Бош саҳифа
Намоз ўқиш
Кичик суралар
Дуолар
Ҳадислар
Саловот
Истиғфор
3401 - Ҳадис
3401-ҳадис Саид ибн Жубайр ривоят қиладилар: “Мен Ибн Аббосга: “Навф ал-Биколий Хизр (ас)га ҳамроҳ бўлган Мусони Бани Исроил (пайғамбари) Мусо (ас) эмас, у бошқа Мусо, деб таъкидлаяпти”, - дедим. Ибн Аббос: “Аллоҳ таолонинг душмани (яъни, Навф) ёлғон айтибди! Бизга Убай ибн Каъб Жаноб Расулуллоҳ (сав)нинг бундай деб айтганларини ривоят қилиб берган”, - дедилар: “Дарҳақиқат, Мусо (ас) Бани Исроил орасида хутба қилиб турган эдилар, у кишидан: “Одамлар орасида энг билимдони ким?” – деб сўрашди. Мусо (ас): “Мен”, - дедилар. Шунда Аллоҳ у кишини “Билимдонликда Аллоҳга ҳавола қилмаганлари учун койиб: “Ҳа, албатта, икки денгиз қўшилган ерда менинг бир бандам бор, ўша сиздан билимдонроқдир”, - деди. Мусо (ас): “Парвардигоро, мени у киши билан учраштиргин?” (ёки “Эй Раббим мен у киши билан қандай учрашаман?”) – дедилар. Аллоҳ таоло: “Бир ҳутни олиб, саватга (занбилга) соласиз, уни йўқотганингиз ҳамоноқ ўша ерда уни (топасиз)”, - деди. Сўнг, Мусо (ас) бир ҳутни олиб, саватга солдилар-да, ғуломлари Ювшаъ билан бирга йўлга чиқдилар. (Юра-юра) бир харсанг олдига етиб келишди-да, унга бошларини қўйиб (дам олишди). Мусо (ас) ухлаб қолдилар. Ҳут ҳаракатланиб (саватдан) чиқди-да, денгизга сузиб кетди. Аллоҳ таоло балиқ ортида қолган изни тарқатмади, натижада сув бетида (узун) йўл қолди. Кейин, иккалалари (туриб), туннинг қолган қисмида ва тун бўйи йўл юришди. “Бас, қачонки (у ердан) ўтишгач, (Мусо) йигитга: “Нонуштамизни келтир, ҳақиқатдан, бу сафаримизда жуда чарчадик” – деди” (Каҳф” сураси, 62-оят). Мусо (ас) Аллоҳ таоло ўзларига буюрган (ҳарсанг турган) ердан ўтгунларича чарчоқ нима билмадилар. Ғуломлари у кишига: “Буни кўринг, биз (денгиз соҳилидаги) қояга бориб (ором олган) пайтимизда, мен балиқни унутибман. (Буни сизга) айтишга фақат шайтон ёдимдан чиқарди. У (балиқ) денгизга йўл олибди, ажобо!” (“Каҳф” сураси, 63-оят) – деди. (мазкур ғулом харсанг олдида дам олишган вақтда балиқни йўқолганини билган ва унинг денгизда қолган изини кўрган бўлиб, буни Мусо (ас)га айтишни унутиб, йўлда давом этаверган эди). Шундай қилиб, ўлик балиқнинг денгизга тушиб сузиб кетганидан ва унинг сув бетида изи сақланиб қолганидан таажжуб қилишди. Мусо (ас) ғуломларига: “Мана шу биз истаган нарса эди” – дедилар. Сўнгра Хизрни қидириб, изларига қайтдилар” (Каҳф” сураси, 64-оят). У ерда устига кийимини ёпиб ётган бир кишини – Хизр (ас)ни кўришди. Мусо (ас) салом бердилар. У киши алик олгач: “Сизнинг ерингизда қандай қилиб салом (тинчлик, омонлик, хотиржамлик) бўлиши мумкин?” – дедилар. Мусо (ас): “Мен Мусоман”, - дедилар. (* Хизр (ас) Мусо (ас)ни танимадилар. Агар у киши ғайбдан хабардор бўлганларида эди, кўрган замонлари таниган бўлар эдилар. Бу эса пайғамбарларнинг Аллоҳ таоло ўзларига маълум қилган ғайбдангина хабардор бўлганлигига далилдир). Хизр (ас): “Бани Исроил пайғамбари Мусоми?” – дедилар. Мусо (ас): “Ҳа, шундай, сизга билдирилган (илми) рушддан менга таълим берсангиз, деб ҳузурингизга келдим” – дедилар. (Мусо (ас)нинг бировдан таълим олишлари пайғамбар ва шарият соҳиби эканликларига номувофиқ бўлиб, бу ерда у киши ўта камтарлик ва одоблилик қилдилар, ўзларини билимсизроқ ҳисоблаб, у кишига эргашишга изн сўрадилар ва тўғри йўлга бошлашларини илтимос қилдилар). Хизр (ас): “Эй Мусо(ас)! Мен Аллоҳ таоло ўз илмидан менга ўргатган шундай (нарсаларни), биламанки, уни сиз билмайсиз ва Аллоҳ таолонинг ўзи сизга Аллоҳ таолонинг ўз илмидан шундай (нарсаларни) билдирганки, уни мен билмайман”, - дедилар. Мусо (ас): “Сизга эргашсам, майлими?” – дедилар. Хизр (ас): “Аниқки, сиз мен билан бирга (илм муаммоларига сабр қила олмайсиз. (Зотан) ўзингиз эгаллаб, хабардор бўлмаган нарсага қандай сабр қиласиз? (Мусо) деди: “Иншоаллоҳ, сен менинг сабрли эканимни кўрурсан. Мен бирор ишда сенга итоатсизлик қилмасман” (Каҳф” сураси, 67-69-оятлар) – дедилар. Кейин, иккалалари денгиз соҳили бўйлаб йўл олишди. Давоми: https://telegra.ph/3401-hadis-01-11
3402 - Ҳадис
3402-ҳадис Абу Ҳурайра (рз.) ривоят қиладилар: “Расулуллоҳ (сав): “Хизр (ас)нинг “Хизр” деб аталишларининг боиси шуки, у киши ўт-ўлансиз оппоқ ер устида (пўстида) ўтирар, ортларида эса (ўша ерда) кўм-кўк ўт-ўланлар (шамолдан) тебраниб турар эди” – дедилар”. (* Мужоҳид (рз.)нинг айтишларича, Хизр деб аталишларининг боиси – у киши намоз ўқисалар, атрофларидаги барча нарсалар кўкариб кетар экан. Асл номлари эса “Балйо” экан).
3403 - Ҳадис
28-боб 3403-ҳадис Абу Ҳурайра (рз.) ривоят қиладилар: “Расулуллоҳ (сав) бундай деб марҳамат қилдилар: “Бани Исроилга: “Ушбу қишлоққа (Қудсга) кирингиз ва ундан хоҳлаган жойларингизда лаззатланиб, еб-ичингиз. Дарвозадан сажда қилган ҳолингизда кириб, (Аллоҳга) “авф эт!” деб айтингиз” (“Бақара” сураси, 58-оят) – дейилди. Шунда улар айтишлари лозим бўлган сўзни ўзгартиришди-да, сажда ўрнига кетларини ерга судраганча эшикдан кириб келиб: “Арпа” – деб айтишди” (яна қ. 4479, 4641).
3404 - Ҳадис
3404-ҳадис Абу Ҳурайра (рз.) ривоят қиладилар: “Расулуллоҳ (сав) бундай дедилар: “Дарҳақиқат, Мусо (ас) ўта ҳаёли ва (бошқалардан авратларини) яширувчи киши эдилар. У киши ўта ҳаёли эканликларидан баданларининг бирор уятли ери кўзга ташланмас эди. Бани Исроилнинг кўпчилиги у кишига озор бериб: “Бу одам бекор ўралиб, чирмалиб юрмайди, баданида бирор айби бор. У ё мохов ёки дабба, ёки майиб”, - дейишар эди. Аллоҳ таоло Мусо (ас)ни уларнинг гапларидан холос қилишни ирода қилди. Бир куни Мусо (ас) якка ўзлари қолиб, барча кийимларини ечдилар-да, уларни бир тош устига қўйдилар. Сўнг, чўмилдилар. Чўмилиб бўлгач, кийимларини олмоқчи бўлиб, тош олдига келган эдилар, тош кийимларини олиб қочди. Шунда Мусо (ас) асоларини олиб, “Эй тош, кийимларимни бер, эй тош, кийимларимни бер, эй тош!” – деганларича унинг ортидан қувиб кетдилар. Қува-қува ўзлари билмаган ҳолда Бани Исроил гавжум турган ерга бориб қолдилар. Шунда улар Мусо (ас) қип-яланғоч баданларини – Аллоҳ таолор яратган гўзал баданни кўрдилар. Шу тариқа Аллоҳ таоло у кишини Бани Исроилнинг (бўлмағур) гапларидан халос этди. Кейин, тош тўхтади. Мусо (ас) кийимларини олиб, кийимниб олдилар. Сўнг асолари билан тошни шундай қаттиқ урдиларки, Аллоҳ таоло ҳақи, асоларининг зарбдан тош уч ёки тўрт ёхуд беш еридан дарз кетди. Аллоҳ таолонинг қуйидаги каломи шу хусусда: “Эй, мўминлар! Сизлар Мусога озор берган кимсалар каби бўлмангиз! Бас, Аллоҳ (Мусони) улар айтган нарса (айблар)дан оқлади. Аллоҳ наздида у обрўли киши эди” (“Аҳзоб” сураси, 69-оят).
3405 - Ҳадис
3405-ҳадис Манбада келтирилмаган...
3406 - Ҳадис
29-боб Аллоҳ таолонинг каломи: “... ўз санамларига сиғинаётган бир қавм...” (“Аъроф” сураси, 138-оят) 3406-ҳадис Жобир ибн Абдуллоҳ (рз.) ривоят қиладилар: “Биз (саҳобалар) Расулуллоҳ (сав) билан бирга Марризаҳрон деган ерда Кабас (арок дарахти меваларини) тераётган эдик. Шунда Расулуллоҳ (сав) (бизга): “Қорасини теришларингиз лозим, чунки қораси энг яхшисидир”, - дедилар. Саҳобалар: “(Ё Расулуллоҳ), қўй боққанмисиз? (яъни: “Қўй боққан бўлсангиз, арок дарахти меваларининг қайсиниси яхши-ю, қайсиниси ёмон эканлигини биласиз)”, - дейишди. Расулуллоҳ (сав): “Қўй боқмаган бирор пайғамбар борми? (Мусо (ас) ва у кишидан бўлак пайғамбарлар ҳам қўй боқишган)”, - дедилар (яна қ. 5453). (* Бу ҳадиснинг юқоридаги оятга боғлиқлиги шундаки, Мусо (ас) қўй боққанлиги туфайли сабру-қаноатли бўлганлар, ҳатто қавмлари азбаройи йўлдан озганлиги ва ақли пастлигидан: “Эй Мусо, бизларга ҳам уларнинг тангрилари сингари бир тангри ясаб бергин!” – дейишганда у киши сабру қаноат қилиб, улар билан муомала қила олганлар).
3407 - Ҳадис
30-боб Аллоҳ таолонинг: “Эсланг, Мусо ўз қавмига: “Аллоҳ сизларни (бир) сигир сўйишга буюрди”, - деганида...” (“Бақара” сураси, 67-оят) каломи ҳақида Бу ерда ҳадис келтирилмаган. 31-боб Мусо (ас)нинг вафотлари ва (вафотларидан) сўнг зикр қилиниши ҳақида 3407-ҳадис Абу Ҳурайра (рз.) ривоят қиладилар: “Ўлим фариштаси одам қиёфасида Мусо (ас)га юборилди. У келгач, Мусо (ас) уни бир уриб кўзини чиқардилар. Сўнг фаришта ўз Парвардигори қошига қайтиб бориб: “Мени ўлимни хоҳламан банданг ҳузурига юборибсан”, - деди. Аллоҳ таоло унинг кўзини ўрнини қайтариб, “Унинг олдига қайтгин-да, унга айтгинки, қўлини бир ҳўкизнинг устига қўйсин, қўли ёпган (барча) жунларнинг ҳар бири учун бир йўл умр берилади”, - деди. Фаришта Аллоҳ таолонинг амрини етказгач, Мусо (ас): “Ё Парвардигорим! Ундан кейинчи?” – дедилар. Аллоҳ таоло: “Ундан кейин ўлим”, - деди. Мусо (ас) (Аллоҳ таоло билан терроқ учрашиш шавқида): “Ундай бўлса, ҳозир омонатингни олавер”, - дедилар. Сўнг, Аллоҳ таолонинг ўзлари Муқаддас ер (Байтул Мақдис)га бир тош отим яқин масофада яқинлаштиришини, яъни, Байтул Мақдисга бир тош отим яқин масофада дафн қилинишларини сўрадилар. Чунки, кўпчилик пайғамбарлар ўша ерга дафн қилинган бўлиб, уларга яқин бўлишни ўзларига хайрли деб билдилар ва Аллоҳ таоло уларга нозил қилинадиган фазлу раҳматнинг ўзларига ҳам фойдаси тегишидан умид қилдилар. Абу Ҳурайра (рз.) сўзларини давом эттириб яна шундай дедилар. Расулуллоҳ (сав): “Агар ўша ерда бўлсам, у кишининг йўл четидаги қизил қум уюми остидаги қабрларини сизларга, албатта, кўрсатар эдим”, - дедилар”.
3408 - Ҳадис
3408-ҳадис Абу Ҳурайра (рз.) ривоят қиладилар: “Мусулмонлардан бир киши ва яҳудийлардан бўлган бир киши (Абу Бакр ас-Сиддиқ ёки бир ансорий) ўзаро гап талашиб қолиб, мусулмон яҳудийга: “Қасам ичишда “Муҳаммад (сав)ни барча одамлардан афзал қилган зот (Аллоҳ таоло) ҳақи!” деб қасам ичилади.” – деди. Шунда яҳудий унга жавобан: “Мусо (ас)ни барча одамлардан афзал қилган зот ҳақи!” – деган эди, мусулмон қўли билан унинг юзига шаполоқ тортиб юборди. Кейин, яҳудий Расулуллоҳ (сав)нинг ҳузурларига бориб, ўзи билан мусулмон ўртасидаги бўлиб ўтган воқеа хусусида хабар берди. Расулуллоҳ (сав) мусулмонни чақириб ундан шу ҳақда сўрадилар. Мусулмон бор гапни айтди. Сўнг, Расулуллоҳ (сав) бундай деб марҳамат қилдилар: “Мени Мусо (ас)дан афзал кўрманглар. Дарҳақиқат, Қиёмат куни одамлар даҳшатдан беҳуш бўлиб йиқиладилар. Мен биринчи бўлиб ҳушига келган одам бўламан, (қарасам) Мусо (ас) Аршнинг бир четини маҳкам ушлаб турган бўладилар. Аммо, мен у киши ҳам барча баробар даҳшатдан беҳуш бўлиб йиқилиб мендан илгари ўзларига келганмилар ёки у зотни Аллоҳ таоло истисно қилганми?” – бундан бехабар бўламан. “Сур чалиниши билан осмонлар ва Ердаги бор жонзот ўлади, илло Аллоҳ хоҳлаган зотларгина (тирик қолурлар)” (“Зумар” сураси, 68-оят).
3409 - Ҳадис
3409-ҳадис Абу Ҳурайра (рз.) ривоят қиладилар: “Одам (ас) ва Мусо (ас) ўзаро гап талашиб қолишиб, Мусо (ас) Одам (ас)га: “Сиз қилиб қўйган хатоингиз (гуноҳингиз) сизни жаннатдан чиқишингизга (сабаб) бўлган Одамсиз!” – дедилар. Шунда Одам (ас) у кишига: “Аллоҳ таоло ўз рисолати ва каломи билан саралаган, мен яратилмасимдан бурун менга тақдир қилган қисматни рўкач қилиб, мени маломат қилувчи Мусо сизмисиз?!” – дедилар. Расулуллоҳ (сав): “Одам (ас) (инкор этиб бўлмайдиган бу далиллари билан) Мусо (ас)ни икки марта енгдилар (яъни, бу хусусда мутлақо оғиз очмайдиган қилиб қўйдилар)”, - дедилар” (яна қ. 4736, 4738, 6614, 7915).
3410 - Ҳадис
3410-ҳадис Ибн Аббос (рз.) ривоят қиладилар: “Расулуллоҳ (сав) бир куни (уйларидан) ҳузуримизга чиқдилар-да, бундай деб марҳамат қилдилар: “(Исроъ кечаси) менга (барча) умматлар намоён қилинди. Бир маҳал уфқни тўсиб келаётган кўп сонли оломонга кўзим тушди. Шунда: “Бу – ўз қавми билан келаётган Мусодир”, - дейилди” (яна қ. 5705,5792, 6472, 6541).
3411 - Ҳадис
32-боб Аллоҳ таолонинг: “Аллоҳ имон келтирган зотлар ҳақида Фиръавннинг хотинини мисол келтирди” деган каломидан “(Унинг амрига) итоат этувчилардан бўлди” деган каломигача (“Таҳрим” сураси, 11-12-оятлар) келтирилган ояти ҳақида 3411-ҳадис Абу Мусо (рз.) ривоят қиладилар: “Расулуллоҳ (сав) бундай деб марҳамат қилдилар: “Эркаклардан кўпчилик камолотга эришди, аммо аёллардан фақат Фиръавннинг аёли Осиё ва Имрон қизи Марямгина (аёлларга хос фазилатлар борасида) камолотга эришди. Дарҳақиқат, Ойшанинг бошқа аёллардан афзаллиги – сариднинг бошқа таомлардан афзаллиги кабидир” (яна қ. 3433, 3769, 5418). (“Сарид” нон тўғралган ёки қовоқ солиб пиширилган сутли овқат бўлиб, нон тўғралган гўштли шўрва ҳам шундай деб аталади).
3412 - Ҳадис
33-боб Аллоҳ таолонинг: “Албатта, Ҳорун Мусо қавмидан эди” (“Қасас” сураси, 76-оят) деган каломи ҳақида Бу ерда Ибн Аббос (рз.) “Қасас” сурасидаги баъзи сўзлар тафсири ҳақида баён қиладилар. 34-боб Аллоҳ таолонинг: “Мадян (қавми)га биродари Шуайб (элчи пайғамбар этиб юбордик)” (“Ҳуд” сураси, 84-оят) деган каломи ҳақида Бу ерда “Ҳуд”, “Аъроф”, “Ҳижр” сураларидаги айрим сўзлар тафсири баён қилинган. 35-боб Аллоҳ таолонинг: “Соффот” сурасидаги “Юнус ҳам, албатта, пайғамбарлардандир” деган 139-оятидан “Бас, улар (Юнусга) имон келтирдилар. Сўнгра Биз уларни (маълум) бир муддатгача (ажаллари етгунча ҳаётдан) баҳраманд этдик” деган 148-оятигача каломи ҳақида 3412-ҳадис Абдуллоҳ (рз.) ривоят қиладилар: “Расулуллоҳ (сав): “Бирортангиз мени Юнус (ибн Маттодан) яхши, деб айтманглар!” – дедилар (яна қ. 4306, 4804).
3413 - Ҳадис
3413-ҳадис Ибн Аббос (рз.) ривоят қиладилар: “Расулуллоҳ (сав): “Бирор банда мени Юнус ибн Маттодан яхши, деб айтмаслиги лозим”, - дедилар. Шунда у кишини (Маттонинг ўғли Юнус) деб оталарига нисбат бердилар”.
3414 - Ҳадис
3414-3415-ҳадис Абу Ҳурайра (рз.) ривоят қиладилар: “Бир яҳудий ўз матосини кўрсатаётган вақтда матосига унинг ғазабини қўзғайдиган миқдорда (кам) нарҳ берилди. Шунда у: “Йўқ, Мусо (ас)ни бутун башариятдан афзал қилиб танлаб олган зот ҳақи!” – деди. Яҳудийнинг бу гапини ансорлардан бири эшитиб қолиб, ўрнидан турди-да, унинг юзига шапалоқ тортиб: “Расулуллоҳ (сав) орамизда бўлганлари ҳолда “Мусо (ас)ни бутун башариятдан (афзал қилиб) танлаган зот ҳақи!” деб айтаяпсанми?” – деди. Сўнг, яҳудий Жаноб Расулуллоҳнинг ҳузурларига бориб: “Эй Абулқосим, мен зиммийларданман, нега фалончи менинг юзимга шапалоқ урди?” – дедилар. У бўлган воқеани айтиб берди. Шунда Жаноб Расулуллоҳ (ансорийга): “Нега шапалоқ урдинг?” – дедилар. У бўлган воқеани айтиб берди. Шунда Жаноб Расулуллоҳ шу қадар дарғазаб бўлдиларки, хатто юзларидан бу нарса кўриниб турар эди. Кейин у зот бундай дедилар: “Аллоҳ таоло (юборилган) пайғамбарларни бир-бирларидан афзал кўрманглар. Чунки, Қиёмат куни сур чалиниб, осмонлардаги кимсалар ҳам, Ердаги барча жонзотлар ҳам беҳуш бўлиб йиқиладилар, Аллоҳ таоло ўзи ирода қилганларгина бундан мустасно бўладилар. Кейин, сур иккинчи бор чалиниб, мен энг биринчи бўлиб тирилган киши бўламан. Қарасам, Мусо (ас) Аршни маҳкам ушлаб турган бўладилар. Аммо, мен у киши Тур куни беҳуш йиқилганлари ҳисобига бу гал беҳуш қилинмадиларми – буни билмайман. Мен бирор кимсани Юнус ибн Маттодан афзал, деб айтмасман” (яна қ. 3416, 4604, 4631, 4805).
3415 - Ҳадис
3414-3415-ҳадис Абу Ҳурайра (рз.) ривоят қиладилар: “Бир яҳудий ўз матосини кўрсатаётган вақтда матосига унинг ғазабини қўзғайдиган миқдорда (кам) нарҳ берилди. Шунда у: “Йўқ, Мусо (ас)ни бутун башариятдан афзал қилиб танлаб олган зот ҳақи!” – деди. Яҳудийнинг бу гапини ансорлардан бири эшитиб қолиб, ўрнидан турди-да, унинг юзига шапалоқ тортиб: “Расулуллоҳ (сав) орамизда бўлганлари ҳолда “Мусо (ас)ни бутун башариятдан (афзал қилиб) танлаган зот ҳақи!” деб айтаяпсанми?” – деди. Сўнг, яҳудий Жаноб Расулуллоҳнинг ҳузурларига бориб: “Эй Абулқосим, мен зиммийларданман, нега фалончи менинг юзимга шапалоқ урди?” – дедилар. У бўлган воқеани айтиб берди. Шунда Жаноб Расулуллоҳ (ансорийга): “Нега шапалоқ урдинг?” – дедилар. У бўлган воқеани айтиб берди. Шунда Жаноб Расулуллоҳ шу қадар дарғазаб бўлдиларки, хатто юзларидан бу нарса кўриниб турар эди. Кейин у зот бундай дедилар: “Аллоҳ таоло (юборилган) пайғамбарларни бир-бирларидан афзал кўрманглар. Чунки, Қиёмат куни сур чалиниб, осмонлардаги кимсалар ҳам, Ердаги барча жонзотлар ҳам беҳуш бўлиб йиқиладилар, Аллоҳ таоло ўзи ирода қилганларгина бундан мустасно бўладилар. Кейин, сур иккинчи бор чалиниб, мен энг биринчи бўлиб тирилган киши бўламан. Қарасам, Мусо (ас) Аршни маҳкам ушлаб турган бўладилар. Аммо, мен у киши Тур куни беҳуш йиқилганлари ҳисобига бу гал беҳуш қилинмадиларми – буни билмайман. Мен бирор кимсани Юнус ибн Маттодан афзал, деб айтмасман” (яна қ. 3416, 4604, 4631, 4805).
3416 - Ҳадис
3416-ҳадис Абу Ҳурайра (рз.) ривоят қиладилар: “Расулуллоҳ (сав): “Бирор киши: “Мен Юнус ибн Маттодан яхшиман” – деб айтмаслиги лозим”, - дедилар”.
3417 - Ҳадис
38-боб Аллоҳ таолонинг: “Улардан денгиз бўйида жойлашган қишлоқ (аҳли) ҳақида сўранг! Қайсики, шанбалик (байрами) ўтказган (ов қилмаган) кунларида балиқлари улар сари сув бетида оқиб келар” (“Аъроф” сураси, 163-оят) деган каломи ҳақида Бу ерда “Аъроф” сурасининг 163-166-оятларидаги айрим сўзлар тафсири баён қилинган. 37-боб Аллоҳ таолонинг: “... ва Довудга Забур (китоби)ни бердик” (“Исро” сураси, 55-оят) деган каломи ҳақида Бу ерда “Исро” сурасининг 55-96-оятларидаги айрим сўзлар тафсири баён қилинган. 3417-ҳадис Абу Ҳурайра (рз.) ривоят қиладилар: “Расулуллоҳ (сав) бундай деб марҳамат қилдилар: “Довуд (ас)га (Забурни қироат қилиб, хатм қилиш Аллоҳ тамонидан) осон қилинган эди. Довуд (ас) уловларини эгарлашни амр қилар эдилар, кейин у эгарлангунга қадар (Забур)ни қироат қилиб (хатм қилиб) бўлар эдилар ва у киши ўз қўл меҳнатлари билан топган нарсанигина ер эдилар”.
3418 - Ҳадис
3418-ҳадис Абдуллоҳ ибн Амр (рз.) ривоят қиладилар: “Аллоҳ таоло ҳақи, умрим бўйи кундузлари рўза тутиб, кечалари (ухламай тоат-ибодат билан) машғул бўламан!” – деб айтганимни Расулуллоҳ (сав)га етказишибди. Жаноб Расулуллоҳ (мени чақириб): “Аллоҳ таоло ҳақи, умрим бўйи кундузлари рўза тутиб, кечалари рўза тутиб, кечалари (ухламай тоат-ибодат билан)... бўламан!” деб айтган сенмисан?” – дедилар. Шунда мен: “Ҳа, айтдим” – дедим. Жаноб Расулуллоҳ: “Сен бунга кучинг етмайди. Рўза ҳам тутгин, (баъзи кунлари) оғиз очиқ ҳам бўлгин, тунлари туриб тоат-ибодат ҳам қилгин, ухлагин ҳам, шунингдек ҳар ой уч кун рўза тутгин. Дарҳақиқат, бу уммат учун бир яхшиликка ўн баробар савоб бордир ва бир асрлар бўйи рўза тутган кабидир”, - дедилар. Мен: “Бундан ҳам кўпроқ рўза тутишга қодирман, ё бир кун рўза тутиб, икки кун тутмагин”, - дедилар. Мен: “Бундан ҳам кўпроқ рўза тутишга қодирман”, - дедим. Жаноб Расулуллоҳ: “Ундай бўлса, бир кун рўза тутиб, бир кун тутмагин, бу эса Довуд (ас)нинг рўзалари бўлиб, бу эса рўзаларнинг адолатлисидир”, - дедилар. Мен: “Бундан ҳам кўпроқ рўза тутишга қодирман, ё Расулуллоҳ!” – дедим. Жаноб Расулуллоҳ: “Бундан афзали йўқдир!” – дедилар”.
3419 - Ҳадис
3419-ҳадис Абдуллоҳ ибн Амр ибн ал-Ос (рз.) ривоят қиладилар: “Расулуллоҳ (сав) менга: “Сенинг кечалари (ухламай тоат-ибодат билан) бўлишинг, кундузлари эса рўза тутишинг хусусида менга айтган гаплари ростми?” – дедилар. Мен: “Ҳа”, - дедим. Жаноб Расулуллоҳ: “Агар шундай қилсанг, кўзинг хиралашиб, баданинг заифлашади. Ҳар ой уч марта рўза тутгин, бу эса умр бўйи рўза тутган кабидир” – дедилар. Мен: “Бундан ортиқроқ рўза тутишга ўзимда куч-қувват сезаман”, - дедим. Жаноб Расулуллоҳ: “Ундай бўлса, Довуд (ас) рўзаларини тутгин, у киши бир кун рўза тутиб, бир кун тутмаганлар. Агар душманга йўлиқсалар, қочмаганлар (яъни, мўътадил рўза тутганлари боисидан кучдан қолмаганлар, душман билан уришишга кучлари етган)”, - дедилар”.
3420 - Ҳадис
38-боб Аллоҳ таолога энг маҳбуб намоз – Довуд (ас)нинг намозларидир. Шунингдек, Аллоҳ таолога энг маҳбуб рўза ҳам Довуд (ас)нинг рўзаларидир Дарҳақиқат, Довуд (ас) кечанинг ярмида ухлар, кечанинг учдан бир қисми қолган вақтда уйғонардилар-да, тоат ибодат билан машғул бўлар эдилар. (Сўнг, тонгги намозга тетик бўлиб туриш учун) кечанинг олтидан бир қисми қолган вақтда яна ётиб ухлар эдилар. У киши бир кун рўза тутиб, бир кун тутмас эдилар. Довуд (ас)нинг ушбу тарздаги тун тақсимотлари Ойша (рз.)нинг: “Расулуллоҳ (сав) менинг ҳузуримда бўлган тунлари саҳарда у зотни доимо уйқудаги ҳолатда кўрар эдим” – деган сўзларига мувофиқдир” – дейди Али (рз.). (* Яъни, саҳарга яқин, кечанинг 6/1 қисми қолган пайтда у зот доимо ухлар эдилар). 3420-ҳадис Абдуллоҳ ибн Амр (рз.) ривоят қиладилар: “Расулуллоҳ (сав) менга бундай деб марҳамат қилдилар: “Аллоҳ таолога энг маҳбуб рўза – Довуд (ас)нинг (тутган) рўзалари бўлиб, у киши бир кун рўза тутиб, бир кун тутмас эдилар. Шунингдек, Аллоҳ таолога энг маҳбуб намоз ҳам Довуд (ас)нинг (ўқиган) намозлари бўлиб, у киши кечанинг ярмигача ухлар учдан бир қисми (қолган вақт)да уйғонардилар-да, олтидан бир қисми қолган вақтда яна ётиб ухлар эдилар”.
3421 - Ҳадис
39-боб Аллоҳ таолонинг: “... ва Бизнинг бандамиз бўлмиш (тоат-ибодатда) бақувват бўлган Довудни эсланг!..” деган “Сод” сурасининг 17-оятидан 20-оятигача келтирилган каломи ҳақида Бу ерда “Сод” сурасининг 17-25-оятларидаги айрим сўзлар тафсири баён қилинган. 3421-ҳадис Мужоҳид (рз.) ривоят қиладилар: “Мен Ибн Аббосга: “Сод” сурасида сажда қиламизми?” – дедим. Шунда у киши “Анъом” сурасининг “Унинг зурриётидан Довуд, Сулаймон...” деган 84-оятидан то “Бас, (Сиз ҳам) уларнинг йўлига иқтидо қилинг!” – деган 90-оятигача қироат қилдилар. Сўнг: “Пайғамбар (сав) ҳам уларга иқтидо қилишга буюрилган кишилардандир (яъни, “Агар Пайғамбаримиз (сав) уларга эргашишга буюрилган эканлар, демак сен барчадан илгари шундай қилишинг лозим”) – деб айтдилар” (яна қ. 4632, 4806, 4807).
3422 - Ҳадис
3422-ҳадис Ибн Аббос (рз.) ривоят қиладилар: “Сод” сураси сажда қилиш буюрилган суралардан эмас. Аммо, мен Расулуллоҳ (сав)нинг “Сод” сурасида сажда қилаётганларини кўрдим”. (* Жаноб Расулуллоҳ мазкур сурада сажда қилгач: “Довуд (ас) бу сурада Аллоҳ таолога тавба қилиш учун сажда қилганлар, биз эса Аллоҳ таолога шукр изҳор қилиш учун сажда қилармиз”, - деб айтган эканлар).
3423 - Ҳадис
40-боб Аллоҳ таолонинг: “Довудга Сулаймонни ато этдик. (Сулаймон) нақадар яхши бандадир! Дарҳақиқат, у (Аллоҳ йўлига) бутунлай қайтувчидир” (“Сод” сураси, 30-оят) “... менга ўзимдан кейин бирор кишига муяссар бўлмайдиган бир мулк (ҳукмронлик) ато этгин!” (“Сод” сураси, 35-оят), “Яна (улар), Сулаймон подшоҳлигидаги шайтонлар (жинлар) ўқийдиган нарсаларга эргашиб кетдилар” (“Бақара” сураси, 102-оят), “Сулаймонга эрталаб бир ойлик, кечки пайт бир ойлик (масофани босиб ўтадиган) шамолни (бўйин сундирдик) ва унинг учун мис булоғини оқизиб қўйдик. Яна жинлардан ҳам Парвардигорининг изни билан унинг қўл остида ишлайдиган (жин)ларни (бўйсундириб қўйгандирмиз). Улардан ким бизнинг амримиздан четланса, Биз унга ўт азобидан тоттириб қўюрмиз. Улар (Сулаймонга мисдан) хоҳлаган нарсаларни – меҳроблар (ибодатхоналар), тимсоллар (ҳайкаллар, суратлар), ҳовузлар каби (катта) лаганлар ва (ўчоқларга) ўрнашувчи қозонларни ясаб берурлар” (“Сабаъ” сураси 12-13-оятлар) – деган каломлари ҳақида. 3423-ҳадис Абу Ҳурайра (рз.) ривоят қиладилар: “Расулуллоҳ (сав) бундай деб марҳамат қилдилар: “Дарҳақиқат, кеча тунда жинлардан бўлмиш Ифрит намозимни бузиш ниятида тўсатдан менга намоён бўлди. Шунда Аллоҳ таоло менга уни ушлаб олиш имконини берди ва мен уни ушлаб олдим. Мен уни сизларга барчангиз уни кўрасизлар, деб масжид устунларидан бирига боғлаб қўймоқчи бўлдим-у, аммо биродарим Сулаймон (ас)нинг “Эй, Раббим! Ўзинг мени мағрифат қилгин ва менга ўзимдан кейин бирор кишига муяссар бўлмайдиган бирор мулк (ҳукмронлик) ато этгин!” (“Сод” сураси, 35-оят) деб қилган дуоларини эсладим-да, уни қувиб, қайтариб юбордим”. (Имом Бухорий бу ҳадисни асир тутқун ва душманни масжидга боғлаб қўйиш жоиз эканлигига далил қилиб келтирганлар).
3424 - Ҳадис
3424-ҳадис Абу Ҳурайра (рз.) ривоят қиладилар: “Расулуллоҳ (сав) бундай деб марҳамат қилдилар: “Довуд (ас)нинг ўғиллари Сулаймон (ас): “Мен бу кеча, албатта етмишта аёлни зиёрат (бундан жимоъ назарда тутилмоқда) қиламан, ҳар бир аёл Аллоҳ таоло йўлида жиҳод қилувчи бир чавандозга ҳомиладор бўлади”, - дедилар. Шунда дўстлари унга: “Иншоаллоҳ, деб айтинг!” – деди, лекин у киши (унутиб) бундай демадилар. Натижада етмишда аёлдан биттасигина ҳомиладор бўлди, у ҳам бўлса чала туғиб қўйди. Пайғамбар (сав) сўзларини давом эттириб, яна бундай дедилар. Агар у киши (“Иншоаллоҳ”) деганларида, барча аёллар биттадан чавандоз туғиб бериб, улар Аллоҳ таоло йўлида жиҳод қилган бўлар эдилар”. (* Ушбу ҳадис аввалги жилдларда ҳам бор бўлиб, аёллар сони ҳаммасида турлича).
3425 - Ҳадис
3425-ҳадис Абу Зарр (рз.) ривоят қиладилар: “Ё Расулуллоҳ, дастлаб қайси масжид барпо қилинган?” – дедим. Расулуллоҳ (сав): “Масжидул Ҳаром”, - дедилар. Мен: “Кейин, қайси?” – дедим. Жаноб Расулуллоҳ: “Кейин, Масжидул Ақсо”, - дедилар. Мен: “Улар иккаласининг (қурилиши орасида неча йил фарқ бор?” – дедим. Жаноб Расулуллоҳ: “Қирқ йил”, - дедилар, сўнг: “Қаерда бўлмасин, намоз (ўқишингга ) тўғри келиб қолса, ўқийвергин, чунки бутун ер юзи сенга масжиддир” – деб марҳамат қилдилар”.
3426 - Ҳадис
3426-ҳадис Абу Ҳурайра (рз.) ривоят қиладилар: “Мен Расулуллоҳ (сав) бундай деяётларини эшитдим: “Мен келтирган ҳидоят нури, жаҳаннамдан ҳимояланиш йўлидир ва буни жоҳилона инкор қилиб, унга қарши чиқиш масаласида мен ва (ҳақиқатни инкор қилувчи) одамлар худди бир кишининг олов ёқишига ўхшайди. Парвоналар ва мана бу ҳашоратлар (ўт ёққан киши ҳарчанд уларни ўтдан ҳайдамасин) улар ўзларини оташга отаверадилар”.
3427 - Ҳадис
3427-ҳадис Икки аёл бўлиб, уларнинг ўғилчалари ўзлари билан бирга эди. Ногаҳон бир бўри келиб, улардан бирининг ўғилчасини олиб кетди. Шунда ўғилчасини бўри олиб кетган аёл дугонасига: “Дарҳақиқат, бўри сенинг ўғилчангни олиб кетди”, - деди. У: “Йўқ, сенинг болангни олиб кетди”, - деди. Натижада иккаласи талашиб Довуд (ас)нинг ҳузурларига боришди. Довуд (ас) ёши катта аёлнинг фойдасига ҳукм чиқариб, омон қолган болани ўшанга бердилар. Чунки, бола ўша аёлнинг қўлида эди. Иккинчи аёл Довуд (ас)нинг ҳукмларига қаршилик қилишга ожизлик қилди. Сўнг, иккала аёл Сулаймон ибн Довуднинг ҳузурларига боришиб, бўлган воқеани у кишига айтиб беришди. Шунда Сулаймон (ас): “Менга пичоқ келтиринглар, болани икки нимта қилиб, уларга бўлиб бераман”, - дедилар. Ёши кичик аёл: “Бундай қилманг, Аллоҳ таоло сизни раҳмат қилсин! Бу бола шу аёлнинг боласи”, - деди. Шундан сўнг, Сулаймон (ас) болани ёши кичик аёлга беришга ҳукм қилдилар” (яна қ. 6769).
3428 - Ҳадис
41-боб Аллоҳ таолонинг каломи: “Биз Луқмонга ҳикмат ато этдик (ва унга дедик): “Аллоҳга шукр қилгин! Кимки шукр қилса, фақат ўзи учун шукр қилур. Кимки ношукрлик қилса, бас албатта, Аллоҳ беҳожат ва ҳамд эгасидир” деган оятдан “Одамларга (кибрланиб) юзингни буриштирмагин ва ерда керилиб юрмагин! Чунки, Аллоҳ барча кибрли, мақтанчоқ кимсаларни суймас” деган оятигача (“Луқмон”м сураси, 12-18-оятлар) 3428-ҳадис Абдуллоҳ (рз.) ривоят қиладилар: “Аллоҳ таолонинг: “Эсланг, Луқмон ўғлига насиҳат қилиб, деган эди: “Эй, ўғилчам! Аллоҳга ширк келтирмагин! Чунки, ширк улкан зулмдир” (“Луқмон” сураси, 13-оят) – деган ояти каримаси нозил бўлганда Расулуллоҳ (сав)нинг саҳобалари: “Қайси биримиз имонимизни зулм билан қориштирмаганмиз?!” – дейишди. Кейин, Аллоҳ таолонинг: “Эсланг, Луқмон ўғлига насиҳат қилиб, деган эди: “Эй, ўғилчам! Аллоҳга ширк келтирмагин! Чунки ширк улкан зулмдир” (“Луқмон” сураси, 13-оят) – деган ояти каримаси нозил бўлди”.
3429 - Ҳадис
3429-ҳадис Абдуллоҳ (рз.) ривоят қиладилар: “Аллоҳ таолонинг: “Имон келтирган ва имонларига зулм (ширк)ни аралаштирмаганлар...” (“Анъом” сураси, 82-оят) – деган ояти каримаси нозил бўлганда бу оят мусулмонларни оғир ҳолатга солиб қўйди ва: “Ё Расулуллоҳ, қайси биримиз ўзимизга зулм қилмаймиз?!” – дейишди. Шунда Жаноб Расулуллоҳ: “Бу оят сизлар ўйлаган маънода эмас. Унинг асл маъноси – ширкдир. Луқмон (ас)нинг ўз ўғилларига насиҳат қилиб: “Эй ўғилчам! Аллоҳга ширк келтирмагин! Чунки, ширк улкан зулмдир” (“Луқмон” сураси, 13-оят) – деб айтганларини эшитмаганмисизлар?” – дедилар”.
3430 - Ҳадис
42-боб “(Эй, Муҳамад!) Сиз уларга қишлоқ (аҳли)ни у жойга элчилар келган пайтини мисол келтиринг! Ўшанда Биз уларга (Исо орқали) иккита (элчи)ни юборганимизда (улар) иккисини ёлғончига чиқаришгач, учинчи (элчи) билан қувватлантирдик. Бас, (уччала элчи Антокия аҳлига): “Ҳақиқатдан, биз сизларга (имонга даъват қилиш учун юборилган) элчилармиз”, - дедилар” (“Ёсин” сураси, 13-14-оятлар) Мужоҳид: “Аззазно” – “қувватлантирдик” маъносида”, - дейдилар. Ибн Аббос: “Тоирикум” – “Мусибатларингиз” деган мазмунда”, - дейдилар. 48-боб Аллоҳ таолонинг каломи: “Марям” сурасининг “(Эй, Муҳаммад! Бу Раббингиз ўз бандаси Закариёга қилган марҳаматининг зикри (қиссаси)дир” деган 2-оятидан “(Аллоҳ айтди): “Эй Закариё! Биз сенга бир фарзанд хушхабарини берурмиз; унинг исми Яҳё бўлиб, илгари унга бирор (кимсани) ҳамном қилган эмасмиз” деган 7-оятигача 3430-ҳадис Анас ибн Молик (рз.) Молик ибн Саъсаъадан нақл қиладиларки: “Расулуллоҳ (сав) уларга (саҳобаларга) Исроъ кечаси хусусида сўзлаётиб, биринчи осмонга чиққанларида айтибдилар. Жаброил (ас) эшикни очишни сўрабдилар. Шунда: “Бу ким?” – дейилибди. Жаброил (ас): “Бу менман”, - дебдилар. “Сиз билан бирга ким бор?” – дейилибди. Жаброил (ас): “Муҳаммад (ас)” – дебдилар. “Сиз у кишини бу ерга олиб чиқишга юборилганмидингиз?” – дейилибди. Жаброил (ас): “Ҳа”, - дебдилар. “Савол-жавоб тугаб, иккинчи осмонга чиқиб бўлганимдан сўнг, - дейдилар Жаноб Расулуллоҳ, - у ерда икки холавачча бўлмиш Яҳё ва Исо (ас)ни кўрдим. Жаброил (ас) менга: “Булар Яҳё ва Исо (ас)дирлар, уларга салом беринг!” – дедилар. Мен уларга салом бердим. Улар алик олишгач: “Марҳабо, эй солиҳ биродар ва солиҳ пайғамбар!” – дейишди”.
3431 - Ҳадис
44-боб Аллоҳ таолонинг “(Эй, Муҳаммад!) Ушбу Китобда (Қуръонда) Марямни ёд этинг! У ўз оиласидан четга – Шарқ томонга кетди” (“Марям” сураси, 16-оят) – деган каломи ҳақида Аллоҳ таолонинг каломи: “Эсланг, фаришталар: “Эй, Марям, Аллоҳ сенга ўзининг “калимаси” хушхабарини берадиким, унинг исми Исо Масиҳ ибн Марям бўлиб, (у) дунёю охиратда обрўли ва (Аллоҳга) яқин кишилардандир” (“Оли Имрон” сураси, 45-оят) ҳамда “Оли Имрон” сурасининг “Албата, Аллоҳ Одам ва Нуҳни ҳамда Иброҳим ва Имрон авлодларини оламлар узра (пайғамбарлик учун) танлади” деган 23-оятидан “...Албатта, Аллоҳ ўзи хоҳлаган кишиларга беҳисоб ризқ берур”, - деб жавоб берар эди” – деган 37-оятигача Ибн Аббос (рз.) айтадилар: “Оли Имрондан мурод – Иброҳим оиласи, Имрон оиласи, Ёсин оиласи, Муҳаммад оиласи дейилганидек, уларнинг оиласи орасида уларга эргашга мўминлар назарда тутилмоқда, барча аҳли эмас. Аллоҳ таолонинг “Оли Имрон” сураси 68-оятидаги айтилганидек, Иброҳим (ас)га энг ҳақли кишилар, у зотга эргашган мўминлардир. “Оли”дан мақсад “аҳлидир. (Худди Оли Имрон – дегани “Имрон аҳли” деганидек). 3431-ҳадис Абу Ҳурайра (рз.) ривоят қиладилар: “Мен Расулуллоҳ (сав)нинг бундай деб айтаётганларини эшитдим: “Биби Марям ва у муҳтараманинг ўғилларидан бўлак бирор одам боласи йўқки, туғилганида унга шайтон тегмаган ва у шайтоннинг тегишидан чинқириб йиғламаган бўлсин”. Кейин, Абу Ҳурайра: “Кўзи ёригач, деди: “Эй, Раббим, мен қиз туғдим”, - ваҳоланки, Аллоҳ унинг туққанини билилувчироқ эди. Ахир, (у кутган) ўғил бу қиздек (хислатли) бўлмасди – “Мен унга Марям деб исм қўйдим ва унга ҳамда зурриётига қувғин этилган шайтоннинг ёмонлигидан паноҳ беришингни Сендан сўрайман” (“Оли Имрон” сураси, 36-оят) деб дуо қилганлар”, - дейдилар.
3432 - Ҳадис
45-боб Аллоҳ таолонинг: “Оли Имрон” сураси 42-ояти ҳақида 46-боб Аллоҳ таолонинг каломи: “Эсланг фаришталар: “Эй, Марям, Аллоҳ сенга ўзининг “калимаси” хушхабарини берадиким, унинг исми Исо Масиҳ ибн Марям бўлиб, (у) дунёю охиратда обрўли ва (Аллоҳга) яқин кишилардандир” деган сўзидан “Қачон бирор ишни тақдир этса (истаса), фақатгина унга “Бўл!” деса, бас, у бўлаверади” деган сўзигача (“Оли Имрон” сураси, 45-47-оятлар) 3432-ҳадис Али (рз.) айтадилар: “Мен Набий (сав)нинг (ўз замонасида дунё) аёлларининг хайрлиси Имроннинг қизи Марямдир. Бу уммат аёлларининг энг хайрлиси эса, Ҳадича (рз.)дир” – деганларини эшитгандим”.
3433 - Ҳадис
3433-ҳадис Абу Мусо ал-Ашъарий (рз.) ривоят қиладилар: “Расулуллоҳ (сав) бундай деб марҳамат қилдилар: “Ойшанинг бошқа аёллардан афзаллиги – сариднинг бошқа таомлардан афзаллиги кабидир. Эркаклардан кўпчилиги камолатга эришди, аёллардан эса Имрон қизи Марям ва Фиръавннинг аёли Осиёдан бўлаклар камолатга эришмади”.
3434 - Ҳадис
3434-ҳадис Абу Ҳурайра (рз.) ривоят қиладилар: “Мен Расулуллоҳ (сав)нинг бундай деб айтганларини эшитдим: “Қурайш аёллари туя минадиган (яъни бадавий) аёлларнинг яхшироғи, уларнинг болага (таълим-тарбия борасида) меҳрибонроғи (яъни эри ўлиб кетса ҳам боласини ўйлаб бошқа эрга тегмайди) ва эрига унинг молини тежаб-тергаб ишлатишда ғамхўрроғидир”. Абу Ҳурайра (рз.): “Марям бинти Имрон сира туя минмаганлар”, - дейдилар.
3435 - Ҳадис
47-боб Аллоҳ таолонинг: “Эй, аҳли китоблар! (Исони илоҳийлаштириб) динингизда ҳаддан ошиб кетмангиз! Аллоҳ (шаъни)га эса фақат ҳақ (гап)ни айтингиз. Албата, Исо Масиҳ ибн Марям фақат Аллоҳнинг пайғамбари ва Унинг Марямга туширган “Калимаси” ҳамда Унинг томонидан (келмиш) руҳдир, холос. Бас, Аллоҳга ва Унинг пайғамбарларига имон келтирингиз! “(Илоҳлар) учта” демангиз! Қайтингиз – ўзларингизга яхши бўлур! Албатта, Аллоҳ ягона илоҳдир! У фарзандли бўлишдан покдир. Осмонлардаги-ю Ердаги нарсалар Уникидир. Аллоҳ вакилликка кифоядир” (“Нисо” сураси, 171-оят) – деган каломи ҳақида 3435-ҳадис Убода (рз.) ривоят қиладилар: “Расулуллоҳ (сав) бундай деб марҳамат қилдилар: “Кимки “Ла илаҳа иллалоҳу ваҳдаҳу, ла шарика лаҳу ва ана Муҳаммадан абдуҳу ва расулуҳу ва ана Исо абдуллоҳу ва расулуҳу ва калиматуҳу алқоҳо ила Маряма ва руҳун минҳу вал-жанна ҳаққун ван-нору ҳаққун” (* Маъноси: “Яккаю ягона Аллоҳдан бўлак илоҳ йўқдир. Муҳаммад унинг бандаси ва расулидир, Исо эса унинг бандаси, расули, Марям йўллаган ўзи ҳамда унинг (томонидан вужудга келтирилган) руҳ соҳибидир. Жаннат ҳақиқатдир, дўзах ҳам ҳақиқатдир”) деб шаҳодат келтирса, Аллоҳ таоло уни бу дунёда қилган яхши ва ёмон амалларига қарамасдан (ўзи истаган даражадаги) жаннатга киритади”. Ал-Валид: “Аллоҳ таоло саккиз жаннатнинг дарвозаларидан ўзи истагани орқали киритади” – деб қўшимча қилдилар.
3436 - Ҳадис
48-боб “(Эй, Муҳаммад!) Ушбу Китобда (Қуръонда) Марямни ёд этинг! У ўз оиласидан четга – шарқ томонга кетди” деган оятдан “Шунда (хурмо дарахтининг) остидан (Жаброил) нидо қилди: “Ғамгин бўлма, Раббинг оёқ остингдан бир ариқ оқизиб қўйди” деган оятгача (“Марям сураси, 16-24-оятлар) 3436-ҳадис Абу Ҳурайра (рз.) ривоят қиладилар: “Расулуллоҳ (сав) бундай деб марҳамат қилдилар: “Фақат уч гўдак бешикда сўзлаган: “Улардан бири Исо (ас)дирлар. Иккинчиси қуйидаги воқеада: “Бани Исроилда Журайж исмли бир киши бўлиб, у кунлардан бир куни ўз ҳужрасида нафл намоз ўқиб турган эди. Шунда онаси унинг ҳузурига келиб: “Эй Журайж!” – деб чақирди. Журайж ичида: “Ҳа, деб жавоб берайми ёхуд намоз ўқийверайми?” – деди. (Шу тариқа онаси уч бор чақирганда ҳам жавоб қилмай, ибодатни давом эттираверди). Онаси дарғазаб бўлиб: “Аллоҳим, Журайжгни, токи унга зинокор аёллар юзини кўрсатмай туриб, ўлдирмагин!” – деб қарғади. Журайж ўз савмаъасида (яъни, узлатга чекинган ибодатхонасида) эканлигида бир чўпон суратидаги аёл ўзини унга намойиш қилиб уни зинога таклиф қилиб, унга гапирди. Журайж бундан бош тортди. Сўнг, бояги аёл бир чўпоннинг олдига борди-да, унга ўз вужудидан лаззат олишга имкон берди. Кейин, у ҳомиладор бўлиб, бир ўғил туғди. Одамлар: “Бу болани кимдан орттирдинг?” – дейишганда, у: “Журайждан” – деб жавоб қилди. Одамлар Журайжнинг олдига боришди-да, совмаъасини вайрон қилгач, ўзини у ердан олиб тушдилар (одатда совмаъ тоғ тепаликларида бўлган). Сўнг, у таҳорат олиб, намоз ўқиди. Сўнг гўдакнинг олдига борди-да: “Эй бола, сенинг отанг ким?” – деди. Гўдак Аллоҳ таолонинг иродаси билан тилга кириб: “Чўпон” – деб жавоб қилди. Одамлар Журайжнинг кароматини кўриб ва унинг бегуноҳ эканлигини билишгач: “Совмаъангни олтиндан қайта қуриб берамиз”, - дейишди. Журайж: “Йўқ, фақат лойдан (кесакдан қуриб беринглар)” – деди (* Айрим уламолар “Мазкур ҳадисда нафл намоз ўқиётган кишининг ўз онаси даъватига жавоб бериши вожиблиги назарда тутилган”, - дейишади. Аммо, Язид ибн Ҳавшабнинг ўз оталари нақл қилишларича, Расулуллоҳ (сав): “Агар Журайж фақиҳ бўлганида эди, ўз онасига жавоб бериши Парвардигорига ибодат қилишидан муҳимроқ эканлигини билган бўлар эди”, - деб айтган эмишлар. Шунга кўра, баъзи уламолар: “Киши, хоҳ нафл ва фарз намоз ўқиётган бўлсин, намозини бузиб ўз онаси даъватига жавоб бериши керак”, - дейишади. Шунингдек, яна билиб қўйиш керакки, Журайж онаси чақирганда фарз намоз бўлган тақдирда ҳам, намозини қисқароқ қилиб онасига жавоб берса бўлар эди. У эса бутунлай умрини ибодатга бағишлаб, онасига меҳрибонлик қилмас эди. Бешикда сўзлаган гўдакларнинг учинчиси хусусига келсак бани Исроилга мансуб бир аёл ўғилчасини эмизиб турган эди. Ногаҳон унинг ёнидан (жанг либосларини кийиб, қурол-яроғларини тақиб олган) бир хушқомат отлиқ ўтиб қолди. Бояги аёл унга ҳаваси келганидан: “Аллоҳим, менинг ўғилчамни ҳам шу киши каби қилгин!” – деб дуо қилди. Шунда гўдак онасини кўкрагини эмишни қўйиб: “Мени унга ўхшаш қилмагин!” – деб илтижо қилди. Сўнг, яна онасининг кўкрагини оғзига олиб эмишда давом этди. (Абу Ҳурайра: “Ўшанда Жаноб Расулуллоҳнинг бола онаси кўкрагини қандай эмганини тушунтириш учун ўз бармоқларини сўриб кўрсатганларини кўриб тургандекман”, - дейдилар). Кейин, бояги аёл бир чўри жория ёнидан ўтиб кетаётиб: “Аллоҳим ўғилчамни мана бунга ўхшаш қилмагин!” – деб дуо қилди. Шунда гўдак яна онасини кўкрагини эмишни қўйиб: “Ё Аллоҳим, мени шу чўрига ўхшаш қилгин!” деб илтижо қилди. Онаси ҳайрон бўлиб: “Нега бундай дединг?” – деди. Ўғилчаси: “Бояги отлиқ золимлардан биридир, манави чўри эса, одамлар унга ўғирлик қилдинг, зино қилдинг дейдилар, ваҳоланки у бундай ишларни сира қилмаган”, - деди”.
3437 - Ҳадис
3437-ҳадис Абу Ҳурайра (рз.) ривоят қиладилар: “Расулуллоҳ (сав): “Исроъ кечаси Мусо (ас)ни учратдим”, - дедилар-да, у кишининг сифатлай кетдилар: “Қарасам, у киши узун бўйли, озғин сочлари таралган каби бўлиб (“жингалак” деб айтдилар шекилли), гўёки Шанувъа қабиласи кишиларига ўхшайдилар”. Кейин Исо (ас)ни ҳам учратдим”, - дедилар. Расулуллоҳ (сав), сўнг у зотни тавсиф қилдилар: “У киши ўрта бўйли, оқ-қизил юзли, гўёки ҳозир ҳаммомдан чиққанга ўхшайдилар. Сўнг, Иброҳим (ас)ни кўрдим. Мен у кишининг фарзандлари орасида ўзларига энг ўхшашлари эканман. Кейин, менга икки идиш (қадаҳ) келтирилди, бирида сут ва иккинчисида маст қилувчи ичимлик. “Булардан хоҳлаганингни олиб ичгин!” – дейилди. Мен сутни олиб ичдим. Шунда Жаброил (ас) менга: “Инсон табиятига мос нарсага (яъни сутга Аллоҳ тарафидан) ҳидоят қилиндингиз (ёки сиз табиат эҳтиёжини тўғри топдингиз). Агар маст қилувчи ичимлик олганингизда, умматингиз гумроҳ бўлар эди”, - дедилар” – деди.
3438 - Ҳадис
3438-ҳадис Ибн Умар (рз.) ривоят қиладилар: “Расулуллоҳ (сав) бундай деб марҳамат қилдилар: “Мен Исроъ кечаси Исо, Мусо ва Иброҳим (ас)ларни кўрдим. Исо (ас) оқ-қизил юзли, сочлари жингалак, кўкраклари кенг киши эканлар. Мусо (ас) эсалар, буғдойранг, баланд бўйли ва сочлари силлиқ, гўёки Зутт қабиласи кишиларига ўхшайдилар”. (* “Зутт” қабиласи Суданда яшовчи қабила бўлиб, улар узун бўйли, аммо ориқ бўладилар).
3439 - Ҳадис
3439-3440-ҳадислар Абдуллоҳ (рз.) ривоят қиладилар: “Расулуллоҳ (сав) кунлардан бир куни одамлар даврасида Дажжол хусусида зикр қилиб, бундай дедилар: “Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло ғилай эмас, огоҳ бўлинг! Дажжолнинг эса, ўнг кўзи ғилай бўлиб, унинг кўзи худди сув бетида қалқиб турган узум донаси каби, косасидан чиқиб кетай деб туради. Кечаси уйқумда ўзимни Каъба ёнида кўрдим. У ерда кўриб юрилган буғдойранг кишилардан ҳам чиройлироқ бир буғдойранг кишини учратдим. Ўша кишининг сочлари икки елкаларига тушиб турган бўлиб, тўлқинсимон эди, бошлари сув томизиб турар эди (яъни, ўта покиза эди), икки қўлларини икки кишининг елкасига қўйган ҳолда Байтуллоҳни тавоф қилар эдилар. Мен: “Бу киши ким?” – дедим. “Бу киши Марям ўғли Масиҳ (Исо (ас)лар)”, - дейишди. Кейин, мен ўта жингалак сочли бир кишини кўриб қолдим. Унинг ўнг кўзи ғилай бўлиб, мен кўрган кишиларим ичида Ибн Қатанга ўхшаб кетади. У икки қулини бир кишининг икки елкасига қўйган ҳолда Байтуллоҳни тавоф қилар (яъни Байтуллоҳни айланиб .юрар) эди. Мен: “Бу ким?” – дедим. “Бу Дажжол”, - дейишди” (яна қ. 3441, 5902, 6999, 7026, 7128).
3440 - Ҳадис
3439-3440-ҳадислар Абдуллоҳ (рз.) ривоят қиладилар: “Расулуллоҳ (сав) кунлардан бир куни одамлар даврасида Дажжол хусусида зикр қилиб, бундай дедилар: “Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло ғилай эмас, огоҳ бўлинг! Дажжолнинг эса, ўнг кўзи ғилай бўлиб, унинг кўзи худди сув бетида қалқиб турган узум донаси каби, косасидан чиқиб кетай деб туради. Кечаси уйқумда ўзимни Каъба ёнида кўрдим. У ерда кўриб юрилган буғдойранг кишилардан ҳам чиройлироқ бир буғдойранг кишини учратдим. Ўша кишининг сочлари икки елкаларига тушиб турган бўлиб, тўлқинсимон эди, бошлари сув томизиб турар эди (яъни, ўта покиза эди), икки қўлларини икки кишининг елкасига қўйган ҳолда Байтуллоҳни тавоф қилар эдилар. Мен: “Бу киши ким?” – дедим. “Бу киши Марям ўғли Масиҳ (Исо (ас)лар)”, - дейишди. Кейин, мен ўта жингалак сочли бир кишини кўриб қолдим. Унинг ўнг кўзи ғилай бўлиб, мен кўрган кишиларим ичида Ибн Қатанга ўхшаб кетади. У икки қулини бир кишининг икки елкасига қўйган ҳолда Байтуллоҳни тавоф қилар (яъни Байтуллоҳни айланиб .юрар) эди. Мен: “Бу ким?” – дедим. “Бу Дажжол”, - дейишди” (яна қ. 3441, 5902, 6999, 7026, 7128).
3441 - Ҳадис
3441-ҳадис Ибн Умар (рз.) ривоят қиладилар: “Йўқ, Аллоҳга қасамки, Расулуллоҳ (сав) Исо (ас)ни қизил юзли деб айтмаганлар, аксинча, у зот бундай деган эдилар: “Бир маҳал мен уйқудалигимда Каъбани тавоф қилаётганимни кўрдим. У ерда буғдойранг, сочлари силлиқ бир киши икки киши ўртасида уларга суянган ҳолда кетиб борар эдилар, бошлари сув томизар эди (яъни, ўта покиза эди). Мен: “Бу киши ким?” – дедим. “Марямнинг ўғли” – дейишди. Сўнг, мен ўгирилиб қараган эдим, қизил юзли, семиз бошидаги сочлари жингалак, ўнг кўзи ғилай, гўёки сув бетида қалқиб турган узум донасидек (косасидан чиқиб кетай деб турган) бир кишига кўзим тушди. “Бу ким?” – деган эдим, “Бу Дажжол” – дейишди. Унга энг ўхшаш киши – Ибн Қатандир”. Зуҳрий: “Ибн Қатан Хузоъа қабиласига мансуб бир киши бўлиб, у жоҳилият даврида ҳалок бўлган”, - дедилар.
3442 - Ҳадис
3442-ҳадис Абу Ҳурайра (рз.) ривоят қиладилар: “Мен Расулуллоҳ (сав)нинг бундай деганларини эшитдим: “Марям ўғли (Исо (ас)га энг яқин одам менман. Пайғамбарлар (ас) бир отанинг турли хотинларидан туғилган болаларидир (яъни, пайғамбарларнинг динлари асоси бир бўлиб, шарият борасидагина фарқ қилади). Мен билан у киши (яъни Исо (ас) ўртамизда пайғамбар йўқдир (яъни Исо (ас)дан кейин менинг пайғамбарлик давримга қадар бирорта ҳам пайғамбар мустақил шарият билан юборилмаган, улар Исо (ас)нинг шариятлари ҳукмларига таяниб иш кўрганлар)” (яна қ. 3443).
3443 - Ҳадис
3443-ҳадис Абу Ҳурайра (рз.) ривоят қиладилар: “Расулуллоҳ (сав) бундай дедилар: “Марям ўғли Исога бу дунёда ҳам, охиратда ҳам энг яқин одам менман. Пайғамбарлар бир отанинг турли хотинларидан туғилган
3444 - Ҳадис
3444-ҳадис Абу Ҳурайра (рз.) ривоят қиладилар: “Расулуллоҳ (сав) бундай дедилар: “Марям ўғли Исо (ас) ўғирлик қилаётган бир кишини кўриб, унга: “Ўғрилик қилдингми?” – дедилар. У: “Мутлақо ўғирлик қилганим йўқ, ундан ўзга илоҳ бўлмаган Аллоҳ ҳақи!” – деди. Шунда Исо (ас): “Аллоҳ таолонинг номи билан қасам ичган кишига ишониб, сўзимни ёлғончига чиқардим”, - дедилар” (* Бояги одамнинг бирор нарсага қўл узатганини кўриб: “Ўғирлик қилди” – деб ўйлаган бўлсалар, у қасам ичгач, бу фикрларидан қайтган бўлишлари эҳтимол).
3445 - Ҳадис
3445-ҳадис Ибн Аббос Умар (рз.)нинг минбарда туриб бундай деганларини эшитган эканлар: “Расулуллоҳ (сав)нинг бундай деб марҳамат қилганларини эшитдим: “Насоролар Марям ўғлини (худо, худони ўғли деб) ҳаддан зиёд мақтаганлари каби мени ортиқча мадҳ қилманглар! Чунки, Аллоҳ таолонинг бандаси ва расулиман, шундай экан, мени “Аллоҳ таолонинг бандаси ва расули” деб айтинглар!”.
3446 - Ҳадис
3446-ҳадис Абу Мусо ал-Ашъарий (рз.) ривоят қиладилар: “Расулуллоҳ (сав) бундай деб марҳамат қилдилар: “Қачонки, киши жориясига илм ўргатиб, унга чиройли таълим берса, сўнг уни озод қилиб, унга уйланса, бунинг учун унга икки баробар ажр ато этилади. Шунингдек, киши қачонки Исо (ас)га имон келтириб, сўнгра менга ҳам имон келтирган кишига ҳам икки баробар ажр берилади. Қачонки қул, Парвардигоридан тақво қилса ҳамда ўз ҳожаларига итоат қилса, унга ҳам икки баробар ажр берилади”.
3447 - Ҳадис
3447-ҳадис Ибн Аббос (рз.) ривоят қиладилар: “Расулуллоҳ (сав): “Дарҳақиқат, сизлар Қиёмат куни ялонгоёқ, яланғоч ва хатна қилинмаган ҳолда маҳшарга тўпланасизлар”, - дедилар. Сўнг, “У кунда Биз осмонни худди мактуб ёзилган саҳифани ўрганган каби ўраб, биринчи марта қандай яратган бўлсак, (ўша яхлит ҳолига) қайтарурмиз. (Бу) Бизнинг зиммамиздаги ваъдадир. Албатта, Биз (шундай) қилувчидирмиз” (“Анбиё” сураси, 104-оят) – деган ояти каримани қироат қилдиларда, яна бундай деб гапларида давом этдилар. Биринчи бўлиб кийинтирилган зот Иброҳим (ас)дир. Кейин, саҳобаларимдан бўлган бир неча кишиларни қўлларидан ушлаб, ўнг (жаннат) томонга ва (бир нечтасини) чап (жаҳаннам) томонга етаклашади. Шунда мен жаҳаннам томонга олиб кетилаётган саҳобаларим хусусида: “Булар менинг саҳобаларим-ку!” – дейман. “Сиз улардан ажраганингиздан буён (сиз вафот қилганингиздан буён) улар ортларига қайтишда давом этганлар” – дейилади. Шунда мен солиҳ банда (Марям ўғли Исо (ас) айтганларидек: “Мен уларга фақат ўзинг буюрганларингни, яъни: “Раббим ва Раббингиз – Аллоҳга ибодат қилингиз”, - деб айтдим. Улар орасида бўлган онларимда, уларга гувоҳ бўлиб турдим. Мени “вафот эттирганингда” эса, Сенинг Ўзинг улар устидан кузатувчи бўлдинг. Сен ҳар нарсага гувоҳдирсан. Агар уларни азобласанг, албатта, улар (Ўз) бандаларинг. Борди-ю, уларни кечирсанг, албатта, Сен Ўзинг қудрат ва ҳикмат эгасидирсан” (“Моида” сураси, 117-118-оятлар) – деб айтаман. Қабиса (рз.): “Улар Абу Бакр ас-Сиддиқ халифалик қилган даврларида ортларига қайтган муртадлар бўлиб, у киши уларга қарши жанг қилганлар”, - дейдилар.
3448 - Ҳадис
49-боб Марям ўғли Исо (ас)нинг охирзамон осмондан Ерга тушишлари ҳақида 3448-ҳадис Абу Ҳурайра (рз.) ривоят қиладилар: “Расулуллоҳ (сав) бундай деб марҳамат қилдилар: “Жоним унинг қўлида бўлган зот ҳақи, ораларингизга Марям ўғли (Исо (ас)нинг одил ҳакам бўлиб тушадиган замон яқинлашиб қолди. Шунда у зот хочни синдирадилар, тўнғизни (чўчқани) ўлдирадилар (яъни, хочларни ва тўнғизларни йўқ қилишни амр қиладилар). Кейин, зиммийлар бўйнидаги жизяни (яъни жон солиғи) бекор қиладилар. (Жобир (рз.): “Исо (ас) жизяни бекор қиладилар, чунки у барча одамлар Исломни қабул қилиб, мусулмон бўлгач бунга эҳтиёж қолмайди”, - дейдилар. Аммо, баъзи уламолар: “Исо (ас) Жаноб Расулуллоҳнинг шариятлари бўйича ҳукм юргазиш учун осмондан Ерга тушадилар. Шу боисдан у киши жизяни бекор қилмай, аксинча уни адо этишни зиммийлар бўйнига қўйиб, қайта жорий қиладилар. Чунки, Жаноб Расулуллоҳ ўзлари шаръий қилган нарсани фақат ўзларигина бекор қилишлари мумкин”, - дейишади. Мол-дунё шу қадар кўпайиб кетадики, ҳатто бирор нарса берсанг, эҳтиёж йўқлиги ва қиёмат яқинлиги учун, ҳеч ким уни қабул қилмайди ва ҳатто бир сажда бутун дунё ва ундаги барча нарсалардан афзал бўлиб қолади” (Чунки, Ер юзида адолат ўрнатилиб, зулм маҳв бўлгач, Аллоҳ таолонинг баракотидан барча бениҳоят бойиб кетади”, - дейдилар Нававий)”. Сўнгра, Абу Ҳурайра бундай дейдилар: “Агар истасангизлар, Аллоҳ таолонинг қуйидаги оятини ўқинглар: “Ҳеч бир аҳли китоб йўқки, ўлимидан олдин унга имон келтирмаса. Қиёмат куни эса, у (Исо) уларга қарши гувоҳ бўлади” (“Нисо” сураси, 159-оят).
3449 - Ҳадис
3449-ҳадис Абу Ҳурайра (рз.) ривоят қиладилар: “Расулуллоҳ (сав) бундай дедилар: “Қачонки имомларингиз ўзингиздан бўлган вақтда Марям ўғли (Исо (ас) осмондан) осмондан ораларингизга тушганларида сизлар қандоқ бўлар экансиз?” – дедилар” Муслим ибн Ҳажжож: “Шунда Исо (ас)га: “Бизга имомлик қилиб намоз ўқинг!” – дейишади. У киши бу умматни иззат қилиб: “Йўқ, сизлар бир-бирларингиздан афзалсизлар” – дейдилар-да, сафда туриб намоз ўқийдилар. Чунки, Жаноб Расулуллоҳ: “Мендан кейин пайғамбар йўқ”, - деганлари учун ҳамда бу борда одамлар кўнглида иккиланиш пайдо қилмаслик ниятида шундай қиладилар”, - дейдилар. Саъдудин ат-Тафтазоний: “Исо (ас) уларга имомлик қилиб намоз ўқийдилар, Маҳдий эсалар у кишига иқтидо қиладилар, чунки Исо (ас) Маҳдийдан афзалдирлар”, - дейдилар. Ҳофиз Абу Зарр ал-Ҳиравий: “Бу ҳадиснинг маъноси шуки, Исо (ас) Инжилга эмас, Қуръонга таяниб ҳукм юргизадилар”, - дейдилар.
3450 - Ҳадис
50-боб Бани Исроил хусусида зикр қилинган ҳадислар 3450-ҳадис Ҳузайфа (рз.) ривоят қиладилар: “Мен Расулуллоҳ (сав)нинг бундай деганларини эшитдим: “Дарҳақиқат, Дажжол чиққан пайтда, унинг ўзи билан сув ва ўти бўлади. Аммо, одамлар уни “ўт” деб ўйлаган нарса – совуқ сув, одамлар уни “совуқ сув” деб ўйлаган нарса эса, куйдирадиган ўт бўлади. Сизлардан қайси бирингиз шунга дучор бўлсангиз, уни “ўт” деб ўйлаган нарсангизга тушингиз, чунки ҳақиқатда у совуқ чучук сувдир” (Бу – Аллоҳ таолонинг имтиҳонларидан бири бўлиб, шу билан ўз бандаларини синайди).
«
←
65
66
67
68
69
70
71
72
→