Бош саҳифа
Намоз ўқиш
Кичик суралар
Дуолар
Ҳадислар
Саловот
Истиғфор
3301 - Ҳадис
3301-ҳадис Абу Ҳурайра (рз.) ривоят қиладилар: “Расулуллоҳ (сав): “Куфрнинг боши машриқ томонда бўлиб, манманлик ва кибр кўчманчи отбоқар, туябоқар ва молбоқарларда, вазминлик (босиқлик, камтарлик) эса қўй боқарлардадир”, - дедилар” (яна қ. 3459, 4388, 4389).
3302 - Ҳадис
3302-ҳадис Уқба ибн Амр ва Абу Масъудлардан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ (сав) муборак қўллари билан Яман тарафга ишора қилиб: “Имон ҳов анави Яман тарафдадир. (Эҳтимол бу ишора яманликлар ўта ҳалим бўлганликлари учундир). Огоҳ бўлингларки, қўполлик ва тошбағирлик эса, шайтоннинг шохлари чиқадиган (яъни машриқ) тарафда яшайдиган Рабиъ ва Музор (қабиласидан бўлмиш сигирлар думига эргашиб юрувчи) молбоқарларда бўлади” (яна қ. 3498, 4387).
3303 - Ҳадис
3303-ҳадис Абу Ҳурайра (рз.) ривоят қиладилар: “Расулуллоҳ (сав): “Қачонки хўрозлар қичқирганини эшитсангиз, Аллоҳ таолодан унинг фазлу марҳаматини сўранг, чунки улар фариштани кўриб қолган бўлади ва қачонки эшакнинг ҳанграганини эшитсангиз, бас Аллоҳдан паноҳ сўранг, чунки у шайтонни кўриб қолган бўлади” – дедилар”.
3304 - Ҳадис
3304-ҳадис Жобир ибн Абдуллоҳ (рз.) ривоят қиладилар: “Расулуллоҳ (сав) бундай дейдилар: “Қачонки тун зулмати атрофни, қопласа ёки кунни кеч қилган бўлсангиз, болаларингизни ташқарига чиқарманглар, чунки айнан шу вақтда шайтонлар атрофга талқаладилар. Туннинг маълум бир соати ўтгач эса, уларни қўйиб юбораверинг ва Аллоҳ номи билан эшикларни тамбалаб қўйинг. Зеро, шайтон тамбаллаган эшикни очолмайди” (яна қ. 3280).
3305 - Ҳадис
3305-ҳадис Абу Ҳурайра (рз.) ривоят қиладилар: “Расулуллоҳ (сав): “Бани Исроилга мансуб бир қанча одамлар йўқолиб қолди, уларга нима бўлгани номаълум. Мен эса уларни айнан сичқонлар (каламушлар)нинг ўзи (яъни улар сичқонларга айлантирилган) деб ҳисоблайман, чунки сичқонлар туя сути қўйилса, ичмайди, қўй сути қуйилса, ичади”, - дедилар. (Аллоҳ таоло Бани Исроилга туя сути билан гўштини ҳаром қилиб, қўй сути ва гўштини ҳалол қилган). Мен Каъбга шу ҳадисни айтиб берган эдим, у менга: “Сен бу ҳадисни Жаноб Расулуллоҳнинг ўз оғизларидан эшитдингми?” – деди. Мен унга: “Ҳа”, - дедим. Каъб такрор-такрор бу саволни сўрайвергач, мен жаҳлим чиқиб: “Мен, Тавротдан ўқиб берайми?!” – дедим.
3306 - Ҳадис
3306-ҳадис Ойша (рз.): “Мен Расулуллоҳ (сав)нинг калтакесак “зараркунанда” деганларини биламан, аммо уни ўлдиришни буюрганларини сира эшитмаганман”, - дейдилар. Саъд ибн Абу Ваққос эса: “Расулуллоҳ (сав) уни ўлдиришни амр қилганлар” – деб таъкидлайдилар. (яна қ. 1831).
3307 - Ҳадис
3307-ҳадис Умму Шарик (рз.) ҳам айтдиларки, “Расулуллоҳ (сав) калтакесакларни ўлдиришни амр қилган қилган эканлар” (яна қ. 3353).
3308 - Ҳадис
3308-ҳадис Ойша (рз.) ривоят қиладилар: “Расулуллоҳ (сав): “Устида хурмо баргига ўхшаш икки аломати бор илонларни ўлдиринглар, чунки улар кўзни кўр қилиб, ҳомига зарар етказади” – дедилар.
3309 - Ҳадис
3309-ҳадис Ойша (рз.) Жаноб Расулуллоҳ (сав)нинг думи калта (тўмтоқ) илонларни ҳам ўлдиришни амр қилиб: “У кўзга зарар қилади ва ҳомилани туширади” деганларини ривоят қиладилар, (яъни, юқорида тилга олинган илонларга ҳомиладор аёлларни кўзи тушса, ҳомиласи тушиб қолар экан ёхуд кўзи тушган инсоннинг кўзига у зарар етказиши мумкин экан).
3310 - Ҳадис
3310-3311-ҳадислар Ибн Абу Мулайка ривоят қиладилар: “Ибн Умар илонларни ўлдирар эдилар, кейинчалик у зот бундай қилишдан ўзгаларни қайтардилар. Ибн Умар бундай дедилар: “Расулуллоҳ (сав) уйларининг деворларидан бирини бузганларида кесаклар орасидан илон пўстини топиб олдилар, у зот саҳобаларга: “Қидиринглар-чи, ўзи қаерда экан?” – дедилар, саҳобалар уни кесаклар орасидан излаб топишгач: “Уни ўлдиринглар!” – деб амр қилдилар. Шунинг учун мен уни ўлдирган эдим. Кейин, мен Абу Лубобани учратдим, шунда у менга бундай деди: “Расулуллоҳ (сав): “Жинлардан (хонаки оқ илонлардан) бўлак ҳар қандай думи калта, устида хурмо барги каби икки оқ аломати бор илонларни ўлдиринглар, чунки бундай илонлар ҳомилани тушириб, кўзни кўр қилади, уни ўлдиринглар!” – деб айтдилар” (яна қ. 3298).
3311 - Ҳадис
3310-3311-ҳадислар Ибн Абу Мулайка ривоят қиладилар: “Ибн Умар илонларни ўлдирар эдилар, кейинчалик у зот бундай қилишдан ўзгаларни қайтардилар. Ибн Умар бундай дедилар: “Расулуллоҳ (сав) уйларининг деворларидан бирини бузганларида кесаклар орасидан илон пўстини топиб олдилар, у зот саҳобаларга: “Қидиринглар-чи, ўзи қаерда экан?” – дедилар, саҳобалар уни кесаклар орасидан излаб топишгач: “Уни ўлдиринглар!” – деб амр қилдилар. Шунинг учун мен уни ўлдирган эдим. Кейин, мен Абу Лубобани учратдим, шунда у менга бундай деди: “Расулуллоҳ (сав): “Жинлардан (хонаки оқ илонлардан) бўлак ҳар қандай думи калта, устида хурмо барги каби икки оқ аломати бор илонларни ўлдиринглар, чунки бундай илонлар ҳомилани тушириб, кўзни кўр қилади, уни ўлдиринглар!” – деб айтдилар” (яна қ. 3298).
3312 - Ҳадис
3312-3313-ҳадислар Нофеъ айтадиларки, Ибн Умар (рз.) илонларни ўлдирар эканлар. Абу Лубоба Жаноб Расулуллоҳнинг хонаки жинларни (хонаки оқ илонларни) ўлдиришдан қайтарганликлари ҳақида айтганидан сўнг, у киши бундай қилмай қўйдилар (яна қ. 3298).
3313 - Ҳадис
3312-3313-ҳадислар Нофеъ айтадиларки, Ибн Умар (рз.) илонларни ўлдирар эканлар. Абу Лубоба Жаноб Расулуллоҳнинг хонаки жинларни (хонаки оқ илонларни) ўлдиришдан қайтарганликлари ҳақида айтганидан сўнг, у киши бундай қилмай қўйдилар (яна қ. 3298).
3314 - Ҳадис
15-боб Жониворлардан беш фосиғи (зараркунандаси) ҳарамда (ов қилиниши, ҳатто ҳашоратлар ҳам ўлдирилиши ман қилинган ўринларда ҳам) ўлдирилаверади 3314-ҳадис Ойша (рз.) ривоят қиладилар: “Расулуллоҳ (сав): “Жониворлардан беш хил тури фосиҳ (яъни, зараркунанда) бўлиб, улар ҳатто ҳарамда ҳам ўлдирилаверади, улар – сичқон, чаён, калҳат, қарға ва қопоғон (қутурган) итдир” – дедилар” (яна қ. 1868).
3315 - Ҳадис
3315-ҳадис Абдуллоҳ ибн Умар (рз.) ривоят қиладилар: “Расулуллоҳ (сав): “Жониворлардан беш хил тури мавжуд бўлиб, улар чаён, сичқон, қопоғон (қутурган) ит, қарға ва калҳатни ўлдирган одам, ҳатто эҳромда бўлса ҳам, гуноҳкор бўлмайди” – дедилар” (яна қ. 1826).
3316 - Ҳадис
3316-ҳадис Жобир ибн Абдуллоҳ (рз.) ривоят қиладилар: “Ҳуфтон вақтида идишларнинг устини ёпиб, мешлар оғзини боғлаб, эшикларни тамбалаб ва болаларингизни уйда маҳкам ушлаб ўтиринглар, чунки жинларнинг тарқалиши ва олиб қочиши шу вақтда бўлади. Ётишдан аввал чироқларни ўчириб қўйинглар, чунки зараркунандаларнинг (сичқонларнинг) чироқ пилигини тортқилаб, хонадон аҳлини ёндириб юбориши эҳтимолдан холи эмас”. “Ато”дан қилинган ривоятда “жинлар” ўрнига “шайтонлар” сўзи келган” (яна қ. 3280).
3317 - Ҳадис
3317-ҳадис Абдуллоҳ (рз.) анҳу ривоят қиладилар: “Арафа кечаси биз Расулуллоҳ (сав) билан бирга Минодаги ғорда эдик, шу вақт у зотга “Мурсалот” сураси нозил бўлди. Кейин, жаноб Расулуллоҳ уни тиловат қилаётганларида биз у зотнинг муборак оғизларидан илиб олиб ўрганаётган эдик, бирдан бир илон инидан чиқиб, бизга ҳамла қилди, биз уни ўлдириш учун таъқиб қилган эдик, у биздан чаққонроқ ҳаракат қилиб, инига қайтиб кириб кетди. Буни кўриб, Жаноб Расулуллоҳ: “Сизлар унинг ёмонлигидан ўзларингизни сақлаётганингиз каби, у ҳам сизларнинг ёмонлигингиздан ўзини сақлаб қолди”, - дедилар” (яна қ. 1830). (* Бу ҳадисда ҳатто эҳром кийган одам ҳам Жаноб Расулуллоҳ ўлдиришни буюрган илонларни ўлдириши мумкинлигига ишора қилинади).
3318 - Ҳадис
3318-ҳадис Ибн Умар (рз.) ривоят қиладилар: “Расулуллоҳ (сав): “Бир аёл бир мушук туфайли дўзахга кирди. У мушукни боғлаб қўйиб, на овқат берарди ва на уни ер ҳашаротларидан ейиши учун ўз ҳолига қўйиб юборар эди”.
3319 - Ҳадис
3319-ҳадис Абу Ҳурайра (рз.) ривоят қиладилар: “Расулуллоҳ (сав) бундай дедилар: “Пайғамбарлардан бири дам олиш учун бир дарахт остига келиб ўтирдилар. Бир маҳал бир чумоли у кишини чақиб олган эди, унинг инига ўт қўйишни буюрдилар. Шунда унинг инига ўт қўйишди. Шунда Аллоҳ таоло у кишига ваҳий юбориб: “Сизни битта чумоли чақмаганмиди?! Нега энди битта чумолини деб, бутун чумолилар инига ўт қўйдингиз?!” – деди” (яна қ. 3019).
3320 - Ҳадис
17-боб Қачончи бирортангизнинг ичимлигингизга пашша тушиб қолса, унинг бутунлай ботириб, сўнг олиб ташланг, чунки унинг бир қанотида дард, иккинчисида даво бордир 3320-ҳадис Абу Ҳурайра (рз.) ривоят қиладилар: “Расулуллоҳ (сав) бундай дедилар: “Қачонки бирортангизнинг ичимлигингиз (сув, шарбат, суюқ овқат каби нарсаларингиз)га пашша тушиб қолса, аввал уни бутунлай ботириб, сўнг олиб ташланг, чунки унинг қанотларидан бирида дард, иккинчисида даво мавжуддир” (яна қ. 5782).
3321 - Ҳадис
3321-ҳадис Абу Ҳурайра (рз.) ривоят қиладилар: “Расулуллоҳ (сав) бундай дедилар: “Чанқоқдан ўлаёзган, қудуқ тепасида тилини осилтириб халлослаб турган ит ёнидан ўтиб кетаётган фоҳиша аёлнинг гуноҳлари мағрифат қилинди. Чунки, у махсисини ечиб, уни рўмоли билан боғлаб ўша итга сув олиб, ичирди. Ўша аёлнинг мағрифат қилинишига сабаб унинг мана шу амали эди”.
3322 - Ҳадис
3322-ҳадис Абу Талҳа (рз.) ривоят қиладилар: “Расулуллоҳ (сав): “Фаришталар ит ва сурат бор уйга кирмайдилар”, - дедилар” (яна қ. 3225).
3323 - Ҳадис
3323-ҳадис Абдуллоҳ ибн Умар (рз.) ривоят қиладилар: “ Расулуллоҳ (сав) қопоғон қутурган итларни ўлдиришни амр қилдилар”.
3324 - Ҳадис
3324-ҳадис Абу Ҳурайра (рз.) ривоят қиладилар: “Расулуллоҳ (сав) бундай дедилар: “Кимки уйида ит сақласа унинг кундалик ажридан бир қийрот камаяди. Қўриқчи, подачи ва овчи итлар бундан мустаснодир” (яна қ. 2322).
3325 - Ҳадис
3325-ҳадис Суфён ибн Абу Зуҳайр ривоят қиладилар: “Мен Расулуллоҳ (сав)нинг: “Кимки экин-тикин ва чорвачилик учун эҳтиёжсиз уйида ит сақласа унинг кунлик амали (савоби)дан бир қийрот камаяди” деганларини эшитдим” – дедилар. Шунда буни эшитган Соиб ибн Язид: “Сиз ҳақиқатдан ҳам буни Расулуллоҳ (сав)дан эшитдингизми?” – деб сўради. Суфён ибн Абу Зубайр (рз.) унга: “Мана бу Қибла (яъни, Байт)нинг Эгаси ҳаққи, албатта!” – дея сўзларини тасдиқладилар” (яна қ. 2332).
3326 - Ҳадис
Пайғамбарлар (сав) ҳақидаги ҳадислар китоби 1-боб Одам (ас) ва у зотнинг зурриётларининг яратилиши ҳақида “Солсол” – “қум аралиш (қуруқ) лой” бўлиб, чинни (сопол) каби жаранглайди. Бу сўз “Ҳижр” сурасининг ушбу “Биз инсонни (Одамни) қора балчиқдан (олиб) қуритилган лойдан яратганмиз” деган 26-оятида ва “Ар-Раҳмон” сурасининг “У инсонни (одамни) сопол янглиғ обдон қуритилган лойдан яратди” деган 14-оятида ҳам мавжуд. Аллоҳ таоло: “Эсланг, (эй, Муҳаммад!) Раббингиз фаришталарга: “Мен ерда халифа (одам) яратмоқчиман” (“Бақара” сураси, 30-оят) – деган. 3326-ҳадис Абу Ҳурайра (рз.) ривоят қиладилар: “Расулуллоҳ (сав) бундай дедилар: “Аллоҳ таоло Одам (ас)ни бўйлари олтмиш зироъ келадиган қилиб яратди (1 зироъ – 0,75 м). Сўнг, у кишига: “Боргин, анави фаришталарга салом бергин ва уларнинг саломингга олган аликларини яхшилаб эшитиб олгин, чунки бу сенга ва сенинг зурруётингга йўлланган салом бўлади!” – деди. Одам (ас) уларнинг қошига бориб: “Ассалому алайка ва раҳматуллоҳи!” – деб саломнинг алигига “ва раҳматуллоҳи”ни қўшиб айтишди. Ҳар бир жаннати банда Одам (ас)нинг қиёфаларида (яъни ўша кишидек барваста ва чиройли қиёфада) жаннатга киради. (Махлуқлар бўй-басти ва ҳусни ўша даврдан тобора камайиб келди)” (яна қ. 6228).
3327 - Ҳадис
3327-ҳадис Абу Ҳурайра (рз.) ривоят қиладилар: “Расулуллоҳ (сав) бундай деб марҳамат қилдилар: “Мўминларнинг дастлабки гуруҳи юзлари ойнинг ўн тўртинчи куни чиқадиган тўлиной суратида (нурли бўлиб) жаннатга кириб келадилар, уларнинг ортидан кирувчилар эса ёғду таратишда кўкдаги энг нурли юздуздек бўладилар. У жаннатда на пешоб ва на ҳожат қиладилар ва на тупурадилар ва на бурун қоқадилар. Уларнинг тароқлари олтиндан бўлиб, терилари мушкдан бўлади. Тутатқидонлари (тутатқиси эса) хушбўй уд ёғочидан бўлиб, хотинлари ҳур-ийн (яъни,кўз қорачиқлари катта-катта ҳурлар) бўлади. Улар барчалари оталари Одам (ас) суратида, бўйлари олтмиш зироъ бўлган ҳолда жаннатга кирадилар”.
3328 - Ҳадис
3328-ҳадис Зайнаб бинти Абу Салама Умму Саламадан нақл қиладилар: “Умму Сулайм деган бир аёл: “Ё Расулуллоҳ! Аллоҳ таоло бандаларига ҳақиқатни баён қилишдан ҳаё қилмайди! Уйқудалик чоғида эҳтилом бўлиб қолган аёлга ғусл қилишлик шартми?” – деди. Жаноб Расулуллоҳ: “Ҳа”, - дедилар. Шунда (у зотнинг ҳузурларида турган) Умму Салама кулиб: “Аёл ҳам булғаниб қоладими?” – дедилар (Бу эса баъзи аёлларнинг ўзидан маний чиққанини сезиб, баъзиларини сезмаслигига далилдир). Жаноб Расулуллоҳ: “Агар аёлдан маний чиқмаса, у ҳолда нима учун боласи унга ўхшайди?!” – дедилар”. (*Жаноб Расулуллоҳнинг аёлдан ҳам маний чиқиши ҳақидаги бу сўзларини у зотнинг “Эр ва хотиндан қайси бири манийни олдин тўкса, боладаги ўхшашлик ўшандандир” – деган сўзларини қувватлайди).
3329 - Ҳадис
3329-ҳадис Анас (рз.) ривоят қиладилар: “Абдуллоҳ ибн Салом Расулуллоҳ (сав)нинг Мадинага келганларини эшитиб, у зотнинг ҳузурларига борди-да: “Мен сиздан фақат пайғамбаргина биладиган уч масала хусусида сўрайман: Қиёмат аломатларининг аввалгиси нима? Жаннат аҳли ейдиган дастлабки таом нима? Бола нима боисидан отасига ва нима боисдан оналарига тортади?” – деди. Расулуллоҳ (сав): “Ҳозиргина Ҳазрат Жаброил мазкур масалалар хусусида менга хабар етказдилар”, - дедилар. Абдуллоҳ: “У киши (яъни Жаброил (ас) яҳудийларга душман фаришталардандирлар”, - деди. Расулуллоҳ (сав) унга жавобан бундай деб марҳамат қилдилар: “Аммо, Қиёмат аломатларининг аввалгиси шуки, аланга (ўт чиқиб), машриқдан мағрибгача ерлардаги одамларни маҳшарга тўплайди. Жаннат аҳли ейдиган дастлабки таом эса, ҳут (кит ёки улкан балиқ) жигари ўсимтасидир. Боладаги ўхшашлик хусусига келсак, эр хотинига ётганда, агар эрнинг суви (манийси) аёлникидан кучлилик қилиб, ўзиб кетса, бола отасига ва агар аёлнинг суви (яъни манийси) эриникидан кучлилик қилиб, ўзиб кетса бола онасига ўхшайди”. Абдуллоҳ Жаноб Расулуллоҳнинг жавобларини эшитгач: “Мен сизнинг Аллоҳнинг расули эканлигингизга гувоҳлик бераман!” – деди. Кейин у: “Ё Расулуллоҳ, Яҳудийлар бўхтончи, ёлғончи қавмдир, агар сиз мен ҳақимда улардан сўрамасингиздан аввал Исломга кирганимни билган бўлсалар, ҳузурингизда менга туҳмат қиладилар” – деб айтди. Шу аснода Жаноб Расулуллоҳнинг ҳузурларига яҳудийлар келиб қолди, Абдуллоҳ ичкарига кириб турди. Жаноб Расулуллоҳ яҳудийларга: “Сизнинг орангизда Абдуллоҳ ибн Салом (мақоми,даражаси) қандай?” – дедилар. Шунда яҳудийлар Абдуллоҳнинг Исломга кирганидан бехабар бўлгани учун: “У (орамизда) бизнинг энг билимдонимиз ва билимдонимизнинг ўғлидир ҳамда у энг яхшимиз ва энг яхшимизнинг ўғлидир”, - дейишди. Жаноб Расулуллоҳ: “Фикрингиз қандай, агар Абдуллоҳ Исломга кирса, сизлар ҳам кирасизларми?” – дедилар. Яҳудийлар: “Аллоҳ уни бундан ўз паноҳида асрасин!” – дейишди. Шунда Абдуллоҳ ичкаридан уларнинг олдига чиқиб келди-да: “Ашҳаду алла илаҳа иллалоҳу ва ашҳаду анна Муҳаддан Расулуллоҳи!” – деб айтди. Яҳудийлар буни эшитиб: “У ёмонимиз ва ёмонимизнинг ўғлидир”, - дея уни ёмонлашга тушишди” (яна қ. 3911, 3938,4480).
3330 - Ҳадис
3330-ҳадис Абу Ҳурайра (рз.) ривоят қиладилар: “Расулуллоҳ (сав): “Бани Исроил бўлмаганда эди, гўшт сасимаган бўлар эди ва агар Момо Ҳаво (Ҳаввоъ) бўлмаганида эди, аёл зоти эрига хиёнат қилмаган бўлар эди”, - дедилар. (Яъни, қадимда яҳудийлар “Бақара” сурасининг 57-оятида зикр қилинган салво – бедана гўштини очкўзлик қилиб, эҳтиётлаб олиб қўядиган бўлдилар ва бунинг учун Аллоҳ таоло уларни жазолади, чунки бундай қилмаслик уларга буюрилган эди. Ўша вақтдан бошлаб гўшт сасийдиган бўлиб қолган. Жаннатда Момо Ҳаво шайтоннинг васвасасига учиб, Одам (ас)ни Аллоҳ таоло ейишни ман қилган дарахт мевасидан (буғдойдан) татиб кўришга ундаганлар, сўнг иккалалари ундан татиб кўрганлар. Жаноб Расулуллоҳ аёлларнинг эрига хиёнати айнан шу вақтдан бошланганига ишора қиладилар) (яна қ. 3399).
3331 - Ҳадис
3331-ҳадис Абу Ҳурайра (рз.) ривоят қиладилар: “Расулуллоҳ (сав) бундай деб марҳамат қилдилар: “Аёллар билан (яхши муомалада бўлинглар, деб) сизларга васият қиламанки, улар хусусидаги қуйидаги васиятимни қабул қилиб, унга амал қилинглар: “Дарҳақиқат, улар қобурғадан яратилган бўлиб, қобурғанинг энг қийшиқ (эгри) ери эса унинг тепасидир. Агар уни тўғрилашга киришсангиз, синдириб қўясиз ва қўйиб юборсангиз, у яна эгри ҳолида қолади. Шу боисдан ҳам аёллар билан яхши муомалада бўлинглар (улар билан бамаслаҳат иш тутинглар ва муросаю-мадора қилинглар!)” (яна қ. 5184, 5186).
3332 - Ҳадис
3332-ҳадис Абдуллоҳ (рз.) ривоят қиладилар: “Айтган сўзлари Аллоҳ тарафидан тасдиқланган зот Расулуллоҳ (сав) бизга қуйидаги ҳадиси шарифларини марҳамат қилдилар: “Қайсинингизнинг бўлмасин, (нутфа ҳолидаги) ҳилқатингиз (отангиз пушти камаридан чиқиб) онангиз қорнига тушгач, у ерда қирқ кун давомида таркиб топиб (ўзаро бирикиб) етилади, кейин яна шунча (муҳлатда) лахта қонга айланади, сўнг яна шунча (муҳлатда) бир тишлам гўшт шаклига келади. Шундан сўнг, Аллоҳ таоло бир фариштани тўрт калима билан (бачадонга) юборади, ва унга: “Ҳомиланинг (қилажак) амалларини, ризқини, умрининг қанчалиги ва бахтсиз ёки бахтли эканлигини пешонасиза битиб қўйгин!” – деб амр қилинади. Кейин, у (ҳомила)га руҳ (жон) киргизилади. Дарҳақиқат сизлардан кимдир ўзи билан жаннат оралиғида бир зироъ масофа қолгунча жаннат аҳлига мансуб амалларни қилади. Аммо, пировардида фаришта томонидан пешонасига ёзиб қўйилган китоб ундан ўзиб ўтади-да, у дўзахийлар ишини қилиб қўйиб, жаҳаннамга киради. Шунингдек, сизлардан кимдир ўзи билан дўзах оралиғида бир зироъ масофа қолгунча жаҳаннам аҳлига мансуб ишларни қилади. Лекин пировардида фаришта томонидан пешонасига ёзиб қўйилган китоб ундан ўзиб ўтади-да, жаннатийлар ишини қилиб, жаннатга киради”. (*Юқоридаги “бир зироъ (масофа) қолгунча” иборасининг маъноси – “ўлимига оз қолганда” демакдир).
3333 - Ҳадис
3333-ҳадис Анас (ибн Молик (рз.) ривоят қиладилар: “Расулуллоҳ (сав) бундай дедилар: “Аллоҳ таоло бачадонга бир фариштани вакил қилиб юборади, фаришта: “Парвардигоро, нутфа бўлди, Парвардигоро, лахтақон бўлди, Парвардигоро, бир тишлам гўшт бўлди”, - дейди. Кейин Аллоҳ таоло уни яратишни (дунёга келтиришни) ирода қилса, фаришта: “Парвардигоро, ўғилми ё қизми? Бахтсизми ё бахтлими? Ризқи қанча? Умри қанча?” – деб сўрайди. Сўнг, у Аллоҳ таоло нима деб амр қилса, шуни онасини қорнида (ҳомилани пешонасига ёзиб қўяди”.
3334 - Ҳадис
3334-ҳадис Анас (рз.)дан марфуъ ҳолда ривоят қилинади: “Расулуллоҳ (сав) айтадилар: “Дарҳақиқат Аллоҳ жаҳаннам аҳлининг энг енгил азобланувчисига қарата: “Агар ер юзидаги барча нарса сеники бўлса эди, бу ҳолдан қутулиш учун уни фидо қилармидинг?” – дея сўрайди. У бунга: “Ҳа!” – деб жавоб беради. Шунда Аллоҳ унга: “Сен Одамнинг пуштидалик чоғингдаёқ мен сендан бундан (бу ҳолатингдан) енгилроқ бўлган нарса бўлиши, менга ҳеч нарсани ширк келтирмаслигингни сўраган эдим. Сен эса, ширк келтиришдан ўзгасига рози бўлмадинг” – деди. (яна қ. 6538, 6557).
3335 - Ҳадис
3335-ҳадис Абдуллоҳ (рз.) ривоят қиладилар: “Расулуллоҳ (сав) бундай дедилар: “Зулм билан (ноҳақ) ўлдирилган ҳар бир жоннинг хун гуноҳидан дастлабки одамнинг (яъни Одамнинг) ўғли ҳам насибадор бўлади, чунки у биринчи бўлиб одам ўлдиришни бошлаб берган шахсдир” (яна қ. 6867,7321).
3336 - Ҳадис
2-боб Руҳлар худди бир жойга йиғилган турли-туман аскарлар кабидир 3336-ҳадис Ойша (рз.) айтадилар: “Расулуллоҳ (сав)дан: “Руҳлар худди бир жойга йиғилган турли-туман аскарлар кабидир. Улардан баъзилари ўзаро бир-бирлари билан (сифати ва аҳлоқи каби жиҳатдан мувофиқ келиб) бир-бирларини танисалар, улар (ўзаро) улфат дўст бўлиб қоладилар. Улардан қай бирлари бир-бирларини ўзаро инкор қилишни бошласалар, улар ихтилофга (низога) тушадилар” – деганларини эшитдим”.
3337 - Ҳадис
3-боб Аллоҳ таолонинг “Дарҳақиат, Нуҳни ўз қавмига (пайғамбар қилиб) юбордик” (“Ҳуд” сураси, 25-оят) деган каломи ҳақида Ибн Аббос (“Ҳуд” сурасининг 27-оятидаги) “бодийар-раъйи” – “бизга туюлган нарса” (шу суранинг 44-оятидаги) “ақлиъий” – “ушла” ҳамда (40-оятидаги) “ва форат-танууру” – “ва сув отилиб чиқди” деган мазмундадир”, - дейдилар. Икрима бундай дейдилар: “Тануур”дан мурод “ер юзи” дир – дейдилар. Мужоҳид: “(“Ҳуд” сурасининг 44-оятидаги) “ал-Жуудийю” – (Суриядаги) тоғ, (“Ғофир” сурасининг 31-оятидаги) “даъб” – “ҳол, аҳвол” бўлиб, бу маъно “Юнус сурасининг 31-оятидаги) “даъб” – “ҳол, аҳвол” бўлиб, бу маъно “Юнус” сурасининг қуйидаги 71-72-оятларида акс этган: “(Эй Муҳаммад!) Уларга Нуҳ ҳақида хабарни ўқиб беринг! У (ўз) қавмига айтганди: “Эй, қавмим! Агар сизларга (менинг орангизда) туришим ва Аллоҳнинг оятларини (сизларга) эслатишим оғирлик қилган бўлса, бас, Аллоҳга таваккал қилдим. Шерик (бут ва санам) ларингиз билан бир бўлиб ишларингизни қилаверингиз! Кейин ишларингиз сизларга ташвиш бўлмасин, тағин! Сўнгра ҳукмингизни менга ижро этаверингиз, мени кутиб ўтирмангиз! Бас, агар юз ўгирсангиз, сиздан (мен хизматим учун ҳақ сўраганим йўқ) Менинг (тегишли) ҳаққим (савобим) Аллоҳнинг зиммасидадир. (Мен Аллоҳга) таслим этувчилардан бўлишга буюрилганман”. Аллоҳ таоло шундай дейди: “Ҳақиқатдан, Биз Нуҳни: “Қавмингни уларга аламли азоб келмай туриб огоҳлантиргин!”, - деб ўз қавмига (пайғамбар қилиб) юбордик” деб бошланган “Нуҳ” сурасининг охирги оятигача. 3337-ҳадис Ибн Умар (рз.) ривоят қиладилар: “Расулуллоҳ (сав) одамлар орасида туриб хутба қилдилар. Шунда Аллоҳ таолога унинг ўзига муносиб ҳамду санолар айтгач, Дажжол ҳақида эслатиб бундай деб марҳамат қилдилар: “Мен сизларни ундан эҳтиёт бўлинг, деб огоҳлантиргувчидирман, барча пайғамбарлар ҳам ўз қавмларини огоҳлантирганлар. Аммо, мен сизларга Дажжол ҳақида бирор пайғамбар ўз қавмига айтмаган хабарни айтаман. Билиб қўйингларки, Дажжолнинг бир кўзи ғилай (кўр) бўлиб, Аллоҳ таоло эса, ғилай (кўр) эмасдир!”.
3338 - Ҳадис
3338-ҳадис Абу Ҳурайра (рз.) ривоят қиладилар: “Расулуллоҳ (сав) айтдилар: “Мен сизларга Дажжол ҳақида бирор бир пайғамбар ўз қавмига айтмаган бир гапни айтайми?! У бир кўзи ғилай (кўр) бўлади. У ўзи билан жаннат ва жаҳаннам суратларини, тимсолларини келтиради. У жаннат деган нарса, аслида жаҳаннам бўлади. Мен сизларни худди Нуҳ (ас) ўз қавмларини огоҳлантирганларидек огоҳлантириб қўймоқдаман”.
3339 - Ҳадис
3339-ҳадис Абу Саид (рз.) ривоят қиладилар: “Расулуллоҳ (сав) бундай дедилар: “Қиёмат куни Нуҳ (ас) билан у кишининг умматлари маҳшарга келади. Шунда Аллоҳ таоло (Нуҳ (ас)га): “Менинг ҳукмларимни умматингизга етказдингизми?” – дейди. Нуҳ (ас): “Ҳа, ё Парвардигорим!” – деб жавоб берадилар. Аллоҳ таолоу кишининг умматларига: “Нуҳ (ас) менинг аҳкомларимни сизларга етказганмиди?” – дейди. Улар: “Йўқ, бизга бирор пайғамбар келган эмас”, - дейишади. Аллоҳ талоло Нуҳ (ас)га: “Менинг ҳукмларимни умматингизга етказганингиз хусусида сизга ким гувоҳлик беради?” – дейди. Нуҳ (ас): “Муҳаммад (сав) билан у зотнинг умматлари менга гувоҳлик берадилар”, - дейдилар. Шунда биз у кишининг ўз умматларига Аллоҳ таолонинг ҳукмларини етказганларини тасдиқлаб гувоҳлик берамиз. Бу тўғрида Аллоҳ таоло: “Шунингдек, сизларни (мусулмонларни бошқа) одамларга (умматларга) гувоҳ бўлишингиз ва Пайғамбарнинг сизларга гувоҳ бўлиши учун “ўрта уммат” қилиб қўйдик” (“Бақара” сураси, 143-оят) – дейди.
3340 - Ҳадис
3340-ҳадис Абу Ҳурайра (рз.) ривоят қиладилар: “Биз Расулуллоҳ (сав) билан бирга бир меҳмондорчиликда бўлдик. У зотга (пиширилган қўй) сони келтирилди. Одатда сон гўшти Пайғамбар (сав)га ёқар эди. Пайғамбар (сав) ундан бир тишлам тишладилар ва бундай деб марҳамат қилдилар: “Қиёмат куни мен инсониятнинг саййиди (улуғи) бўламан. Бу ким сабабидан, биласизларми? Ўша куни Аллоҳ таоло дастлабки инсондан то сўнгги инсонгача барчасини бир ерга тўплайди, шунда уларни кўрмоқчи бўлган киши уларнинг ҳаммасини кўра олади, (яъни ҳеч ким яшириниб қололмайди) жарчи эса уларнинг ҳаммасига (сўзини) эшиттира олади. Қуёш пасайиб, уларга яқинлашади. Шунда одамлардан бири: “Қандай аҳволга тушиб қолганларингизни, ўзларингизга нима бўлганини кўрмаяпсизларми?” – дейди. Шунда одамлардан бири: “Оталарингиз бўлмиш Одам (ас)нинг қошларига боринглар” – деб маслаҳат беради. Сўнг улар Одам (ас) қошларига боришиб: “Эй Одам (ас)! Сиз инсониятнинг отасисиз, Аллоҳ таоло сизни ўз қудрат қўли билан яратиб, сизга ўз руҳидан (яъни ўзи яратган махсус руҳдан) берган ҳамда малоикаларга амр қилганда улар сизга сажда қилганлар, (бунинг устига) сизга жаннатдан макон қилиб берди. Парвардигорингиздан биз учун шафоат сўрайсизми? Қандайин аҳволга тушиб қолганимизни, бизга нима бўлганини кўрмаяпсизми?” – дейишади. Одам (ас) уларга жавобан: “Раббим бугун шу қадар қаттиқ ғазабланганки, илгари бунчалик ғазабланмаган, бундан кейин ҳам бунчалик дарғазаб бўлмайди. (Парвардигорим жаннатдаги) бир дарахт мевасини ейишдан мени қайтарган эди, мен унга осийлик қилиб еб қўйган эдим. Шафоатчи сўрашга ўзим ҳақлироқман! Мендан бошқа киши – Нуҳ (ас)нинг қошларига боринглар!” – деб айтдилар. Улар Нуҳ (ас)нинг қошларига боришиб: “Эй Нуҳ (ас)! Сиз Ер аҳлига юборилган биринчи пайғамбарсиз. (Изоҳ: Маълумки, Одам (ас) биринчи пайғамбар ҳисобланади. Аммо, бу ўринда Нуҳ (ас)га “биринчи пайғамбар” дейилаётганига сабаб, Одам (ас)нинг пайғамбарликлари жаннатдан бошланган эди. Нуҳ (ас) эса, ер юзидаги биринчи пайғамбар бўлдилар). Аллоҳ таоло сизни шукргузор бандам, деб атаган. Бизнинг қандай аҳволга тушиб қолганимизни, бизга нима бўлганини кўрмаяпсизми? Парвардигорингиздан биз учун шафоат сўраб берасизми?” – деб айтишади. Нуҳ (ас): “Парвардигорим бугун шу қадар дарғарзабки, илгари сира бунчалик ғазабланган эмас, бундан кейин ҳам бу қадар ғазабланмайди. Бир вақтлар қавмимни дуойи бад қилиб қўйганман. Шафоатчи сўрашга ўзим ҳақлироқман! Шафоатчи сўрашга ўзим муҳтожроқман! Набий (сав)нинг қошларига боринглар!” – дейдилар. Ниҳоят улар менинг қошимга келишади. Шунда мен Арш пойига сажда қиламан. “Эй Муҳаммад! Бошингизни кўтаринг, шафоат қилинг, шафоатингиз қабул қилинади, сўранг, сўраганингиз ато этилади”, - дейилади” Ровийлардан Муҳаммад ибн Убайд: “Ҳадиснинг бошқа қисмини эслай олмайман” – дейдилар (яна қ. 3361, 4712).
3341 - Ҳадис
3341-ҳадис Абдуллоҳ (рз.) ривоят қилади: “Расулуллоҳ (сав): “...фа ҳал мим муддакир” – деб омма каби (яъни машҳур қорилар каби) қироат қилинади” – дедилар” (яна қ. 3345, 3376, 4876, 4870, 4871, 4872,4873, 4874). (* Аслида оятдаги “мудаккир” сўзи, “музтакир” бўлиши лозим эди. Аммо идғом қоидасига кўра у “муддакир” деб қироат қилинади (“Қамар” сураси, 51-оятда).
3342 - Ҳадис
4-боб Аллоҳ таолонинг каломи: “Илёс ҳам албатта, пайғамбарлардандир. Қайсики, у ўз қавмига деган эди: “(Аллоҳдан) қўрқмайсизми?! Сизлар яратувчиларнинг яхшисини (Аллоҳни) қўйиб, Баъл (номли бут)га сиғиняпсизми? Сизларнинг ҳам Раббингиз ва аввалги ота-боболарингизнинг ҳам Раббини қўйиб-а?!” Бас, (Илёсни) ёлғончига чиқардилар. Бас, албатта, улар (дўзахга) ҳозир қилинувчилардир, илло, Аллоҳнинг (диллари куфрдан пок) ихлосли бандаларгагина (ҳозир бўлмаслар). Биз кейинги (авлод)лар орасида унинг (Илёснинг) ҳақида (гўзал мақтовлар) қолдирдик” (“Соффот” сураси, 123-129-оятлар). Ибн Аббос (рз.) бундай дейдилар: “Илёсийлар эзгу салом йўлланиб ёдга олинади, Аллоҳ таоло бу ҳақда: “Биз иш қилувчиларни мана шундай мукофотлаймиз. Дарҳақиқат, у Бизнинг мўмин бандаларимиздандир” (“Соффот” сураси, 131-132-оятлар) – дейди. Ибн Масъуд ва Ибн Аббосдан нақл қиладиларки, улар “Илёс (ас) – Бу Идрис (ас)дирлар”, - деб айтишган экан. 5-боб Идрис (ас) ва у кишининг Нуҳ (ас)нинг оталарига бобо эканлиги хусусида Идрис (ас) Нуҳ (ас)нинг оталарининг боболари бўлганлар, деб айтишади. Баъзилар эса “Нуҳ” (ас)нинг бобоси бўлган” дейишади, аммо бу хато фикр. Аллоҳ таоло бу ҳақда: “Биз уни юксак мақомга кўтардик” (“Марям” сураси, 57-оят) – дейди. 3342-ҳадис Абу Зарр (рз.) ривоят қиладилар: “Расулуллоҳ (сав) бундай деб марҳамат қилдилар: “Мен Маккада эканлигимда уйимнинг шифти (томи) очилиб, Жаброил (ас) тушдилар. Сўнг, кўкрагимни очиб, уни замзам суви билан ювдилар. Кейин, хикмату имон тўла олтин жом келтириб, уни кўкрагим ичига бўшатдилар. Сўнг, кўкрагимни ёпдилар-да, қўлимдан ушлаб осмонга кўтардилар. Энг яқин осмонга (осмоннинг ерга яқин қаватига) етиб келганларида Жаброил (ас) осмоннинг мазкур қавати қоровулига: “(Эшикни) очинг!” – дедилар. Қоровул: “Ким бу?” – деди. Жаброил (ас): “Бу мен Жаброилман”, - дедилар. Қоровул: “Сиз билан бирга бирор киши борми?” – деди. Жаброил (ас): “Мен билан бирга Муҳаммад (сав) борлар”, - дедилар. Қоровул: “Қоровул: “Ҳузурларига юборилган эдими?”” (яъни, “Аллоҳ таоло сизни у зотни осмонга олиб чиқишингиз учун ҳузурларига юборилган эдими?”) – деди. Ҳазрат Жаброил: “Ҳа, шундай, оч!” – дедилар. Биз дунё осмонига (осмоннинг энг яқин қаватига) кўтарилганимизда бир кишига кўзимиз тушди. Ўша кишининг ўнг томонларида ҳам бир дунё, чап томонларида ҳам бир тўда одамлар турган бўлиб, ўнг томондагиларга қарасалар кулар, чап томондагиларга қарасалар, йиғлар эдилар. Ўша менга: “Эй солиҳ пайғамбар, эй солиҳ ўғил, ҳуш келибсиз!” – дедилар. Мен: “Ё Жаброил (ас), бу киши ким?” – дедим. Ҳазрат Жаброил: “Бу киши Одам (ас)дирлар, ўнг ва чап томонларидаги анави одамлар эса, у кишининг авлодларининг руҳларидир. Булардан ўнг томондагилари жаннат аҳли, чап томондагилари эса, дўзах аҳлидир. Шу боисдан у киши ўнг томонларига қарасалар, хурсанд бўлиб куладилар, чап томонларига қарасалар, ачиниб йиғлайдилар”, - дедилар. Кейин, Ҳазрат Жаброил мен билан янада баландроқ кўтарилиб, иккинчи осмонга) етиб келдилар-да, унинг қоровулига: “Эшикни оч!” – дедилар. Шунда қоровул биринчи осмон қоровули нима деган бўлса, шундай деди. Сўнг, у эшикни очди”. “Жаноб Расулуллоҳ, - дейдилар Анас (рз.), - осмонларда Идрис, Мусо, Исо ва Иброҳим (ас)ларни учратганларини зикр қилган эдилар, аммо Одам (ас)ни биринчи осмонда ва Иброҳим (ас)ни олтинчи осмонда учратганлари ёдимда-ю, қолганларини манзиллари қандай эканлиги сира хотирамда қолмабди”. Давоми: https://telegra.ph/3342-hadis-12-16
3343 - Ҳадис
6-боб Аллоҳ таолонинг: “Од (қабиласи)га биродарлари Ҳудни (пайғамбар этиб юбордик). У айтди: “Эй, қавмим! Аллоҳга сиғинингиз!” (“Ҳуд” сураси, 50-оят) ва “Аҳқоф” сурасининг “(Эй, Муҳаммад!) Од (қабиласи)нинг биродарини (Ҳудни) эсланг! Ўшанда у ўзининг қумтепаларидаги қавмини: - деган 21-оятидан “Биз жиноятчи кишиларни мана шундай жазолаймиз” деган 25-оятигача ҳамда “Од (Ҳуд пағамбар қавми) эса, даҳшатли, қутурган бўрон билан ҳалок қилиндилар” (Ҳоққа” сураси, 6-оят) деган каломлари ҳақида 3343-ҳадис Ибн Аббос (рз.) ривоят қиладилар: “Расулуллоҳ (сав): “Аллоҳ тарафидан Сабо (яъни шарқдан эсадиган) шамоли билан (Аллоҳ тарафидан) ғолиб қилиндим ва Од қавми Дабур (ғарбдан эсадиган) шамоли билан ҳалок қилинди”, - дедилар”.
3344 - Ҳадис
3344-ҳадис Абу Саид ал-Худрий (рз.) ривоят қиладилар: “Ҳазрат Али (ибн Абу Толиб) (рз.) (Ямандан) Расулуллоҳ (сав)га (ўлжа олинган) майда олтинларни (бегона жинслардан тозаланмаган олтин кукуни) жўнатдилар. У зот уни тўрт кишига Ақраъ ибн Ҳабис, Зайд ат-Тоий, Уяйна ибн Бадр ва Алқама ибн Улосага тақсимлаб бердилар. Шунда Қурайш аҳли ва ансорлар ғазабланиб: “Жаноб Расулуллоҳ Нажд аҳли раисларига ўлжа бердилар-у, аммо бизни ўлжасиз қолдирдилар”, - дейишди. Жаноб Расулуллоҳ: “Мен уларни Исломга дўст қилмоқчиман” – дедилар. Шунда кўзлари ботиқ, ёноқлари туртиб чиққан, пешонаси дўнг, серсоқол ва сочи қирилган бир киши (сочи қирилганига қараганда ҳаворижлардан бўлса керак) ўрнидан туриб: “Эй Муҳаммад, Аллоҳдан қўрқинг!” – деди. Жаноб Расулуллоҳ: “Агар мен пайғамбар бўла туриб Аллоҳга осийлик қилган бўлсам, унда ким итоат қилади?! Аллоҳ таоло Ер юзи аҳлини менга ишониб топшириб қўйган бўлса-ю, сен менга ишонмайсанми?” – дедилар. Кейин, бир киши, менимча, Холид ибн Валид уни ўлдиришга у зотдан изн сўраган эди, рухсат бермадилар. Жаноб Расулуллоҳ, бояги одам чиқиб кетгач, бундай деб марҳамат қилдилар: “Мана шу одамнинг зурриётидан Қуръонни (қалбдан эмас, балки) бўғзидан нарига ўтқазмай (яъни тил учидагина) тиловат қиладиган қавм чиқади, улар ўқ камондан отилгандек диндан тез чиқадилар ва Ислом аҳлини ўлдириб, бутпарастларни қолдирадилар. Агар мен ўша кунларга етсам ва уларни кўрсам, (яъни, мазкур қавм чиқадиган даврда ҳаёт бўлганимда эди), уларни Од қавми қириб ташлангани каби қириб ташлар эдим!” (яна қ. 3610, 4351, 4667, 5958, 6163, 6931, 6933, 7432, 5762).
3345 - Ҳадис
3345-ҳадис Абдуллоҳ (рз.): “Расулуллоҳ (сав) “Бас, эслатма олувчи борми?!” (“Қамар” сураси,15-оят) деб қироат қилдилар”, - дейдилар.
3346 - Ҳадис
7-боб Яъжуж ва Маъжуж қиссаси Аллоҳ таолонинг каломлари: “Улар: “Эй, Зулқарнайн! Албатта, (шу тоғлар ортидаги Яъжуж ва Маъжуж (қабилалари) Ер юзида бузғунчилик қилувчилардир” (Каҳф” сураси, 94-оят) ҳамда “Каҳф сурасининг “(Эй, Муҳаммад!) Сиздан Зулқарнайн ҳақида сўрайдилар. Айтинг: “Мен сизларга у ҳақдаги хабарни ҳозир ўқиб берурман” деган 83-оятидан”Сизлар менга темир парчаларини келтирингиз...” деган 96-оятигача. Бир киши Набий (сав)га: “Мен Яъжуж ва Маъжуж деворларини ҳудди қизил, қора йўл-йўл рангда кўрдим” – деди. Шунда Расулуллоҳ (сав) унга: “Уни кўрдингми?” – дедилар. 3346-ҳадис Умму Ҳабиба бинти Абу Суфён Зайнаб бинти Жаҳш (рз.)дан нақл қиладилар: “Расулуллоҳ (сав) нимадандир хавотирланган ҳолда Зайнабнинг ҳужрасига кириб келдилар-да: “Ла илаҳа иллаллоҳу! Яқинда бўлажак ёмонликдан арабларнинг шўри қуриб қолади, бугун Яъжуж ва Маъжуж олдидаги тўсиқ мана мунча очилди” – дея бошмалдоқлари билан унинг ёнидаги бармоқларини ҳалқа қилиб кўрсатдилар” Зайнаб бинти Жаҳш бундай дедилар: Шунда мен: “Ё Расулуллоҳ, орамизда солиҳ (муттақий) одамлар мавжуд бўла туриб ҳам (барчамиз) ҳалок бўламизми?” – дедим. Жаноб Расулуллоҳ: “Ҳа, агар қабоҳат (ифлослик) кўпайиб кетса”, - дедилар (яна қ. 3598, 7059, 7135). (* Айтишларича, Яъжуж ва Маъжуж Нуҳ (ас)нинг ўғиллари Ёфас зурриётидан тарқалган икки қабила экан).
3347 - Ҳадис
3347-ҳадис Абу Ҳурайра (рз.) ривоят қиладилар: “Расулуллоҳ (сав): “Аллоҳ таоло Яъжуж ва Маъжуж олдидаги тўсиқни мана мунча очди” – дея қўллари билан тўқсон рақамини кўрсатдилар (яъни тўсиқ тўқсон фоиз очилганига ишора қилган бўлсалар керак)”.
3348 - Ҳадис
3348-ҳадис Абу Саид ал-Худрий ривоят қиладилар: “Расулуллоҳ (сав) бундай деб марҳамат қилдилар: “Аллоҳ таоло (Қиёмат куни) “Эй Одам (ас)!” – дейди. Одам (ас): “Мана мен қаршингда амрингга мунтазиру чексиз муруватингдан умидвор бўлиб турибман, барча ҳайрият фақатгина сенинг қўлингдадир!” – дейдилар. Аллоҳ таоло: “Дўзахийларни ажратгин!” – дейди. Одам (ас): “Дўзахийлар қанча?” – дедилар. Аллоҳ таоло: “Ҳар мингтасидан тўққиз юз тўқсон тўққизтаси”, - дейди. “Уни кўрадиган кунингизда ҳар бир эмизикли она эмизиб тургани (боласи)ни унутар ва ҳар бир ҳомиладор ўз ҳомиласини ташлар ҳамда одамларни “маст” ҳолда кўрасиз, ҳолбуки улар маст эмаслар, лекин Аллоҳнинг азоби қаттиқдир” (“Ҳаж” сураси, 2-оят). Саҳобалар: “Ё Расулуллоҳ, ўша бир киши қайси биримиз?” – дейишди. Жаноб Расулуллоҳ: “Хурсанд бўлингларки, сизлардан бир киши, Яъжуж ва Маъжуж (қавмидан) эса минг киши (дўзахидир)”, - дедилар. Кейин, давом этиб: “Жоним қўлида бўлган зот ҳақи, мен (умматим бўлмиш) сиз мўминларнинг жаннат аҳлининг тўртдан бири бўлмоғингизни умид қиламан!” – деб айтдилар. Шунда (биз саҳобалар хурсанд бўлиб Аллоҳ таолога) такбир айтдик. Сўнг: “Мен сизларнинг жаннат аҳлининг учдан бири бўлмоғингизни умид қиламан!” – дедилар. Биз яна такбир айтдик. Кейин: “Мен сизларнинг жаннат аҳлининг ярми бўлмоғингизни тилайман!” – дедилар. Биз яна такбир айтдик. Сўнг бундай дедилар: “Сизлар (маҳшардаги) одамлар орасида оқ ҳўкиз терисидаги қора ва қора ҳўкиз терисидаги оқ юнглар каби яққол ажралиб турасизлар”, - деб айтдилар” (яна қ. 4741, 6530, 7483).
3349 - Ҳадис
8-боб Аллоҳ таолонинг: “Ваҳоланки, Аллоҳ Иброҳимни (ўзига) дўст тутгандир” (“Нисо” сураси, 125-оят), “Албатта, Иброҳим Аллоҳга итоат қилувчи, ҳақ (“Нақл” мсураси, 120-оят), Албатта, Иброҳим оқкўнгил ва халимдир” (“Тавба” сураси, 114-оят) деган каломлари ҳақида Абу Майсара айтадилар: “Ал-Авваҳу” – бу хабаш тилида “раҳм-шафқатли” – деганидир”. 3349-ҳадис Ибн Аббос (рз.) ривоят қиладилар: “Расулуллоҳ (сав): “Дарҳақиқат, сизлар ялангоёқ, ялонғоч ва хатна қилинмаган ҳолда маҳшарга тўпланасизлар”, - дедилар. Сўнг, “У кунда Биз осмонни худди мактуб ёзилган саҳифани ўраган каби ўраб, биринчи марта қандай яратган бўлсак, (ўша яхлит ҳолига) қайтарурмиз. (Бу) Бизнинг зиммамиздаги ваъдадир. Албатта, Биз (шундай) қилувчидирмиз” (“Анбиё” сураси, 104-оят) – деган оятни қироат қилдилар. Кейин, у зот бундай деб марҳамат қилдилар: “Қиёмат куни биринчи бўлиб кийим кийдириладиган киши Иброҳим (ас)дирлар. Ўша куни, албатта, саҳобаларимдан бир қанчаси чап тарафга) ушлаб тортқилайдилар. Шунда мен: “(Булар менинг) саҳобаларим-ку!” – дейман. Менга жавобан: “Сиз буларни тарк қилганингиздан буён) булар муртад бўлиб ортларига қайтишдан тўхтамаганлар” – дейилади. Шунда мен солиҳ банда бўлмиш Исо билан Марям (ас) айтганларидек: “Улар орасида бўлган онларимда, уларга гувоҳ бўлиб турдим. Мени “вафот эттирганингда” эса, Сенинг ўзинг улар устидан кузатувчи бўлдинг. Сен ҳар нарсага гувоҳдирсан. Агар уларни азобласанг, албатта, улар (ўз) бандаларинг. Борди-ю, уларни кечирсанг, албатта, Сен Ўзинг қудрат ва ҳикмат эгасидирсан” (Моида” сураси, 117-118-оятлар).
3350 - Ҳадис
3350-ҳадис Абу Ҳурайра (рз.) ривоят қиладилар: “Расулуллоҳ (сав) бундай деб марҳамат қилдилар: “Қиёмат куни Иброҳим (ас) оталари Озарни юзи тутун каби қорайган ва чанг тўзонга беланган ҳолда учратиб унга: “Менга осийлик қилманг, деб сизга айтмаганмидим?!” – дейдилар. Бунга жавобан оталари Озар: “Бугун сенга осийлик қилмасман” – дейди. Шунда Иброҳим (ас): “Эй Раббим! Бандаларингга қайта жон ато этиладиган куни мени шарманда қилмасликка ваъда берган эдинг, Аллоҳнинг раҳматидан энг узоқ бўлган отам Озарнинг шармандалигидан ҳам ортиқ шармандалик борми?!” – дейдилар. Аллоҳ таоло: “Мен жаннатни кофирларга ҳаром қилганман” – деб айтади. Сўнг: “Эй Иброҳим, оёқларинг ортидаги нима?” – дейилади. (Иброҳим (ас) оёқлари остига) қараб, қону нажосатга беланган бир сиртлон турганини кўрадилар. Кейин, уни оёқларидан ушлаб кўтариб жаҳаннамга ташлаб юборишади” (яна қ. 4768, 4769). (* Аллоҳ таоло Иброҳим (ас)нинг оталари Озарни насиҳатга кўнмай, шайтонга эргашгани учун энг йиртқич ҳайвон бўлмиш сиртлонга айлантириб қўяди).
«
←
63
64
65
66
67
68
69
70
71
→
»