҳ: “Икки ракъатдан-икки ракъат ўқилади тонг отиб қолишидан хавфсираганда, бир ракъатдан ўқилади, ўқиганлари витр ўрнига ўтади”, - дедилар. Ҳазрат Умар: “Тунги намозингизни тоқ ўқинглар, чунки Расулуллоҳ шундай деб буюрганлар”, - деганлар. (* Бу ва кейинги ҳадис Ибн Аббос ва Ойша (рз.)лар айтиб берган бошқа ҳадис билан мансух бўлган. Унда туннинг охирида уч ракъат витр ўқиб салом берганлари ривоят қилинган.)
473 - Ҳадис
473-ҳадис Ибн Умар ривоят қиладилар: “Расулуллоҳ (сав) минбарда ваъз айтиб турганларида бир киши келиб: “Тунги намоз қандай ўқилади? “ – деди. Расулуллоҳ (сав): “Икки ракъатдан-икки ракъатдан, тонг отиб қолишидан қўрсанг, бир ракъатдан ўқийсан, ўқиганларингни ҳаммаси витр ўрнига ўтади”, - дедилар”. Ибн Умарнинг бошқа бир ривоятлари “Расулуллоҳ масжидда турганларида бир киши деди” деб бошланган.
474 - Ҳадис
474-ҳадис Абу Воқид ал-Лайсий қуйидаги ҳадисни айтдилар: “Расулуллоҳ (сав) масжидда (жамоат билан бирга) ўтирганларида уч киши келди. Шундан иккитаси Расулуллоҳ (сав)нинг ёнларига келди, биттаси эса қайтиб кетди. Бояги икки кишининг бири даврадан бўш жой топиб ўтирди, иккинчиси эса ўтирганларнинг орқа томонига келиб ўтирди. Расулуллоҳ (сав) суҳбатни томомлагач: “Сизга уч киши тўғрисида башорат айтайми? Биринчиси Аллоҳга ўзини топширди (дилида Аллоҳдан жой сўради), Аллоҳ унга жой берди, иккинчиси эса (даврани ташлаб кетмоққа) Аллоҳдан уялди, Аллоҳ ҳам (унга азоб беришдан) уялди. Аммо учинчиси (Расулуллоҳ мажлисидан) юз ўгирди. Аллоҳ ҳам ундан юз ўгирди”, - дедилар” (яна қ. 66).
475 - Ҳадис
85-боб Масжидда чўзилиб ва оёқни узатиб ётиш ҳақида 475-ҳадис Аббод ибн Тамим амакилари Абдуллоҳдан эшитиб ривоят қиладилар: “Абдуллоҳ Расулуллоҳ (сав)нинг масжидда бир оёқларини иккинчи оёқлари устига қўйиб чалқанча ётганларини кўрдилар. Саид ибн Мусайяб: “Ҳазрат Умар ва Усмон ибн Аффонлар ҳам шундай қилишар эди”, - дейдилар” (яна қ. 5969, 6287).
476 - Ҳадис
86-боб Масжидни йўл чеккасига, одамларга халал бермайдиган қилиб қурмоқ 476-ҳадис Ойша онамиз ривоят қиладилар: “Ақлимни танибманки, ота-онамни диндор, тақводор эканлигини биламан, ўша кезлари Расулуллоҳ (сав)нинг бизникига келмаган кунлари бўлмас эди, эртаю-кеч бизникида эдилар”. “Абу Бакр ҳовлилари саҳнига масжид қурмоқни кўпдан ният қилиб юрар эдилар, охири қурдилар ҳам. Кейин, унда намоз ва Қуръон ўқий бошладилар, - дейдилар Урва ибн Зубайр, - йўлдан ўтиб кетаётган мушрик хотинлар ва уларнинг болалари у кишининг қаршисида тўхтаб, қизиқиб қарашар эди. Абу Бакр Қуръон ўқиётганда кўз ёшларини тўхтата олмайдиган йиғлоқ киши эди. Бу Қурайш қабиласига мансуб мушрик аъёнларни хавотирга сола бошлабди” (чунки улар бола-чақаларининг ислом динига кириб кетишидан чўчишарди) (яна қ. 2138, 3905, 4093, 5807, 6079).
477 - Ҳадис
87-боб Бозордаги масжидда намоз ўқимоқ Ибн Авн дарвозаси беркитиб қўйиладиган ҳовлидаги масжидда намоз ўқиди. 477-ҳадис Абу Ҳурайра (рз.): “Расулуллоҳ (сав) бундай деганлар”, - деб ривоят қиладилар: “Жамоат билан ўқилган намознинг савоби уйда ўқилган намознинг савобидан 25 марта ортиқдир, чунки қайси бирингиз бўлмангиз, яхшилаб таҳорат олиб, фақат намоз ўқиман, деган ниятда масжидга равона бўлсангиз, масжидга етиб келгунингизча босган ҳар бир қадамингиз учун Аллоҳ таоло мавқеингизни бир даража кўтаради ва ҳар бир гуноҳни кечиради. Киши масжидга киргач, унга намоз ўқиётган кишига бериладиган савоб берилади. Намоз ўқиб турганида, агар таҳоратини синдириб озор берса, малоикалар тепасида туриб: “Илоҳи, бу бандангни кечиргин, унга раҳм қилгин!” деб саловат айтиб туришади” (яна қ. 176).
478 - Ҳадис
88-боб Масжид ва бошқа жойларда (бирор заруратга кўра) икки қўл бармоқларини бир-бирига чалиштирмоқ 478-479-ҳадислар Ибн Умар (рз.): “Расулуллоҳ (сав) бармоқларини чалиштирдилар”, - дейдилар (яна қ. 480).
479 - Ҳадис
88-боб Масжид ва бошқа жойларда (бирор заруратга кўра) икки қўл бармоқларини бир-бирига чалиштирмоқ 478-479-ҳадислар Ибн Умар (рз.): “Расулуллоҳ (сав) бармоқларини чалиштирдилар”, - дейдилар (яна қ. 480).
480 - Ҳадис
480-ҳадис Осим ибн Муҳаммад бундай дейдилар: “Қуйидаги ҳадисни отамдан эшитган эдим, лекин ёдимдан кўтарилибди. Укам Воқид отамдан эшитиб, уни қайта менга айтиб берди: “Расулуллоҳ (сав) Абдуллоҳ ибн Амрга: “Эй Абдуллоҳ ибн Амр, одамлар билан мана шундай муомала қилаверсанг, бўлмайдими?” деб бармоқларини бир-бирига чалиштирган эканлар”.
481 - Ҳадис
481-ҳадис Абу Мусо ривоят қиладилар: “Расулуллоҳ (сав): “Бинони тўртта девори ушлаб тургандек мўминлар ҳам бир-бирларини қўллаб-қувватлаб турадилар” – деб бармоқларини бир-бирига чалиштириб кўрсатдилар” (яна қ. 2446, 6026).
482 - Ҳадис
482-ҳадис Ибн Сирин Абу Ҳурайрадан эшитиб, қуйидаги ҳадисни айтиб берганлар: “Расулуллоҳ (сав) имоматга ўтиб, биз билан пешин ёки аср намозини ўқидилар”, - деб айтган эди Абу Ҳурайра, лекин менинг ёдимдан кўтарилибди. Расулуллоҳ (сав) икки ракъат намоз ўқиб салом бердилар. Сўнг, ўринларидан туриб, масжид чеккасидаги ёғочга бориб суяндилар, бир нарсадан ғазаблангандек ўнг қўлларининг бармоқларини чап қўлларининг бармоқлари орасига киргизиб чалиштирдилар-да, чап кафтларининг орқасига ўнг юзларини қўйдилар. Шошилиброқ турган кишилар масжид эшигидан чиқишди. Уларнинг орасида Абу Бакр ва Умар ҳам бор эдилар. Улар Расулуллоҳга бир нарса дегани чўчидилар. Шунда Зулядайн деган қўли узун киши: “Ё Расулуллоҳ, ёдингиздан чиқардингизми ёки намоз қисқардими?” - деди. Расулуллоҳ: “Унутганим ҳам йўқ, қисқармади ҳам”, - дедилар-да, “Зулядайн айтгандек бўлдими?” – деб қўшиб қўйдилар. “Ҳа, шундай бўлди”, - дейишди. Сўнг Расулуллоҳ (сав) олдинга ўтиб, қолган ракъатларни ўқидилар, кейин салом бердилар ва такбир айтиб, одатдагидек ёки ундан узоқроқ саждаи саҳв қилдилар. Кейин, бошларин кўтариб такбир айтиб, сажда қилдилар, яна такбир айтиб, одатдагидек ёки ундан узоқроқ сажда қилдилар”. Эҳтимол, Ибн Сириндан: “Салом бердиларми?” – деб сўрашгандир. У: “Имрон ибн Ҳусайн менга: “Расулуллоҳ (сав) кейин салом берганлар” – деб айтган”, * - дейди. (* “Умдатул-Қорий”да ёзилишича, бу ҳадис ҳукми мансух. Исломнинг аввалида намоз ичида гапириш жоиз эди. Ҳозирда намоз тугамасдан олдин юрса ёки гапирса, намоз бузилади.)
483 - Ҳадис
89-боб Мадинага борадиган йўллар ёқасидаги масжидлар ва Расулуллоҳ (сав) тўхтаб намоз ўқидиган жойлар 483-ҳадис Мусо ибн Уқба қуйидагича нақл қиладилар: “Солим ибн Абдуллоҳнинг Мадинага борадиган йўлнинг айрим жойларида атайлаб тўхтаб намоз ўқиётганини кўрдим. Унинг айтишича, отаси Абдуллоҳ ибн Умар ҳам шу жойларда намоз ўқир экан, у Расулуллоҳ (сав)нинг айнан шу жойларда намоз ўқиганларини кўрган экан”. Мусо ибн Уқба ривоят қиладилар: “Ибн Умар (рз.) ўша жойларда намоз ўқир эдилар”, - деди. Мен Солимдан: “Шу тўғрими?” – деб сўрадим. У Нофеъ билан Солим Расулуллоҳнинг Равҳо тепалигида намоз ўқиганликлари тўғрисида аниқ бир гап айтиша олмади”.
484 - Ҳадис
484-ҳадис Нофеъ: “Менга Абдуллоҳ бундай деганди”, - дейдилар: “Расулуллоҳ (сав) умра (кичик ҳаж) ва ҳаж (катта ҳаж) қилгани йўлга чиққанларида Зулҳулайфа деган жойдаги масжидда тўхтаб, самра дарахтининг тагида дам олардилар. Расулуллоҳ (сав) ҳаж ёки умрадан қайтишда (шу йўлдан юрсалар) водийнинг ўртасидаги Батҳо деган жойда тушар эдилар. Катта қоятош ёнидаги масжидда ҳам, устига масжид қурилган тепаликда ҳам қолмас эдилар. Расулуллоҳнинг танланган жойлари водийнинг чуқур ерида эди. Абдуллоҳ бу жойда намоз ўқишни одат қилганди. Илгари Расулуллоҳ (сав) ҳам Абдуллоҳ намоз ўқиган жойда намоз ўқиган эканлар, кейинчалик, ўша жойни сел олиб, кўмиб юборган экан.
485 - Ҳадис
485-ҳадис Абдуллоҳ ибн Умар: “Расулуллоҳ (сав) Равҳо тепалигидаги катта масжид ўрнида эмас, балки кичик масжид ўрнида намоз ўқиганлар”, - дедилар. Кейин менга Расулуллоҳ (сав)нинг намоз ўқиган жойларини тушунтираётиб: “Ямандан Маккага олиб борадиган йўлнинг чеккасидаги масжидда намоз ўқиб турганингда ўнг томонингда бўлади, масжид билан ўша жой оралиғи бир тош отимдан кўп эмас ёки шунга яқин келади”, - деб ҳам айтдилар.
486 - Ҳадис
486-ҳадис Ибн Умар, Равҳодан чиқаверишдаги Ирқ деган жойга қараб намоз ўқир эдилар. Мадинага кетаётганингда Ирқ билан Равҳо тепалиги оралиғида масжид бор. Абдуллоҳ ўша масжидда намоз ўқимас эдилар. Масжидни орқароқда қолдириб, Ирққа қараб намоз ўқир эдилар. Абдуллоҳ ўша жойда намоз ўқиш учун Равҳодан пешинни ўқимай қайтар эдилар. Агар Маккадан келаётган бўлсалар-у, шу жойга тонгдан бирор соат илгари ёки саҳарнинг охирроғида келиб қолсалар, бомдод намозини ўқиш учун атайлаб тўхтар эдилар.
487 - Ҳадис
487-ҳадис Абдуллоҳ ибн Умар бундай дегандилар: “Расулуллоҳ (сав) йўлнинг ўнг томонидаги Рувайса деган қишлоқ яқинидаги катта дарахтнинг тагига келиб тушар эдилар. Кенг ва текис жойдаги бу дарахт тепаликка яқинроқ, Рувайсадан икки мил нарида. Тепалик усти сал қийшиқроқ, пастда эса кўплаб қум уюмлари мавжуд. Расулуллоҳ (сав) Арж қишлоғининг орқасидаги қум тепаликнинг чеккасида намоз ўқир эдилар”. Ҳадаба деган тепалик томонга кетаётганингдаги масжид ёнида 2 ёки 3 та қабр бор. Қабрлар устида катта-катта тошлар ўрнатилган. Абдуллоҳ кун кўтарилгандан кейин йўлнинг ўнг томонидаги саламазор (салама – дарахт тури) оралаб Арждан йўлга чиқар эдилар. Пешинни ўша масжидга бориб ўқир эдилар.
488 - Ҳадис
488-ҳадис Абдуллоҳ ибн Умар бундай дегандилар: “Расулуллоҳ (сав) Ҳарша тоғи этагидаги пастликка, йўлнинг чап томонидаги дарахтлар тагига келиб тушар эдилар. Ўша пастлик Ҳарша тоғининг бир ёнига туташ эди. У билан йўл ўртасидаги масофа бир камон ўқи етгулик эди”. Абдуллоҳ йўл ёқасига яқинроқ энг узун дарахтнинг тагида намоз ўқир эдилар.
489 - Ҳадис
489-492-ҳадислар Абдуллоҳ ибн Умар бундай дегандилар: “Расулуллоҳ (сав) Мадина томондан келаётганларида Марризаҳрон деган жойга яқинроқ жойлашган бир пастликда дам олардилар. Маккадан келаётганларида эса йўлнинг чап томонида жойлашган Сафровот деган жой орқали яна пастликка тушар эдилар. Расулуллоҳ (сав) келиб тушадиган жойлари билан йўл ўртасидаги масофа тош отганда етгулик эди. Расулуллоҳ (сав) Зу Туван деган жойда тонг отгунча қолар эдилар. Маккадан келаётганларида эса, у ерда бомдод вақтигача қолиб, бомдод намозини ўқиб кетар эдилар”.
490 - Ҳадис
489-492-ҳадислар Абдуллоҳ ибн Умар бундай дегандилар: “Расулуллоҳ (сав) Мадина томондан келаётганларида Марризаҳрон деган жойга яқинроқ жойлашган бир пастликда дам олардилар. Маккадан келаётганларида эса йўлнинг чап томонида жойлашган Сафровот деган жой орқали яна пастликка тушар эдилар. Расулуллоҳ (сав) келиб тушадиган жойлари билан йўл ўртасидаги масофа тош отганда етгулик эди. Расулуллоҳ (сав) Зу Туван деган жойда тонг отгунча қолар эдилар. Маккадан келаётганларида эса, у ерда бомдод вақтигача қолиб, бомдод намозини ўқиб кетар эдилар”.
491 - Ҳадис
489-492-ҳадислар Абдуллоҳ ибн Умар бундай дегандилар: “Расулуллоҳ (сав) Мадина томондан келаётганларида Марризаҳрон деган жойга яқинроқ жойлашган бир пастликда дам олардилар. Маккадан келаётганларида эса йўлнинг чап томонида жойлашган Сафровот деган жой орқали яна пастликка тушар эдилар. Расулуллоҳ (сав) келиб тушадиган жойлари билан йўл ўртасидаги масофа тош отганда етгулик эди. Расулуллоҳ (сав) Зу Туван деган жойда тонг отгунча қолар эдилар. Маккадан келаётганларида эса, у ерда бомдод вақтигача қолиб, бомдод намозини ўқиб кетар эдилар”.
492 - Ҳадис
489-492-ҳадислар Абдуллоҳ ибн Умар бундай дегандилар: “Расулуллоҳ (сав) Мадина томондан келаётганларида Марризаҳрон деган жойга яқинроқ жойлашган бир пастликда дам олардилар. Маккадан келаётганларида эса йўлнинг чап томонида жойлашган Сафровот деган жой орқали яна пастликка тушар эдилар. Расулуллоҳ (сав) келиб тушадиган жойлари билан йўл ўртасидаги масофа тош отганда етгулик эди. Расулуллоҳ (сав) Зу Туван деган жойда тонг отгунча қолар эдилар. Маккадан келаётганларида эса, у ерда бомдод вақтигача қолиб, бомдод намозини ўқиб кетар эдилар”.
493 - Ҳадис
90-боб Имом олдидаги тўсиқ (сутра) орқадаги намозхонларга ҳам кифоя қилади 493-ҳадис Абдуллоҳ ибн Аббос ривоат қиладилар: “Расулуллоҳ (сав) Минода (қурбонлик қиладиган жойда) одамлар билан намоз ўқиётган эдилар. Мен балоғат ёшига етай деб қолгандим. Жаноб Расулуллоҳ олдиларига тўсиқ қўймай намоз ўқиётган эдилар. Тасодифан мен бир урғочи эшак миниб келиб қолдим, бир неча намозхонларнинг олдидан ўтдим-да, эшакдан тушиб, уни ўтлагани ҳайдаб юбордим, кейин ўзим намозхонлар сафига келиб турдим. Ўшанда менга ҳеч ким танбеҳ бермади” (яна қ. 76).
494 - Ҳадис
494-ҳадис Ибн Умар қуйидаги ҳадисни айтдилар: “Расулуллоҳ (сав) ҳайит намози ўқигани чиқсалар, ғуломларига учи найза ҳассаларини олиб келишни буюрар эдилар. Кейин, ҳассани рўпараларига санчиб қўйиб, ўшанга қараб намоз ўқир эдилар. Одамлар эса у кишининг орқаларида (тўсиқ қўймай) намоз ўқишарди. Расулуллоҳ (сав) сафарга чиққанларида ҳам шундай қилар эдилар. Ўша сабабдан амирлар ҳам намозгоҳга чиққанларида ўзлари билан ҳасса оладиган бўлишди”.
495 - Ҳадис
495-ҳадис Авн ибн Абу Жуҳайфа қуйидаги ҳадисни отамдан эшитгандим, дейдилар: “Расулуллоҳ (сав) Батҳо деган жойда рўпараларига учи найза ҳассаларини санчиб қўйиб, биз билан намоз ўқидилар. Пешинни 2 ракъат, асрни 2 ракъат ўқидилар. Олдиларидан бир аёл ва эшак ўтиб кетса ҳам парво қилмадилар”* (* Бу ва 493-ҳадислар ҳали сутра (тўсиқ) тўла жорий қилинмаган даврларга тегишлидир.)
496 - Ҳадис
91-боб Намозхон билан тўсиқ оралиғи қанча бўлиши лозим 496-ҳадис Саҳл ибн Саъд нақл қиладилар: “Расулуллоҳ (сав)нинг намоз ўқиётган жойлари билан девор орасидаги бир қўй ўтгудек масофа бор эди”.
497 - Ҳадис
497-ҳадис Салама ибн Абу Каъб дедилар: “Минбар билан масжид девори оралиғи қўй ўтгудек эди”.
498 - Ҳадис
92-боб Рўпарасига санчиб қўйилган найзага қараб намоз ўқимоқ 498-ҳадис Абдуллоҳ ибн Умар ривоят қиладилар: “Расулуллоҳ (сав)нинг рўпараларига найза санчиб қўйишар эди, ўшанга қараб намоз ўқир эдилар”.
499 - Ҳадис
93-боб Учи найза ҳассага қараб намоз ўқимоқ 499-ҳадис Авн ибн Абу Жуҳайфа қуйидагини отам айтиб бергандилар, дедилар: “Расулуллоҳ (сав) кун қизиган пайтда бизнинг олдимизга чиқдилар, таҳорат олдилар, сўнг биз билан пешин ва аср ўқидилар. Рўпараларига учи найза ҳассаларини санчиб қўйилган бўлиб, аёллар ва эшаклар унинг нариги томонидан ўтаверарди”.
500 - Ҳадис
500-ҳадис Ато ибн Абу Маймуна қуйидагини Анас ибн Моликдан эшитдим, дедилар: “Расулуллоҳ (сав), агар ҳожатга чиқсалар, мен ва бир хизматкор бола найза ёки ҳасса ёхуд учи найза ҳасса (намозда рўпарага санчиб қўймоқ учун) ҳамда сув олиб, орқаларидан эргашар эдик. Ҳожатларидан бўшаганларида идишдаги сувни берар эдик”. ***** Реклама: "ИНГЛИЗ ТИЛИНИНГ БУЮК СИРИ" электрон андроид-китобини таклиф қиламиз! Шу пайтгача тилни ўргана олмай юрганлар учун оддий ва осон ечимлар Сотиб олиш: https://play.google.com/store/apps/details?id=com.aasnsprojects.ingliztilisiri&hl=en
«
←
6
7
8
9
10
11
12
13
14
→
»