Бугун 5 December 2020 йил

Бош саҳифа Намоз ўқиш Кичик суралар Дуолар Ҳадислар Саловот Истиғфор Талбия

Истиғфор

САЙЙИДУЛ ИСТИҒФОР
(Ривоят қилинишича, истиғфорларнинг энг афзали ҳисобланади)

Аллоҳумма анта Робби ва ана ъабдука, холақтани ва ана ъала ъаҳдика ва ваъдика мастатоъту, аъузу мин шарри ма сонаъту абуъу лака биниъматика ъаллайя ва абуъу ъала нафси би занби, фақод золамту нафси ваътарофту би занби, фағфирли зунуби, ма қоддамту минҳа ва ма аххорту, фа иннаҳу ла яғфируз-зунуба илла ант.

Маъноси:

Аллоҳим! Сен менинг Раббимсан! Мен эса, Сенинг қулингман. Мени Сен яратдинг. Мен кучим етгунча Сенга берган аҳд ва ваъдамда собитман. Биламан, берган неъматларингга муқобил (шукр қилишда) нуқсонга йўл қўйдим, нафсимга зулм қилдим. Гуноҳларимни тан оламан, ўтмиш ва келгуси гуноҳларимни кечиришингни Ўзингдан сўрайман. Мени кечиргин, Аллоҳим! Сендан ўзга кечиргувчи йўқдир (ат-Термизий. “Даъват”, 3393-ҳадис).

ЯНА БИР ИСТИҒФОР ДУОСИ

Астағфируллоҳ, астағфируллоҳ, астағфируллоҳ ал-ъазийм, ал-Карийм, аллазий ла илаҳа ҳу, ал-Ҳайюл-Қойюм ва натубу илайҳ ва насъалуҳут-тавбата вал-мағфирота вал-ҳидаята лана иннаҳу ҳуват-таввабур-роҳийм. Тавбата ъабдин золимин линафсиҳи ла ямлику линафсиҳи мавтан вала ҳайатан вала нушуро.

Маъноси:

Улуғ Аллоҳдан мағфират сўрайман! Азим ва Карим бўлган, Ўзидан бошқа ҳеч бир илоҳ бўлмаган, Ҳайй ва Қайюм бўлган Аллоҳдан мағфират сўрайман. Унга қайтамиз. Тавбамизни қабул этиб, мағфират ва ҳидоят насиб қилишини тилаймиз, чунки У тавбаларни қабул қилгучи, раҳмли, меҳрибондир. Нафсига зулм (ҳақсизлик) қилган, ўлдириш ёки қайта тирилтиришга ва (Қиёмат куни) тўплашга ожиз бўлган банданинг тавбаси каби тавба қиламиз.