Бош саҳифа Намоз ўқиш Кичик суралар Дуолар Ҳадислар Саловот Истиғфор

Саловот

САЛОТИ МУНЖИЯ

Аллоҳумма солли ъала саййидина Муҳаммадин ва ъала али саййидина Муҳаммад, салатан тунжина биҳа мин-жамиъил аҳвали вал афат. Ва тақзи лана биҳа жамиъал ҳажат ва тутоҳҳируна биҳа мин-жамиъис-саййиат. Ва тарфа-ъуна биҳа ъалад-дарожат ва тубаллиғуна биҳа ақсол-ғойоти, мин-жамиъил хойроти фил-ҳа-йати ва баъдал мамат.

Маъноси:

Аллоҳим! Жаноби Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафога беадад салот ва саломлар бўлсин. Бу салот, салом ва дуолар бизни ҳар турли бало ва мусибатлардан халос этсин, барча эҳтиёжларимизни кеткизиб, бизни гуноҳлардан покласин. Бизни юксак даража ва мартабаларга кўтарсин.
Аллоҳим!  Бу салот ва саломлар туфайли ўлгандан кейин хайр - яхшиликларга ноил бўлайлик.

САЛОТИ ФАТҲИЙЯ

Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ъала саййидина Муҳаммадинил-фатиҳи лима уғлиқо вал-хотими лима сабақо. Насирил-ҳаққи билҳаққи, вал ҳади ила сиротикал-мустақим ва ъала алиҳи ҳаққо қадриҳи ва миқдариҳил-ъазийм.

Маъноси:

Аллоҳим! Суюкли Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафога салот ва саломлар бўлсин. Бизга Сенинг яширин хазиналарингни очиб берган Удир. Пайғамбарлар ҳалқасининг охири Удир, Ҳақнинг энг катта ёрдамчиси Удир, инсонларга тўғри йўлни кўрсатган Удир! Унга ва яқинларига сўнгсиз салот ва саломлар бўлсин.

ЯНА БИР САЛОВОТ

Аллоҳумма солли ъала саййидина Муҳаммадинин-набиййил-ум-миййи ва ъала алиҳи ва саҳбиҳи ва саллим.