Бош саҳифа
Намоз ўқиш
Кичик суралар
Дуолар
Ҳадислар
Саловот
Истиғфор
3251 - Ҳадис
3251-ҳадис Анас ибн Молик (рз.) ривоят қиладилар: “Расулуллоҳ (сав): “Жаннатда шундай бир дарахт борки, отлиқ одам юз йилда ҳам унинг соясини кесиб (босиб) ўтолмайди”, - дедилар”.
3252 - Ҳадис
3252-ҳадис Абу Ҳурайра (рз.)нинг хабар қилишларича, Расулуллоҳ (сав) бундай деб марҳамат қилган эканлар: “Жаннатда шундай бир дарахт борки, отлиқ одам унинг соясида юз йил юради. Агар ишонч ҳосил қилмоқчи бўлсангизлар, Аллоҳ таолонинг “Ёйиқ соя (ости)да (“Воқеа” сураси, 30-оят) – деган оятини ўқинглар. Жаннатдаги сизнинг камонингиз ўқидек (узунликдаги) жой қуёш чиқиб (ботадиган) нарсадан (яъни, бу дунёдан) яхшироқдир (яна қ. 4881).
3253 - Ҳадис
3253-ҳадис Бу ерда 3252-ҳадис такроран келтирилган.
3254 - Ҳадис
3254-ҳадис Абу Ҳурайра (рз.) ривоят қиладилар: “Набий (сав) бундай деб айтдилар: “Мўминларнинг дастлабки гуруҳи юзлари тўлин ой каби балқиган ҳолда жаннатга кириб келадилар, уларнинг ортидан (жаннатга кирувчи) мўминлар ёғду таратишда худди осмондаги энг ёруғ, катта, гўзал юлдуз каби бўладилар. Барчалари якдил, ораларида ўзаро ихтилоф ҳам, ўзаро ҳасад ҳам йўқ. Ҳар бир мўминнинг иккитадан (оқбадан) кўзларининг қорачиғи катта ҳур жуфти бўлади, уларнинг болдирлари илиги суягу гўшт ортидан шуддоққина кўриниб туради”.
3255 - Ҳадис
3255-ҳадис Баро (рз.) ривоят қиладилар: “Набий (сав) ўғилчалари Иброҳим вафот этганда: “Жаннатда унинг эмизувчиси бордир” – деб айтганлар”.
3256 - Ҳадис
3256-ҳадис Абу Саид ал-Худрий (рз.) бундай деб хабар қиладилар: “Расулуллоҳ (сав): “Жаннат аҳли ўз тепаларидаги болохоналар аҳлига уфқ бўйлаб машриқдан (ёки мағрибдан) илгарилаб бораётган чароғон юлдузга боққандек боқадилар, бунинг боиси шуки, улар ўртасида афзаллик борасида тафовут мавжуддир” – деб марҳамат қилдилар. Шунда саҳобалар: “Ё Расулуллоҳ, ўша (болохоналар) пайғамбарларнинг манзилларими, уларга (пайғамбарлардан) ўзгалар етиша олмайдими?” – дейишди. Жаноб Расулуллоҳ: “Ўша болохоналар пайғамбарларники бўлиши билан бирга, жоним қўлида бўлган зотга қасамки, Аллоҳ таолога (ҳақиқий) имон келтириб, (барча) пайғамбарларни (ҳаққоний) тасдиқлаган кишиларники ҳамдир!” – дедилар” (яна қ. 6556). (* Демак,болохоналарда пайғамбарлар билан бирга фақат Расулуллоҳ (сав)нинг умматларигина бўлади, чунки ўзга умматлар барча пайғамбарларга имон келтирмаган).
3257 - Ҳадис
9-боб Жаннат эшиклари (дарвозалари) тавсифи ҳақида Расулуллоҳ (сав): “Кимки (нимани бўлса ҳам) жуфт садақа қилган бўлса, жаннат дарвозасидан (“Эй фалончи!” деб) чақиралади” – деб айтганлар. Жаноб Расулуллоҳнинг шундай деганлари ҳақида Убода (рз.) ривоят қилганлар. 3257-ҳадис Саҳл ибн Саъд (рз.) ривоят қиладилар: “Расулуллоҳ (сав): “Жаннатдан саккизта дарвоза бўлиб, улардан бири “Ар-Раййон” деб аталади. Ўша дарвоза орқали фақат рўза тутганларгина кирадилар”, - дедилар”.
3258 - Ҳадис
10-боб Жаҳаннам сифати ва унинг махлуқ эканлиги ҳақида “Ғоссақон” (“Набаъ” сураси, 25-оятда) – (жаҳаннам кофирлар)...йирингнигина (тотурлар)” деган маънода бўлиб, “кўзи йиринглаб хиралашди” ва “жароҳат (яра) йиринглаяпти” дейилади. Шунда “Ғосақ” ва “Ғасиқ” сўзлари мазмунан бирдек кўринади. “Ғислийн” ҳар қандай нарсани ювганингизда ва жароҳат (яра)дан чиқадиган нарсадир. (“Ғислийн” сўзи “Ҳоққа” сурасининг 36-оятида). (“Ғислайн” уламоларнинг айтишларича, жаҳаннам аҳлининг териси, гўшти ва қонидан оқиб чиқадиган йирингдир). Икрима (рз.): (“Анбиё” сурасининг 98-оятида) “ҳасабу жаҳаннама” (жаҳаннам ўтинлари) ибораси мавжуд бўлиб, у хабашча “ҳатаб” (“Масад” сураси, 4-оят) дейилади” – дейдилар. Бошқа бир муфассир: (“Исроъ” сурасининг 68-оятидаги) “ҳосибан” сўзи – майда тошларни учириб кетувчи “кучли шамол” бўлиб, жаҳаннамда отиладиган “ҳасабу жаҳаннама” (жаҳаннам тошлари) шундан олингандир. Шунингдек “Ҳасаба фил-арзи” – “Ерга тош терди (ётқизди)”, яъни “кетди” деб айтилади. Шундай қилиб, “Ҳасаб” сўзи “ҳасбоъ” (тошлар, шағал, майда тошлар) сўзидан ясалган, (“Иброҳим” сурасининг 16-оятидаги) “садийд” – “йиринг ва қон”, (“Исроъ” сурасининг 97-оятидаги) “(кулламо) хабат” – “ўчай деганда, сўнай деганда”, (“Воқеа” сурасининг 71-оятидаги) “туурууна” – “ёндирурсизлар” деган маънодадир”, - дейдилар. 3258-3259-ҳадислар Абу Зарр (рз.) ривоят қиладилар: “Расулуллоҳ (сав) сафарда эдилар, шунда у зот (муаззин пешинга айтмоқчи бўлганда): “Бир оз кутгин салқин тушсин!” – дедилар. Сўнг, у яна азон айтмоқчи бўлди: “Яна бир оз (сабр қилиб) тургин, токи тепаликлар соя солиб, салқин тушсин!” – деб айтдилар. Кейин, одамларга юзланиб: “Намозни бир оз салқин тушгунча кечиктиринглар, чунки ҳаво ҳарорати жаҳаннам оташининг шиддатидандир”, - дедилар”.
3259 - Ҳадис
10-боб Жаҳаннам сифати ва унинг махлуқ эканлиги ҳақида “Ғоссақон” (“Набаъ” сураси, 25-оятда) – (жаҳаннам кофирлар)...йирингнигина (тотурлар)” деган маънода бўлиб, “кўзи йиринглаб хиралашди” ва “жароҳат (яра) йиринглаяпти” дейилади. Шунда “Ғосақ” ва “Ғасиқ” сўзлари мазмунан бирдек кўринади. “Ғислийн” ҳар қандай нарсани ювганингизда ва жароҳат (яра)дан чиқадиган нарсадир. (“Ғислийн” сўзи “Ҳоққа” сурасининг 36-оятида). (“Ғислайн” уламоларнинг айтишларича, жаҳаннам аҳлининг териси, гўшти ва қонидан оқиб чиқадиган йирингдир). Икрима (рз.): (“Анбиё” сурасининг 98-оятида) “ҳасабу жаҳаннама” (жаҳаннам ўтинлари) ибораси мавжуд бўлиб, у хабашча “ҳатаб” (“Масад” сураси, 4-оят) дейилади” – дейдилар. Бошқа бир муфассир: (“Исроъ” сурасининг 68-оятидаги) “ҳосибан” сўзи – майда тошларни учириб кетувчи “кучли шамол” бўлиб, жаҳаннамда отиладиган “ҳасабу жаҳаннама” (жаҳаннам тошлари) шундан олингандир. Шунингдек “Ҳасаба фил-арзи” – “Ерга тош терди (ётқизди)”, яъни “кетди” деб айтилади. Шундай қилиб, “Ҳасаб” сўзи “ҳасбоъ” (тошлар, шағал, майда тошлар) сўзидан ясалган, (“Иброҳим” сурасининг 16-оятидаги) “садийд” – “йиринг ва қон”, (“Исроъ” сурасининг 97-оятидаги) “(кулламо) хабат” – “ўчай деганда, сўнай деганда”, (“Воқеа” сурасининг 71-оятидаги) “туурууна” – “ёндирурсизлар” деган маънодадир”, - дейдилар. 3258-3259-ҳадислар Абу Зарр (рз.) ривоят қиладилар: “Расулуллоҳ (сав) сафарда эдилар, шунда у зот (муаззин пешинга айтмоқчи бўлганда): “Бир оз кутгин салқин тушсин!” – дедилар. Сўнг, у яна азон айтмоқчи бўлди: “Яна бир оз (сабр қилиб) тургин, токи тепаликлар соя солиб, салқин тушсин!” – деб айтдилар. Кейин, одамларга юзланиб: “Намозни бир оз салқин тушгунча кечиктиринглар, чунки ҳаво ҳарорати жаҳаннам оташининг шиддатидандир”, - дедилар”.
3260 - Ҳадис
3260-ҳадис Абу Ҳурайра (рз.) ривоят қиладилар: “Сафардалик вақтимизда кун қаттиқ исиб кетди, шунда Расулуллоҳ (сав): “Ўт (яъни жаҳаннам) ўз Парвардигорига: “Ё раббий, ўзимни ўзим еб қўймоқдаман!” – деб шикоят қилди. Шунда Аллоҳ қишда бир бора, ёзда бир бора нафас олиш учун унга икки марта нафас олишга изн берди. Сизнинг (ёзда) иссиқ, жазирамани, қишда қаттиқ аёз, совуқни кўришингиз ўшандандир”, - дедилар”.
3261 - Ҳадис
3261-ҳадис Абу Жамра аз-Зубъий ривоят қиладилар: “Мен Маккада Ибн Аббос билан бирга суҳбатлашиб ўтирган эдим, бирдан иситмалаб қолдим, шунда у менга: “Иситмангни замзам суви билан пасайтиргин, чунки Расулуллоҳ (сав): “Иситма жаҳаннам оташининг ҳароратидандир, уни сув билан пасайтиринглар!” – деб айтганлар”, - деди. (“Замзам суви билан” деб айтган бўлишлари ҳам мумкин” – дейдилар ровий иккиланиб)”.
3262 - Ҳадис
3262-ҳадис Рофеъ ибн Хадиж ривоят қиладилар: “Мен Расулуллоҳ (сав)нинг: “Иситма жаҳаннам ҳароратининг шиддатидандир, уни замзам суви билан пайсайтиринглар!” – деб айтганларини эшитганман” (яна қ. 5726).
3263 - Ҳадис
3263-ҳадис 3263-ҳадис такрорланган.
3264 - Ҳадис
3264-ҳадис Ойша (рз.) ривоят қиладилар: “Расулуллоҳ (сав): “Иситма жаҳаннам оташининг ҳароратидандир, уни сув билан пасайтиринглар!” – деб айтганлар” (яна қ. 5723).
3265 - Ҳадис
3265-ҳадис Ибн Умар (рз.) ривоят қиладилар: “Иситма жаҳаннам оғзидан чиқадиган ҳарорат кабидир, уни сув билан пасайтиринглар!” – деб айтганлар”. Абу Ҳурайра (рз.) ривоят қиладилар: “Расулуллоҳ (сав): “Сизларнинг (бу дунёда ёқадиган барча) ўтларингиз жаҳаннам ўтининг етмишдан бир қисмидир, холос”, - дедилар. Шунда бир киши у зотга: “Ё Расулуллоҳ, бу дунёдаги бир қисмининг ўзи ҳам азоблаш учун етарли емасмиди?” – деди. Жаноб Расулуллоҳ унга жавобан: (Жаҳаннам оташи бу дунё оташидан) олтмиш тўққиз қисмнинг) барчаси ҳарорат жиҳатидан ҳам бу дунё оташларининг иссиқлигидан ўша миқдорда (яъни олтмиш тўққиз баробар ортиқ) қилинган” – деб айтдилар”.
3266 - Ҳадис
3266-ҳадис Яъло (рз.)дан нақл қилинадику, у киши: “Мен Расулуллоҳ (сав)нинг минбарда туриб “.... ва “Эй Молик!” деб нидо қилдилар” (“Зухруф” сураси, 88-оят) деган сўзларни қироат қилаётганларини эшитдим”, - деб айтган эканлар. (“Молик” – жаҳаннам ҳазиначиси) (яна қ. 9230).
3267 - Ҳадис
3267-ҳадис Усомага: “Фалончи (яъни Усмон (рз.)га) бориб, у билан гаплашсангиз-чи?” – дейилди. Шунда у киши: “Сизлар мени фақат (гапириб) ўзини сизларга тинглаттиради-ю, у билан (Усмон билан) гаплашмайди – деб ўйлайсизларми? Ваҳоланки, мен (Усмон) билан (фитна) эшигини очмасдан яширин тарзда гаплашиб тураман. Мақсадим, фитна эшигини очувчиларнинг биринчиси бўлиб қолмасликдир. Мен Расулуллоҳ (сав)дан бир ҳадисни эшитганимдан бошлаб, бирор кишини, - у амирим бўлгани учунгина – у инсонларнинг энг яхшиси демайдиган бўлганман” – дедилар. Одамлар: “Пайғамбар (сав)нинг нима деганларини эшитгансиз?” – деб сўрадилар. Уларга жавобан Усома (рз.) ривоят қиладилар: “Мен Расулуллоҳ (сав)нинг бундай деганларини эшитдим: “Қиёмат куни бир киши олиб келиниб, дўзахга ташланади. Ўтда унинг қорни ёрилиб, ичак-чавоқлари чиқиб кетади, тегирмон айлантираётган эшак каби гир айланади. Шунда жаҳаннам аҳли унинг тепасида тўпланишиб: “Эй фалончи, нега бу аҳволга тушиб қолдинг, бизга амру маъруф ва наҳий мункар қилмасмидинг?” – дейишади. У: “(Ҳа). Сизларга амру маъруф қилар эдим-у, аммо ўзим унга амал қилмас эдим ҳамда сизларга наҳий мункар қилар эдим-у, лекин ўзим гуноҳ ишларни қилаверар эдим”, - дейди” (яна қ. 7098).
3268 - Ҳадис
11-боб Иблис ва унинг лашкарлари сифати ҳақида 3268-ҳадис Ойша (рз.)дан нақл қиладиларки, у муҳтарама бундай деб айтган эканлар: “Расулуллоҳ (сав) Бани Зарқ қабиласига мансуб Лабид ибн ал-Аъсам исмли коҳин тарафидан сеҳрлаб қўйилдики, ҳатто у зот хаёллари паришон бўлиб, қилмаган ишларини ҳам қилгандек, бўлиб туюла бошланди. Бир куни Аллоҳ таолога такрор-такрор дуо айтиб илтижо қилдилар, сўнг менга бундай дедилар: “Эй Ойша,”Биласанми, Аллоҳ таоло менинг шифоим нимада эканлигини хабарини берди? Ҳузуримга икки киши (Ҳазрат Жаброил ва Микоил) келишиб, бирлари (Ҳазрат Жаброил) бош томонига ва иккинчилари (Микоил) оёқ томонимга ўтиришди. Кейин, улардан бирлари иккинчиларига: “Бу кишининг дарди нима?” – деб айтдилар. Иккинчилари: “Сеҳрлаб қўйилганлар” – деб жавоб қилдилар. “Ким сеҳрлаб қўйган?” – дедилар (биринчилари). “Лабид ибн ал-Аъсам”, - дедилари иккинчилари. “Нима билан сеҳрлаган?” – дедилар биринчилари. “Тароқ, соч толалари ва хурмо пўстлоғи тугунчаси билан”, - дедилар иккинчилари. “Ўша нарсалар қаерда?” – дедилар биринчилари. “Мадинадаги Зарвон қудуғида”, - дедилар иккинчилари. Сўнг, Расулуллоҳ (сав) бир неча саҳобалари билан ўша қудуққа бордилар. У ердан қайтгач, Ойшага: “(Бориб қарасам), қудуқ атрофидаги хурмолар (сеҳр кучидан) шайтонлар боши каби (баднамо) бўлиб қолибди”, - дедилар. Шунда Ойша онамиз: “(Ўша сеҳр қилинган нарсаларни) чиқартириб ташладингизми?” – дедилар. Жаноб Расулуллоҳ: “Йўқ, бундай қилмадим, чунки Аллоҳ таоло менга шифо ато этди (уни чиқариб ташламаслигимга сабаб) ўша нарса туфайли одамлар (орасида сеҳргарга нисбатан) ёмон (фитналар) қўзғолиб кетмасин” – дедилар. Шундай кейин ўша қудуқ кўмиб юборилди”.
3269 - Ҳадис
3269-ҳадис Абу Ҳурайра (рз.)дан нақл қилинадики, Расулуллоҳ (сав) бундай деб айтибдилар: “Қайси бирингиз намоз ўқимай ухласангиз шайтон бошингизни орқа тарафига учта тугун тугиб қўяди. У ҳар бир тугунни ўз ўрнига тугаётган чоғида: “Сенга тун узун бўлсин! Ётиб, ором олавер!” дейди. Агар киши уйғониб Аллоҳни зикр қилса, бир тугун ечилади. Таҳорат олса, яна бир тугун ечилади. Агар у намоз ўқиса, барча тугунлари ечилиб кетади. Натижада, киши тетик ва дили хуш бўлиб уйғонади, акс ҳолда эса кўнгли ғаш, ҳеч қайси иш унга ёқмас бўлиб тонг оттиради”.
3270 - Ҳадис
3270-ҳадис Абдуллоҳ (рз.) ривоят қиладилар: “Расулуллоҳ (сав)нинг ҳузурларида (намоз ўқимай) кечасини уйқу билан ўтказган бир киши хусусида сўзлашди. Шунда у зот: “Ўша кишининг қулоқлари (ёки қулоғига) шайтон бавл (пешоб) қилиб қўйган”, - дедилар”.
3271 - Ҳадис
3271-ҳадис Ибн Аббос (рз.) ривоят қиладилар: “Расулуллоҳ (сав) бундай деб айтдилар: “Огоҳ бўлингки бирортангиз аёлингизга яқинлик қилмоқчи бўлган пайтингизда (аввал): “Бисмиллоҳи, Аллоҳим! Бизни шайтондан ва шайтонни эса бизга ризқ қилиб берадиган фарзандимиздан йироқ қилгин!” – деб айтса-ю, Аллоҳ уларни фарзанд билан ризқлантирса, шайтон ўша фарзандга зарар етказа олмайди”.
3272 - Ҳадис
3272-3273-ҳадислар Ибн Умар (рз.) ривоят қиладилар: “Расулуллоҳ (сав): “Намозингизни на қуёш чиқаётган ва на ботаётган вақтга тўғрилаб ўқиманг. Зеро, у шайтоннинг икки шохи орасидан чиқади” (Икки шохидан мақсад, шайтоннинг бошининг икки тарафидан) – дедилар. Бу аввал ривоят қилинган, ундан кейинги юқоридаги қисми келган. (* Чунки киши қуёш чиқаётган ва ботаётган вақтларда намоз ўқиса, Аллоҳ таолога эмас,балки шайтонга ибодат қилган бўлиб қолади).
3273 - Ҳадис
3272-3273-ҳадислар Ибн Умар (рз.) ривоят қиладилар: “Расулуллоҳ (сав): “Намозингизни на қуёш чиқаётган ва на ботаётган вақтга тўғрилаб ўқиманг. Зеро, у шайтоннинг икки шохи орасидан чиқади” (Икки шохидан мақсад, шайтоннинг бошининг икки тарафидан) – дедилар. Бу аввал ривоят қилинган, ундан кейинги юқоридаги қисми келган. (* Чунки киши қуёш чиқаётган ва ботаётган вақтларда намоз ўқиса, Аллоҳ таолога эмас,балки шайтонга ибодат қилган бўлиб қолади).
3274 - Ҳадис
3274-ҳадис Саид (рз.) ривоят қиладилар: “Расулуллоҳ (сав): “Сизлардан қай бирингиздир намоз ўқиб турган чоғда унинг олдидан бирор нарса (одам) ўтиб қолса, уни қайтарсин, агар бош тортса, (яна бир карра) қайтарсин. Борди-ю, у яна бош тортса, бас уни урушиб бўлса ҳам қайтарсин! Чунки, у инсон суратидаги шайтондир” – дедилар”.
3275 - Ҳадис
3275-ҳадис Абу Ҳурайра (рз.) ривоят қиладилар: “Расулуллоҳ (сав) рамазон закотини сақлаб туриш вазифасини менга топширдилар. Шунда бир одам қошимга келиб, закотга берилган нарсалардан ола бошлади. Мен уни ушлаб олдим-да: “Ҳозир сени Расулуллоҳ (сав)нинг ҳузурларига олиб бораман!” – дедим. У менга: “Агар мени қўйиб юборсанг, сенга бир нарсани ўргатаман, ўрнингга ётганингда ”Оятал Курсий”ни ўқигин, шунда сени Аллоҳ таоло томонидан юборилган бир қўриқчи фаришта доим ҳимоя қилиб туради, эрталаб уйғонгунингга қадар шайтон сенга яқин кела олмайди”, - деди. (Кейин, мен уни қўйиб юбордим-да, бўлган воқеани Жаноб Расулуллоҳга айтиб бердим). У зот: “У каззоб бўла туриб бу гал сенга тўғри айтибди. У шайтон эди”, - дедилар”.
3276 - Ҳадис
3276-ҳадис Абу Ҳурайра (рз.) ривоят қиладилар: “Расулуллоҳ (сав) бундай дедилар: “Шайтон қайси бирингизнидир олдингизга келади-да (яъни юрагингизга васваса солади-да): “Фалон нарсани ким яратган? Фалон нарсани ким яратган?” – дейди, ҳаттоки: “Раббингизни ким яратган?” – деб айтади (яъни хаёлингизга мазкур саволларни келтиради). Агар хаёлингизга шундай шайтоний саволлар келса, дарҳол: “Аъуузу биллаҳи минаш-шайтонир-ражим!” – десин ва бундай саволларни тўхтатсин!”.
3277 - Ҳадис
3277-ҳадис Абу Ҳурайра (рз.) ривоят қиладилар: “Расулуллоҳ (сав): “Қачонки, рамазон ойи кириб келса, жаннатнинг барча эшиклари очилиб, дўзахнинг барча эшиклари ёпилади ҳамда шайтонлар занжирбанд қилинади”, - дедилар”.
3278 - Ҳадис
3278-ҳадис Убай ибн Каъб Расулуллоҳ (сав)нинг бундай деб айтганларини эшитган эканлар: “Мусо (ас) дастёрларига: “Нонуштамизни олиб кел!” – дедилар. (Шунда дастёрлари): “Буни кўринг, биз (денгиз соҳилидаги) қояга бориб (ором олган) пайтимизда, мен балиқни унутибман. (Буни сизга) айтишни фақат шайтон ёдимдан чиқарди” (“Каҳф” сураси, 63-оят) – деди... – Ваҳоланки – Мусо (ас) Аллоҳ таоло буюрган ерга қадар ҳеч машаққат тортмай етиб борган эдилар”.
3279 - Ҳадис
3279-ҳадис Абдуллоҳ ибн Умар (рз.) ривоят қиладилар: “Мен Расулуллоҳ (сав)нинг машриқ томонга ишора қилиб: “Огоҳ бўлинг! Фитна анави ерда, фитна шайтоннинг шохи чиқадиган анави ерда!” – деб айтганларини кўрдим. (* Яъни келажакда фитнанинг шарқ томондан чиқиши хабарини бердилар).
3280 - Ҳадис
3280-ҳадис Жобир (рз.) ривоят қиладилар: “Расулуллоҳ (сав) бундай дедилар: “Атрофни тун зулмати қоплаган чоғда боллаларингизни ташқарига чиқишдан қайтаринглар! Чунки шайтонлар ана шу вақтда чор атрофга тарқаладилар. Кейин туннинг (маълум) бир соати ўтгач, уларни (уй ичига) қўйиб юбораверингиз-да, Аллоҳ исмини зикр қилиб эшигингизни қулфланг, Аллоҳ исмини зикр қилиб чироғингизни ўчиринг, Аллоҳ исмини зикр қилиб мешингизни оғзини боғланг ҳамда Аллоҳ исмини зикр қилиб, гарчи бирор нарсани (чунки кўндалангига қўйиб бўлса ҳам) идишингизни устини ёпинг” (яна қ. 5624, 3304).
3281 - Ҳадис
3281-ҳадис Сафийя (рз.) ривоят қиладилар: “Расулуллоҳ (сав) эътикофда ўтирган эдилар, мен тунда у зотни кўргани бордим. Бир мунча вақт суҳбатлашгач, ўрнимдан турдим-да, кетишга чоғландим. Шунда Жаноб Расулуллоҳ ҳам туриб, мени ташқарига кузатиб чиқдилар. (Эътикофда ўтирган) жойлари Усома ибн Зайднинг хонадони бўлиб, (олдимиздан) икки ансорий киши ўтиб қолди. Улар Жаноб Расулуллоҳни кўриб, қадамларини тезлатишди. Жаноб Расулуллоҳ уларга: “Шошманг, бу Сафийя бинти Ҳуйайдир!” (яъни, “Бу ўзимнинг хотиним, тағин бегона аёл деб ўйламанглар!”) – дедилар. Улар: “Субҳоналлоҳ, ё Расулуллоҳ!” (яъни, “Худо асрасин, ё Расулуллоҳ!”) – дейишди. Жаноб Расулуллоҳ: “Шайтон инсон қон томирларида юради, шу боисдан ҳам (шайтон) сизларнинг кўнглингизга бирор ёмон хаёл келтирмадимикин, деб хавотир олдим”, - дедилар” (яна қ. 2035).
3282 - Ҳадис
3282-ҳадис Суламон ибн Сурад (рз.) ривоят қиладилар: “Мен Расулуллоҳ (сав) билан бирга ўтирган эдим, бир маҳал икки киши ўзаро сўкишиб қолди. Шунда улардан бирининг юзи (азбаройи қаттиқ ғазабланганидан) қизариб кетиб, бўйин томирлари бўртиб чиқди. Жаноб Расулуллоҳ: “Мен шундай бир сўзни биламанки, агар у буни айтса, дарҳол ғазаби босилади”, - дедилар. Агар у: “Аъуузу биллаҳи минаш шайтонир рожим” деса ундаги нарса (яъни ғазаб) кетади” Одамлар ғазабнок кишига: “Расулуллоҳ (сав) айтдиларки, “Аъуузу биллаҳи минаш шайтонир рожим” (“Аллоҳ таоло мени шайтоннинг ёмонлигидан (васвасасидан)ўз паноҳида асрасин!”) деб айтар эмишсан”, - дейишди. Ғазабнок киши: “Нима, мен жинни бўлибманми?!” (яна қ. 6048, 6115). (* “Нима, мен жинни бўлибманмимики, “Аъуузу биллаҳи минаш-шайтонир-ражим” деб айтаман?!” – деди, эҳтимол ўша одам мунофиқлардан ёки жоҳил араблардан бири бўлган бўлса керак).
3283 - Ҳадис
3283-ҳадис Ибн Аббос (рз.) ривоят қиладилар: “Набий (сав) айтадилар: “Агар бирортангиз ўз аёлига яқинлашган чоғда ”Аллоҳим мени шайтондан, шайтонни эса менга ризқ қилиб берган нарсадан (яъни эр-хотин муносабати ва фарзанд каби нарсалардан) йироқ қилгин!” – деса-ю, иккаласи ўртасида фарзанд (пайдо) бўлса, шайтон унга зарар етказа олмайди, унинг устидан хукмрон бўлолмайди”.
3284 - Ҳадис
3284-ҳадис Абу Ҳурайра (рз.) ривоят қиладилар: “Расулуллоҳ (сав) намоз ўқидилар, сўнг: “Намоз ўқиётганимда шайтон намоён бўлиб, намозимни бузиш ниятида менга ҳамла қилди, аммо Аллоҳ таоло уни мағлуб этишимга имкон берди...”, - дедилар” (яна қ. 461).
3285 - Ҳадис
3285-ҳадис Абу Ҳурайра (рз.) ривоят қиладилар: “Расулуллоҳ (сав) бундай дедилар: “Агар (Ҳаййа алас салот, ҳаййа алал фалоҳ”) деб намозга чақирилса, намозхонни васваса қилиш ниятида келган шайтон ортидан ел чиқариб, тумтарақай қочиб қолади. Намозга даъват қилувчи сўзлар тугагач эса, яна қайтиб келади, қачонки, иқомат айтилганда яна тумтарақай қочиб, бу сўзлар тугагач, яна қайтиб келади. Кейин: “Фалон нарсани ва фалон нарсани эсла!” – деб инсон (намозхон) қалбига васваса солади, ҳатто намозхон уч ракъат ўқидими ё тўрт ракъат ўқидими, билмай қолади. Агар намозхон уч ракъат ўқидими ё тўрт ракъат ўқидими, билмай қолса, икки бор саждаи саҳв қилсин!” (яна қ. 608).
3286 - Ҳадис
3286-ҳадис Абу Ҳурайра (рз.): “Расулуллоҳ (сав) бундай дедилар: “Шайтон Марям ўғли Исо (ас)дан бўлак ҳар бир инсон фарзанди туғилганда унинг икки биқига бармоғини тиқиб олади (чимчилайди). Шайтон Исо (ас)нинг биқинларига бармоғини тиқмоқчи бўлиб (ҳаракат қилиб кўрган), аммо она қорнини ўраб турган парда бунга йўл қўймаган (ва натижада унга зара етказолмаган)”.
3287 - Ҳадис
3287-ҳадис Алқамадан ривоят қилинади: “Мен Шомга бориб “Бу ерда Пайғамбар (сав)нинг саҳобаларидан ким бор?” – дедим. Шомликлар: “Абу Дардоъ бор” – дедилар. Мен Абу Дардони қидириб, топиб борганимда эса у менга: “Ахир Аллоҳ ўз пайғамбар (сав) тили (орқали) уни шайтондан муҳофаза қилган зот сизларнинг ораларингизда-ку?” – дедилар” (У зот Аммор ибн Ёсин (рз.) эдилар).
3288 - Ҳадис
3288-ҳадис Ойша (рз.) ривоят қиладилар: “Расулуллоҳ (сав) бундай дедилар: “Фаришталар булутлар орасидан туриб Аллоҳ таолонинг иродаси билан ерда бўладиган ишлар хусусида ўзаро суҳбатлашишганда шайтонлар уларнинг сўзларини ўғринча эшитиб олишади-да, улар юзта ёлғон-яшиқ гапларни қўшиб-чатиб, шиша идишдаги суюқликни бирор бошқа идишга қўйгандек коҳин қулоғига қуйишади” (яна қ. 3210).
3289 - Ҳадис
3289-ҳадис Абу Ҳурайра (рз.) ривоят қиладилар: “Расулуллоҳ (сав) бундай дедилар: “Эснаш шайтондандир (яъни киши шайтон сўзига кириб, кўп овқатланса унда уйқусираб эснаш пайдо бўлади). Агар бирортангиз эсноқ келиб қолса (оғзингизни кафтингизга қўйиб) имкон қадар уни қайтарингиз, “ҳо” деб ҳомуза тортиб юборсангиз,шайтон (хушнуд бўлганидан мириқиб устингиздан) кулади” (яна қ. 6223,6226).
3290 - Ҳадис
3290-ҳадис Ойша (рз.) ривоят қиладилар: “Уҳуд куни мушриклар мағлуб бўлганда Иблис: “Эй Аллоҳим бандалари, ортингиздагилардан эҳтиёт бўлинглар!” – деб мусулмонларга қичқирди. Шунда олдинги сафда жанг қилаётган мусулмонлар чалғиб қолишиб ортларига қайтишди. Натижада мусулмонлар лашкарининг олдинги сафи кейинги саф билан ўзаро жангга киришиб кетди. Бир вақт Ҳузайфа жанг майдонида отаси Ал-Ямонни кўриб қолди. Шунда у отамни ўлдириб қўйишмаса эди, деб ҳавотир олиб мусулмонларга қичқирди. Аммо, Аллоҳ таоло ҳақи! Улар ўзларини тутиб қололмай, уни ўлдириб қўйишди. Шунда Ҳузайфа уларга: “Аллоҳ таоло сизларнинг гуноҳларингизни мағрифат қилсин!” – деди, холос. Урва айтадиларки, Ҳузайфа то Аллоҳ таолога рўбарў бўлгунларига қадар ҳам уларга ёмонлик қилмай эзгулик қилишда давом этаверибдилар” (яна қ. 3824, 4065. 6668, 6883, 6890).
3291 - Ҳадис
3291-ҳадис Масруқ (рз.) ривоят қиладилар: “Ойша (рз.) бундай дедилар: “Мен Расулуллоҳ (сав)дан кишининг намозда яланглаши (атрофига ўгирилиб қараши) хусусида сўрадим. Шунда у зот: “Бу шайтоннинг бирортангизни чалғитиб, намозингизни ўғирлаб олишидир”, - дедилар”.
3292 - Ҳадис
3292-ҳадис Абу Қатода ривоят қиладилар: “Расулуллоҳ (сав) бундай дедилар: “Солиҳ (яхши, кўнглингизни хушнуд қиладиган) туш Аллоҳ таолодан ва алғов-далғов (ёмон, кўнглингизни ғаш қиладиган) туш шайтондандир. Қачонки бирортангиз алғов-далғов туш кўрсангиз, чап томонингизга тупуриб қўйинг-да, сўнг (алғов-далғов) тушнинг ёмонлигидан Аллоҳдан паноҳ тиланг. Зеро, у Аллоҳнинг изнисиз ҳеч қачон унга зарар етказолмайди” (яна қ. 5747, 6984, 6986, 6995, 7005).
3293 - Ҳадис
3293-ҳадис Абу Ҳурайра (рз.) ривоят қиладилар: “Расулуллоҳ (сав) бундай дедилар: “Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу, ла шарика лаҳу, лаҳул-мулку ва лаҳул-ҳамду ва ҳува ала кулли шайъин қодир”, деб кунига юз марта айтган киши ўнта қул озод қилганлик савобини олади ҳамда унга юзта амали солиҳ ёзилиб, юзта гуноҳи ўчирилади, шунингдек (бу дуо) ўша куни эртадан то кечгача унинг учун шайтондан ҳимоя бўлади (яна қ. 6403).
3294 - Ҳадис
3294-ҳадис Саъд ибн Ваққос ривоят қиладилар: “Умар (рз.) Расулуллоҳ (сав)нинг ҳузурларига кирмоққа рухсат сўрадилар. Шунда ичкарида бир гуруҳ Қурайш аёллари бор бўлиб, улар пайғамбаримизнинг овозларини босиб кетгудек баланд овоз билан у зотга саволлар беришар эди. Ҳазрат Умар изн сўраганларида аёллар ўринларидан туриб, ҳижобларини (юзларига) тушириб олишди. Ҳазрат Умар: “Ё Расулуллоҳ, Аллоҳ таоло сизни ҳамиша кулдирсин!” – дедилар. Жаноб Расулуллоҳ: “Ҳузуримдаги анави хотинларнинг қилган ишларидан таажжубландим, сенинг овозингни эшитибоқ ҳижобларини тушириб олишди”, - дедилар. Ҳазрат Умар: “Ё Расулуллоҳ, ахир улар энг аввало барчадан кўра сиздан ҳайиқмоқлари лозим эмасми?!” – дедилар. Сўнг, аёлларга қарата: Эй ўзига-ўзи душман бўлган аёллар! Мендан ҳайиқасизлар-у, Расулуллоҳ (сав)дан ҳайиқмайсизларми?!” – деб айтдилар. Аёллар: “Ҳа, шундай, чунки сиз Жаноб Расулуллоҳга нисбатан дағал ва қўполроқсиз!” – дейишди. Шунда Жаноб Расулуллоҳ: “Жоним қўлида бўлган зот ҳақи, эй Умар, шайтон сени бирор йўлда учратмайди, мабодо учратиб қолса, у ҳолда сенинг ҳайбатингдан бошқа йўлга равона бўлар эди” – дедилар” (яна қ. 3683, 6085).
3295 - Ҳадис
3295-ҳадис Абу Ҳурайра (рз.) ривоят қиладилар: “Расулуллоҳ (сав): “Бирортангиз уйқудан уйғониб, таҳорат олсангиз, бурнингизни уч марта қоқиб ташланг! Чунки шайтон димоғингизда тунни ўтказади” – дедилар”.
3296 - Ҳадис
12-боб Жинлар ҳамда уларнинг савоби ва жазоси хусусида Аллоҳ таолонинг каломи: “Эй, жинлар ва инсонлар жамоаси! Сизларга оятларимни айтиб, ушбу кунингизга йўлиқишингиздан огоҳлантирган эмасмидилар? Улар (жавоб бериб): “Ўзимизга қарши гувоҳлик берамиз!”, - дейдилар. Уларни (шу) дунё ҳаёти алдаб қўйган. (Натижада) ўзларининг зарарига, кофир бўлганлари бўйича гувоҳлик бердилар. Бу (ишимизнинг боиси) Раббингизнинг аҳолиси ғофул (огоҳлантирилмаган) қишлоқларни зулм билан ҳалок қилувчи эмаслигидир. Ҳар (ким) учун қилган амалларидан (келиб чиқиб белгиланган) даража (мақом)лар бор. Раббингиз уларнинг қилаётган амал (иш)ларидан ғофил эмасдир” (“Анъом” сураси 130-132-оятлар). “Бахсан” (“Ал-Жин” сураси, 13-оят) – нуқсон демакдир. Мужоҳид (рз.): “Қурайш кофирлари: “Фаришталар Аллоҳнинг қизлари бўлиб, уларнинг оналари жинлар сардорининг қизларидир” – деб айтишди. Шунда Аллоҳ таоло: “Ва (мушриклар) Аллоҳ билан жинлар ўртасида насаб (қариндошлик) бор, деб ҳисобладилар, ваҳоланки жинлар уларнинг (мушрикларнинг Аллоҳ қиладиган ҳисоб-китобга) ҳозир қилунувчи эканликларидан (яхши) хабардордирлар” – деб айтди”, - дедилар (“Соффот” сураси, 158-оят). 3296-ҳадис Абдураҳмон ибн Абдуллоҳ, Абдураҳмон ибн Абу Саъсаъа ал-Ансорий ривоят қиладиларки, Абу Саид Худрий у кишининг оталарига бундай деб айтган эканлар: “Мен сенинг қўйларни ҳамда яйловни севишингни кўриб турибман, қўйларингни (боқиб юрганинг)да ёки яйловда бўлганингда намозга азон айтсанг, баланд овоз билан айтгин, чунки муаззин овозини эшитган жину инсонлар ёки бошқа нарсалар, Қиёмат кунида, албатта, унинг мақоми ва фазилати ҳақида гувоҳлик берадилар” (яна қ. 609). Абу Саид Худрий: “Мен бу ҳадисни Расулуллоҳ (сав):дан эшитганман”, - дейдилар.
3297 - Ҳадис
13-боб Аллоҳ таолонинг: “(Эй Муҳаммад!) Эсланг, ҳузурингизга бир гуруҳ жинлар Қуръон тингласинлар деб юборган эдик. Бас, қачонки, улар ҳозир бўлишгач, (бир-бирларига): “Жим бўлингиз!” – дедилар. Бас, қачонки, (тиловат) тугатилгач, улар ўз қавмлари олдига огоҳлантирувчи бўлган ҳолларида қайтиб кетдилар. Улар дедилар: “Эй, қавмимиз! Дарҳақиқат, Мусодан кейин нозил қилинган, ўзидан олдинги (илоҳий китоб)ларни тасдиқ қилувчи ҳақ (дин)га ва тўғри йўлга ҳидоят қиладиган бир Китобни (Қуръонни) тингладик. Эй қавмимиз! Аллоҳнинг даъватчиси (Муҳаммад)ни қабул қилингиз ва унга имон келтирингиз! (Шунда Аллоҳ) гуноҳларингизни мағрифат қилур ва сизларга аламли азобдан паноҳ берур. Ким Аллоҳнинг даъватчисини қабул қилмас, бас, у ер юзида қочиб қутулувчи эмасдир ва унинг учун (Аллоҳдан) ўзга “дўстлар” ҳам йўқдир. Ана ўшалар аниқ залолатдадирлар” (“Аҳқоф” сураси, 29-32-оятлар) – деган каломи ҳақида 14-боб Аллоҳ таолонинг: “..турли жонзотларни унда (ерда) тарқатиб қўйишида, шамолларни (турли томонга) йўналтиришида ва осмон билан Ер орасидаги бўйсундирилган булутда ақлни ишлатадиган кишилар учун аломатлар (Аллоҳнинг вужуду ва қудратига далиллар) бордир” (“Бақара” сураси, 164-оят) – деган каломи ҳақида Ибн Аббос (рз.) бундай дейдилар: “Суъбон” – “ҳаййа” (илон) сўзининг музаккири бўлиб, эркак илон демакдир. Айтишларича, илонларнинг турли жинслари мавжуд бўлиб, баъзилари уйларда бўладиган жинлар, баъзилари заҳарли илонлар, баъзилари эса қора, катта илондир. Бу ҳақда Аллоҳ таоло: “Ҳуд” сурасининг 56-оятида шундай дейди: “Ўрмаловчи (жонивор) борки, унинг инон ихтиёри (тасарруфи) Унинг қўлидадир”. “Мулк сурасининг 19-оятида эса “Улар устиларида (қанотларини) ёювчи ва йиққан ҳолда (учиб юрган) қушларни кўрмаганмилар?! У (қуш)ларни ёлғиз Раҳмонгина (самода) тутиб турар” – деб айтилган”. 3297-ҳадис Ибн Умар (рз.) Расулуллоҳ (сав)нинг минбарда туриб бундай деганларини эшитган эканлар: “Илонларни ўлдиринглар! Устида хурмо баргига ўхшаш икки оқ аломати бор илонларни ҳамда думи калта (тўмтоқ) илонларни ўлдиринглар, чунки улар иккиси кўзни кўр қилиб, ҳомилани туширади” (яна қ. 3310, 3312, 4016).
3298 - Ҳадис
3298-ҳадис Абдуллоҳ (рз.) бундай дейдилар: “Бир маҳал мен бир илонни ўлдирмоқчи бўлиб таъқиб қилаётган эдим, Абу Лубоба менга: “Уни ўлдирма!” – деб қичқирди. Мен: “Ахир, Расулуллоҳ (сав) илонларни ўлдиришни буюрганлар-ку?!” – дедим. У: “Шундан кейин, у зот хонаки (оқ) илонларни ўлдиришдан қайтарганлар, улар уйларда яшовчи жинлардир”, - деди” (яна қ. 3311, 3313, 4017).
3299 - Ҳадис
3299-ҳадис 3298-ҳадис билан мазмундош.
3300 - Ҳадис
15-боб Мусулмоннинг энг яхши моли унинг ортидан эргашиб тоғлар тепасига чиқиб кетиладиган қўйлари ҳақида 3300-ҳадис Абу Саид Худрий (рз.) ривоят қиладилар: “Расулуллоҳ (сав) бундай дедилар: “Яқин келажакда кишининг энг яхши моли дини учун фитналардан қочиб тоғлар тепасига (водийларга) ҳамда ёмғир ёғадиган (чўлларга) унинг ортидан эргашиб чиқиб кетадиган қўйлари бўлиб қолади”.
«
←
62
63
64
65
66
67
68
69
70
→
»